Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4323]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2667]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2602]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2525]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2472]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2421]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2358]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2248]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2129]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2077]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия: Мавсумдаги илк соврин эгаси ким?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия лига кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Лига кубоги финали орқали бугун Туманли альбиондаги илк соврин эгасини билиб оламиз. Ҳал қилувчи ўйинда "Манчестер Сити" ва "Сандерленд" ўзаро баҳс олиб боришади.

Бир қарашда номинал мезбон ҳисобланган "Манчестер Сити" ушбу тўқнашувда фаворитдек кўринади. Аммо бундай хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Кўпчилик ўтган йилги финални ҳали ёддан чиқармаган бўлса керак. Ўшанда "Уиган" "Сити"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Боз устига, "Сандерленд" финалгача бўлган йўлда "Саутгемптон", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборганини инобатга олсак, бу қизиқарли тўқнашув гувоҳига айланамиз.

Балки, Мануэль Пеллегрини мавсум давомида ютиб олиш керак бўлган совринлар рўйхатини тузиб чиққанда Англия Лига кубоги тўртинчи поғонада қайд этилгандир, аммо барибир соврин - бу соврин. "Сити" вакиллари "Сандерленд"дан фарқли ўлароқ, финалгача бўлган йўлда жиддий рақибларга дуч келишмади. "Уиган", "Ньюкасл", "Лестер", "Вест Хэм" - бу жамоаларни "Ман Сити" билан тенглаштириб бўлмайди.

Мануэль Пеллегринининг таъкидлашича, футболчилар ўтган йилги финалдан тўғри хулоса чиқаришган. Аммо ўйинчилар "қасос олиш" кайфияти билан майдонга чиқишмайди. "Сандерленд" бош мураббийи ГУс Пойет ҳам совринни ютиб олиб, қаҳрамонга айланишни мақсад қилган. "Мендан "Сандерленд" қаҳрамони бўлишни истайсизми, деб сўрашди. Ҳа, истайман. Бунинг учун эса Кубокда ғалаба қозониш керак. Мен босим остидаман, лекин мен босимсиз ишлай олмаган бўлардим", дейди Пойет.

"Сендерленд" учун Англия Лига кубогидаги энг яхши натижа финал бўлган. 1985 йилда "қора мушуклар" ҳал қилувчи ўйинда "Норвич"га ютқазишган. "Манчестер Сити" эса 1970 ва 1976 йилларда ушбу совринни қўлга киритган. Замонавий "Сити" эса ҳали бундай Кубокка эга чиқмаган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро сўнгги 7та ўйинида "Сандерленд" 4та ғалаба эришган. Премьер-лига доирасида биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда "шаҳарликлар" 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришган.

"Сити" мухлислари ўзларининг асосий ҳужумчилари — Серхио Агуэронинг майдонга қайтишини интизорлик билан кутишмоқда. Аргентиналик футболчи бешта ўйинда жамоасига ёрдам бера олмади. Шунингдек, жароҳат олган Стеван Йоветич ва Матия Настасич бугунги учрашувда майдонга туша олишмайди. "Сандерленд" эса Кирен Вествуд (жароҳат) ва Лиам Бридкатт (Англия Лига кубоги доирасида "Брайтон" сафида майдонга тушган) хизматларидан фойдалана олмайди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Баҳсни сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қиламиз.

Англия Лига кубоги, финал. "Уэмбли". 19:00
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "САНДЕРЛЕНД"
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 12:31, 02.03.2014. Ўқилди: 4452 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик