Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоаларда энг кўп гол урган футболчилар (2-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда терма жамоалар сафида енг кўп гол киритган футболчилар ҳақидаги мақолани сизнинг ҳукмнигизга ҳавола қилган едик. Бугун еса мазкур мақоланинг давомини ҳам сизга армуғон қиламиз.

11. Сенамуг Киациак (Таиланд) 117 ўйин – 64 гол
Таиландликлар Осиёда ўртамиёна терма жамоа саналишсада, Киациак ўз терма жамоаси учун 117 учрашувда майдонга тушиб 64 бор гол уришга эришган. Сенамуг 1993-2004 йиллар давомида ушбу натижани қайд етган. Бу давр оралиғида тайликлар 3 маротаба Осиё кубогида иштирок етишди ва барчасида ғалаба қозонмаган ҳолда гуруҳ баҳсларидаёқ турнирни тарк етишган.

12. Хассам Ал-Хувайди (Қувайт) 74 ўйин – 63 гол
Осиёлик футболчилар терма жамоада гол уриш борасида анча етакчи саналишади. Ал-Хувайди 1992-2002 йиллар оралиғида Қувайт термаси сафида 74 учрашув ўтказиб, 63 гол уришга муяссар бўлган.

13. Роналдо (Бразилия) 98 ўйин – 62 гол

Бразилиялик Роналдо терма жамоа сафида 62 голга муаллифлик қилган. 3 карра жаҳоннинг енг яхши футболчиси сифатида тан олинган, «Сўйлоқ» Бразилия термаси билан 2 маротаба жаҳон чемпиони, 1 бора жаҳон вице-чемпиони, 2 марта Жанубий Америка чемпиони бўлди. Шунингдек 1996-йилги Олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди. 1998-йилги ЖЧнинг енг яхши футболчисига айланди. 2002-йилда мундиал тўпурари бўлди. 2006-йилги чемпионатда эса голлари сонини 15 тага етказиб олди ва жаҳон чемпионатларида энг кўп гол киритган футболчи деган номни ўзиники қилди.

14. Дидье Дрогба (Кот-д’Ывуар) 98 ўйин – 62 гол
Дрогба ҳам ўз терма жамоаси учун 98 ўйинда иштирок етиб, 62 та голни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Дидье Бурунди ва Буркина-Фасо термаларига қарши ўйинларда «хет-трик», Бенин билан баҳсда еса «покер»га еришган. Шунингдек футболчи 2006 ва 2010-йилги жаҳон чемпионатларида ҳам ўз терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган.

15. Муҳаммад Саид Хуссайн (Ироқ) 126 ўйин – 61 гол
Ироқлик Муҳаммад Саид терма жамоаси сафида майдонга тушган ўртача ҳар иккита ўйиннинг биттасида зафар қучган. У 126 ўйинда иштирок етиб, 61 голга муаллифлик қилган.

16. Имре Шлоссер (Венгрия) 68 ўйин – 59 гол

Венгрия чемпионатида энг кўп гол урган футболчи терма жамоада ҳам фантастик натижаларни қайд етган. 68 ўйинда майдонга тушган Имре 59 та голга муаллифлик қилган. Шлоссер Венгрия термаси учун нақ 21 йил ҳаракат қилганлиги эса диққатга сазовор натижадир.

17. Карлос Павон (Гондурас) 101 ўйин – 58 гол
Павон Гондурас футболининг фахри ҳисобланади. Карлос Салвадор, Никарагуа ва Мексика билан бўлиб ўтган учрашувларда «хет-трик», Куба билан ўйинда эса «покер»га еришган. Терма жамоа сафида 101 та учрашув ўтказиб, 58 та голни ўз номига ёздириб қўйган.

18. Лендон Донован (АҚШ) 153 ўйин – 57 гол
АҚШ футболининг юзи Донован Америкаликлар учун 153 та учрашувда майдонга тушиб, 57 гол киритишни уддасидан чиққан. 2000-йилдан буён терма жамоа сафида ўйнаётган Лендон ҳозиргача 4 маротаба КОНКАКАФ кубогида зафар қучади. 2009-йилда еса Конфедерациялар кубогида финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда Бразилияликларга имкониятни бой беради. Донован Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок етишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Яқин орада терма жамоалар тўпурарлари рейтингида дастлабки 10 ликдан жой олса ҳам ажаб емас.

19. Габриел Батистута (Аргентина) 78 ўйин – 56 гол
Баттигол Аргентина терма жамоаси тарихидаги енг сермаҳсул тўпурар ҳисобланади. 78 учрашувда рақиблари дарвозасига 78 баҳсда 56 голга муаллифлик қилган. У 2 та Жаҳон чемпионатида «хет-трик»ка еришган. 1994-йили Греция, 1998-йили еса Ямайка дарвозасига 3 та гол киритади. Терма сафида 2 бора Жанубий Америка чемпионлигини қўлга киритади. 1991-йилги қитъа чемпионатида эса энг яхши тўпурарга аталган совринга эга чиқади.

20. Давид Виля (Испания) 92 нўйин – 56 гол
Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган Виля Испания термаси сафида 92 учрашувда 56 гол киритишга еришган. Давид Евро-2008 ва ЖЧ-2010 да олтин медаллар билан биргаликда енг яхши тўпуарар ҳам бўлди. Мундиалда Форлан фақатгина голга ассисентлик қилганлиги учунгина тўпурарга аталган бош совринни ўзиники қилади. Виля 2009-2010 йилларда Испания термаси учун 24 та голга муаллифлик қилади.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 11:58, 03.03.2014. Ўқилди: 5844 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик