Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ: Легионерларга талаб ўзгарди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Йилдан-йилга жиддийлашиб бораётган ПФЛ бу йил янада қаттиққўлроқ бўладиганга ўхшайди. Сабаби, Фарҳод Магометов раҳбарлик қилаётган ташкилот янги мавсум учун ишлаб чиқилган регламентга бир қатор ўзгартиришлар киритган. Регламентдаги ўзгаришларда легионерларга қўйилган талаб янгиланган, аниқроғи, янада жиддийлашган. Қуйида мазкур талабларни келтириб ўтамиз.

Янги талаб
- Хорижлик футболчилар (легионерлар) қуйидаги талабларнинг бирига тўғри келиши керак:

- Легионерлар сўнгги мавсумни УЕФА, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ, ОФК, АФК ва Океания футбол конфедерацияси аъзоси бўлган мамлакатларнинг чемпионатларини олий лигасида ўтказган ва мавсум давомида клуб сафида 60 фоиз (30 ёшдан катта ўйинчилар 70 фоиз) учрашувларда майдонга тушган бўлиши шарт;

- Легионер УЕФА, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ аъзолари мамлакатлари чемпионатларининг биринчи дивизионида тўп сурган бўлса, сўнгги мавсумда ўз клуби сафида 70 фоиз учрашувда майдонга тушган бўлиши лозим;

Аввал қандай эди?
- Легионер агар Европадан келган бўлса, сўнгги мавсумда олий ёки биринчи лига клубида тўп сурган бўлиши шарт. Агар Африка ва Осиё давлатларидан ташриф буюрган бўлса, охирги мавсумда фақат олий лига жамоаси шарафини ҳимоя қилган бўлиши лозим. Қолаверса, ўз клуби таркибида чемпионат давомида 60 фоиз учрашувда ҳаракат қилган бўлиши шарт.

Бу талаб нималарни ўзгартиради?
ПФЛнинг бу талабидан сўнг Ўзбекистон чемпионатида легионерлар борасида сезиларли даражада ўзгаришлар бўлиши аниқ. Сабаби, энди аввалгидек, футболчи қайси лигада тўп сурган бўлишидан қатъий назар мавсум давомида 60 фоиз учрашувда эмас, балки лигаларга қараб ажратилади. Демак, ўз-ўзидан Украина, Сербия ва Россиянинг қуйи лигаларидан келадиган савиясиз ўйинчиларнинг сони камаяди. Дарвоқе, Ўзбекистонга ёши ўтиб қолган футболчиларнинг ташрифи ҳам бироз бўлса-да, озаяди. Яна бир факт: ОФК, АФК ва Океания футбол конфедерацияси аъзоси бўлган мамлакатларнинг биринчи дивизионида тўп сурган легионерлар Ўзбекистонда ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлади, агар қуйидаги талабларга жавоб бермаса.

Янги талаб
- Янги талабга жавоб бермайдиган, аммо ўтган мавсумни Ўзбекистон чемпионатида ўтказган легионерлар ўз клублари сафида 2013 йил 75 фоиз учрашувда майдонга тушган бўлиши шарт;

Аввал қандай эди?
- Талаб ўзгармаган.

Бу талаб нималарни ўзгартиради?
Деярли ҳеч нарсани. Боиси, яхши легионер ҳар доим ўз жамоасининг етакчиси бўла олади. Табиий равишда бундай ҳолатда бир мавсум давомида 75 фоиздан кўпроқ учрашувда майдонга тушади. Мабодо жароҳат панд бермаса. Регламентнинг бу бандида бир нарса ноаниқ қолган. Яъни, ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида таркибга қўшилган ёки фақат биринчи даврада тўп сурган легионернинг тақдири қандай кечади? Балки ҳисоб-китоб ўша бир давра ўйинлари орқали амалга оширилар? Буни энди ПФЛ ҳал қилади.

Янги талаб
- Футболчи миллий терма жамоа сафида сўнгги саралаш босқичида 5тадан кам бўлмаган учрашувда майдонга тушган бўлиши шарт;

Аввал қандай эди?
- Легионер ўз миллий терма жамоаси сафида 5тадан кам бўлмаган ўйинда майдонга тушган бўлиши талаб этиларди.

Бу талаб нималарни ўзгартиради?
Ўз-ўзидан юртимизга савияли легионерлар келишини таъминлайди. Чунки илгари легионердан миллий терма жамоа таркибида 5тадан ортиқ бўлган учрашувда майдонга тушган бўлиши талаб қилинарди. Бу ўйинлар қайси мақомда бўлишининг аҳамияти бўлмасди, яъни, ўртоқликми, саралаш баҳсларидаги беллашувми ёки қитъа ва жаҳон чемпионатидаги учрашувлар. Энди юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган легионерлар мазкур критериялар бўйича саралаб олинади.

Янги талаб
- Футболчи ўз мамлакатининг Олимпия ёки ёшлар терма жамоаси сафида сўнгги саралаш босқичида 70 фоиз учрашувда майдонга тушган бўлиши шарт;

Аввал қандай эди?
- Талаб ўзгармаган.

Бу талаб нималарни ўзгартиради?
Деярли ҳеч нарса. Чунки 2013 йил ҳам шу қоидага амал қилинган.

Янги талаб
- Хорижлик футболчилар мазкур талабларнинг бирига жавоб бериши шарт. Акс ҳолда унга Ўзбекистон чемпионатида тўп суришга рухсат берилмайди.

Аввал қандай эди?
- Олдинги талабга кўра, легионер юқоридаги талабларга тўғри келмаса, клуб футболчи учун ПФЛ ҳисоб рақамига 50 миллион сўм ўтказиб беришга мажбур бўларди. Бундан буён бу қоидага амал қилинмайди. Табиийки, бу ҳам олдинга ташлангам қадамдир.

Бу талаб нималарни ўзгартиради?
ПФЛ қайсидир маънода олдинга бир қадам ташлади дейиш мумкин. Боиси, сўнгги йилларда пулни ўйламай сарфлаб юбораётган клуб раҳбарлари савиясиз легионерни олиб келиб, 50 миллионни ПФЛга ўтказиб берар, футболчи орқали яхшигина “ҳақ” ундириб олаётган эди. Энди қисман бўлса-да, мазкур кўзбўямачиликларнинг олди олинади. Натижаси қандай бўлишини мавсум давомида билиб оламиз.

Қизиқарли ҳолат
ПФЛ легионерлар борасидаги талабларга ўзгартиришлар киритганини клубларга хабар бериб улгурмагани боис, жамоалар ҳозирги вақтда тинмасдан хориждан футболчи таклиф қилмоқда. Ваҳоланки, уларнинг аксари юқоридаги талабларга жавоб бермайди. Агар клублар ўзгарган регламент билан танишиб чиқмаса, мавсум бошланиши арафасида ғалати ҳолатларга дуч келишимиз мумкин. Воқеалар ривожи қандай тус олишини вақт кўрсатади.  

Фурқатбек НИШОНОВ

Манба: www.s-port.uz
Киритилди: 16:15, 02.03.2014. Ўқилди: 5704 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик