Бугун БАА терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралашининг сўнгги тур ўйинини ўтказиш учун Тошкентга етиб келади. "Е" гуруҳи пешқадами чоршанба куни Миржалол Қосимов бошлиқ Ўзбекистон терма жамоаси билан "Бунёдкор" стадионида майдонга тушади.
Терма жамоа таркибига тўрт нафа дебютант жалб қилинган бўлиб, улар қуйидагилар: Аҳмад Ҳамис, Муҳаммад Юсуф, Бандар Ал-Аҳбоби, Муҳаммад Носир. Уларнинг барчаси ички чемпионат вакиллари бўлиб, биринчи давомида кўрсатаётган муваффақиятли ўйинлари учун Маҳли Алидан чақирув олган.
- Улар чемпионат давомида бош мураббийнинг назарига тушишди. Биз доим кўпроқ ёш ўйинчиларга муҳтожмиз, шу боис уларни излашдан ҳеч қачон тўхтамаймиз, - дейди БАА терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Ҳасан Ал-Абдоули, - математик томондан ўйин биз учун аҳамиятли бўлмаслиги мумкин, аммо ғалабан сўнг ўйинчиларнинг ўз кучларига ишончи ортиши нуқтайи назаридан қарасак, бу ғалабали одимни давом эттириш анча муҳим экани ойдинлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рақибларимиз таркибида иккита йўқотиш борлиги ҳақида маълумот бергандик: мураббий таркибга киритмаган жамоа сардори Исмоил Матар ва жароҳати бор Умар Абдул Раҳмон.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).