Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маҳди Али: «Бу ўша «Жар»даги жамоа»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

Эртага Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон ҳамда БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида БАА терма жамоаси бош мураббийи Маҳди Али қатнашди.

– Ассалому алайкум, ҳар икки жамоани ҳам Осиё чемпионатига йўлланма олгани билан табриклайман. Жамоалар гуруҳдан чиқишга муносиб эдилар. Бу ўйин биз учун яхшигина синов бўлади. Биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу охирги ўйин ва биз ўтган ўйинлардаги характеримизни сақлаб қолишимиз керак. Охирги ўйинларда майдонга тушмаган футболчиларга имкон берамиз. Буни асосий таркиб эмас деб баҳолашингизни хоҳламасдим. Футболчиларимизга ишонамиз.

– Сиз ҳозирги таркиб билан 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашига тайёрланасиз десак бўладими?

– Жамоада ёш футболчилар кўп. Уларнинг кўпчилиги Олимпия терма жамоасида ўйнашган. Биз сизнинг жамоангиз билан "Жар" стадионида ўйнаганимиз эсимда. Бу таркибда ўша футболчиларнинг кўпчилиги шу ерда.

– Биринчи ўйин ҳақида нима дея оласиз? Ўшанда Ўзбекистон асосий эътиборни Ливан билан ўйинга қаратган ва БААга қарши яхши тайёргарлик кўрмаган эди.

– Бизнинг таркибимиз ўзгарди, лекин ўйинимиз ўша. Ҳа, ўшанда сизнинг жамоангиз иккита фронтга курашган, лекин Ўзбекистон бизга қарши кучли ўйин кўрсатган эди.

– "Жар"даги ўйинни эсладингиз. Ўшанда жамоангиз иккинчи рақамда ҳаракат қилган эди. Эртага ҳам шундай бўладими?

– Эртага қандай ўйнашимизни айта олмайман. Вазиятга қараб иш тутамиз. Ўйин давомида ҳам тактика ўзгариши мумкин.

– Футболчиларнинг тайёргарлиги қандай? Уларга қандай кўрсатма берилади?

– Мен жамоага янги футболчиларни чақирдик. Улар орқали жамоага янгича мотивация киритишга ҳаракат қилдик. Бу билан ўйинимиз бутунлай ўзгариб кетади дея олмайман. Чунки етакчиларимиз анчадан буён биз билан бирга. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизнинг яна бир яхши томони шундаки, биз рейтингда кўтарилиб, жаҳон чемпионати саралаши қуръасида яхши имкониятга эга бўлишимиз мумкин.

– Терма жамоангиз доимий ёшариб боради. Бу ҳолат Осиёда кўп учрайдиган ҳолат эмас. Бу ишни қандай уддалайсиз?

– Бу катта гуруҳ. Биз бу ишни 2004 йилдан бошлаб шакллантириб келамиз. Бу вақт давомида мамлакатдаги ҳар қайси ёш футболчининг имкониятларини ўрганиб борамиз. Бизнинг футбол — бир оила каби десак ҳам бўлади. Сиз айтган ёшартириш жараёнини аста-секинлик билан олиб борамиз. Бундан ташқари, бу ишларнинг самараси ўлароқ биз Олимпиадага чиқик, Осиё чемпионатида ва Осиё ўйинларида ўйнадик. Ўйлайманки, бу ишларимиз давом этади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:59, 04.03.2014. Ўқилди: 6623 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик