Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаъфар Ирисметов: "Дўстлик ва иш ўз йўлига"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биринчи лига вакили - Тошкентнинг «NBU-Осиё» клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўряпти. «Банкчилар»­нинг машғулотларида бир пайтлари олий лига клублари сафида тўп сурган бир қатор фахрий футболчилар ҳам иштирок этишяпти. «NBU-Осиё»нинг бу йилги мақсади, таркибдаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот олиш ниятида клуб бош мураббийи Жаъфар Ирисметов билан суҳбатлашдик.



Тайёргарлик ва мақсад
- Жамоамиз белгиланган режа асосида тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотларимизда 40-50 нафар йигит иштирок этмоқда. Уларнинг ичидан энг яхшиларини саралаб олишга интил­япмиз. Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида ПФЛ кубогида иштирок этиб, чорак финалгача етиб бордик. Мусобақада олий лига клублари - «Машъал» ва «Андижон»га қарши майдонга тушдик. Шунингдек, «Пахтакор» ёшлар жамоаси ҳамда «Қўқон-1912» билан ҳам куч синашдик. Таъкидлаш жоиз, турнир жамоамиз учун фойдали бўлди ва шогирдларим жисмоний ҳолатларини анча яхшилаб олишди.

Машғулотларимизда бир қатор тажрибали футболчилар, жумладан, Юрий Цой, Александр Хвостунов, Абдумажид Тоиров, Зайниддин Тожиев, Константин Боев иштирок этишаётгани боис кўпчилик XXIII миллий чемпионатда клубимиз олдига жиддий, яъни олий лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қў-йилса керак, деган тахминда. Лекин фахрийлар билан ҳали шартнома имзоланмаган ва олий лига клубларидан таклиф олсалар, жамоамизни тарк этишлари эҳтимоли ҳам бор. Агарда фахрий футболчилар билан келишувга эришсак, улар атрофида иқтидорли ёшларни йиғиб, тажриба ва маҳоратни уйғунлаштирган ҳолда,  биринчи лигада ўз ўрнига эга бўладиган жанговар жамоа тузиш ниятидамиз. Лекин тўғриси, элита йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бормаймиз. Аммо жамоамиз ҳар бир етакчи клубга муносиб қаршилик кўрсата олади, деган умиддаман.  

ПФЛ кубоги чорак финали доирасида «Қўқон-1912»га қарши майдонга тушдик (0:1) ва рақиб таркибидан ҳам тажрибали футболчилар ўрин эгаллашгани, жамоанинг анча кучайганлигига гувоҳ бўлдим. Шундай клублар сони кўпайса, биринчи лига учрашувлари анча қизиқарли кечарди.

Мураббийликка ўтиши ва ёрдамчилари
- Мана, мураббийлик соҳасига қадам ташладим. Тўғри, ушбу йўналишдаги фаолиятимни кўпчилик каби ассистент сифатида бошлашим ҳам мумкин эди. Лекин менга аниқ таклиф тушди ва ўзимни мустақил равишда синаб кўришга аҳд қилдим. Айтишади-ку, «Ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битиради», деб. Қисқаси, «NBU-Осиё»дан тушган таклифни қабул қилишда чўчимадим, иккиланмадим ҳам. Яхши футболчидан яхши мураббий чиқишига кафолат йўқ. Зеро, бу икки соҳа бир-биридан анча фарқ қилади. Мухлислар футболчилик фаолиятимни яхши билишади. Энди «NBU-Осиё» билан қайд этадиган натижаларимга қараб, мураббийликдаги билимимни ҳам баҳолаш имкониятига эга бўлишади. Ўз ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ПФЛ кубоги доирасидаги баҳслардан айримларида ҳаттоки, майдонга тушиб, тўп сургим ҳам келди. Аммо энди мураббийликка кўникишим шарт. Ўйновчи-мураббий ролига тоқатим йўқ. Чунки бу осон эмас. Ахир учрашувлар давомида шогирдларимга кўрсатмалар бераман. Майдонда эса буни тўлақонли амалга ошириш мушкул. Ёрдамчи - мураббий лавозимида фаолият юритганимда, балки шу ишга қўл урармидим? Аммо ҳозир буни ўзимга эп кўрмайман.

Мураббийлар штабида менга Арслон Толипов, Бахтиёр Қамбаралиев ёрдам беришмоқда. Қолаверса, тажрибали футболчилардан Хвостунов, Тоиров ва Тожиевлар ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, маслаҳат беришлари мумкин. Чунки улар кўплаб таниқли мураббийлар қўл остида ўйнашган ва футбол сир-асрорларини яхши билишади.

Фахрий футболчилар ВА молиявий аҳвол
- Сафимизда шуғулланаётган фахрийларнинг айримлари билан бирга ўйнаганман, баъзиларига эса қарши тўп сурганман ва улар дўстларим ҳисобланишади. Лекин фақат майдон ташқарисида. Машғулот ва учрашувлар пайти мен мураббий сифатида кўрсатма бераман, улар эса буни бажаришлари шарт. Дўстлик ва ишнинг ўз йўлида бўлгани маъқул. Қисқаси, бу борада муаммолар юзага келади, деб ўйламайман.

Шу пайтгача «NBU-Осиё»да молиявий тарафдан муаммолар бўлмаган. Билишимча, футболчилар билан ўтган йил учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган. Оз бўлса-да, маошнинг вақтида берилгани яхши.

Футболчилик фаолиятим давомида олий лига клубларида тўп сурганлигим боис биринчи лига клубларини унчалик яхши билмайман, футболчиларни танимайман. Аммо бу борада менга Хвостунов, Қамбаралиев ва Толипов яқиндан ёрдам беришади. Чунки улар қуйи лигадаги ишлардан яхши хабардорлар.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:36, 01.03.2014. Ўқилди: 4382 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик