Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Асланов: «БАА ҳеч қачон Осиёда футбол державаси бўла олмайди»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мустақил давлат сифатида Осиё қитъаси футболи ҳавосидан нафас олаётган бўлсак, шу пайтгача БАА терма жамоаси жиддий ютуқларга эришганини эслай олмаймиз. Аммо Амирликнинг ҳозирги авлоди ҳақида ундай дея олмаймиз. Бу футболчилар 2008 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ютиб олишдан бошлади ва кейинчалик Лондон-2012 олимпиадасига ҳам бориб келишди. Шундан кейин ёшлар ва олимпия терма жамоасида ишлаган Маҳди Алини БАА футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийлигига тайинлади. Бу жамоанинг мағлубиятсиз ўйинлар сони, адашмасак, 15тага етиб қолди. Улар ўтган йили Кўрфаз кубогини ҳам ўз мамлакатларига олиб кетишди. Уларни қитъада "Олтин авлод" дея аташмоқда.

Сайтимиз журналисти Қаҳрамон Аслановнинг фикрича, бу ҳолат узоқ давом этмайди ва бу футболчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан БАА футбол державасига айланиб қолмайди. У ўз фикрларини Твиттердаги саҳифаси орқали қуйидагича билдириб ўтди.

"БАА, Қатар каби жамоалар ҳеч қачон Осиёда футбол державаси бўла олмайди. Келажаги порлоқ ёш жамоага эга бўлишлари, маълум вақт оралиғида яхши натижага эришишлари мумкин, максимум. Араблар учун футбол шунчаки ўйин, шуғулланиш учун бир соҳа холос. Катта нарса исташмайди, легионер бўлиб Европага боришмайди. Яшаш тарзи, футболга бўлган муносабати, айтайлик, Африкадаги камбағал араб давлатларидан фарқ қилади. Футболни дам олиш, завқ олиш учун ўйнашади. Қандайдир даражага чиқиш учун бутун вақтини сарфлаб, оғир йўлни босиб ўтишни исташмайди.

"Олтин авлодлар" бўлаверади, келаверади. Аммо улар ҳеч қачон, қачондир Япония, Эрон, Корея даражасига чиқиш учун пойдевор бўлмайдилар. Аслида, Осиё грандлари сафига қўшилиш имконияти Ўзбекистон ва Хитойда кўпроқ. Лекин аниқ режа, лойиҳа ва йўналиш керак. Араблардан фарқли равишда, бизда футбол футболчига ўзини топиш, келажагини таъминлаш ва муаммоларини ҳал қилиш имконини беради. Яъни, етарлича мотивация бор. Манзил бор. Фақат ёшларни ўша манзилга етказиб борувчи футбол системаси, муносабат, мураббийлар зарур", - дея ўз фикрини билдиради ҳамкасбимиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:58, 04.03.2014. Ўқилди: 7126 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик