Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон - БАА ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Авваламбор, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишни ният қилгандик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Бир нечта яхши имкониятларга эга бўлдик. Яна улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса оддий вазиятларда тўпни йўқотиш эвазига ташаббусни бериб қўйдик. Натижада йўқ жойдан дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Шунга қарамай, йигитлар вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Гол уриб, ҳисобни тенглаштирдик. Футболни алдаб бўлмайди. Ўртоқлик ўйини ўтказилмагани ва тайёргарлик жараёни меъёрида бўлмагани ўз таъсирини кўрсатди.

— Терма жамоалар маркази ўз ишини бажара олмаяпти. Ўз обрўингиз ва футболчилар шаънини сақлаб қолиш мақсадида Марказ билан жиддий суратда ишласангиз, талабни кескинроқ қўйсангиз бўлмайдими?
— Талаб қилиняпти. Ўртоқлик учрашувларининг йўқлиги, майдон сифати — албатта таъсир кўрсатади. Бугунги ўйин олдин спарринг-рақиб топиш талаби қўйилганди, аммо улар ўз ишини бажара олишади. Иш бор жойда, камчилик бор. Ҳозирча бошқа нарса дейиш қийин.

— Бугунги 3 ўйинчини эртароқ амалга оширишнинг имкони бормиди? Балки биринчи бўлиб гол ўтказмаган бўлармидик, ташаббусни рақибга бериб қўйган бўлармидик?
— Ҳамма нарсанинг иложи бор эди. Агар бугун ютганимизда, қилинган ўзгаришлар ўзини оқлаган бўларди. Машғулотлар жараёнида асосий таркибда ўйнаб, алмаштириладиган футболчилар 60 дақиқа юқори савияда ўйнашига умид қилгандим. Гол эса кутилмаганда, йўқ жойдан содир бўлди.

— Воҳид Шодиев ўзига билдирилган ишончни оқладими? Нагаев эртароқ туширилганда ўйин янада жонланган бўларди, назаримизда.
— Воҳид, манимча, ёмон ўйнамади. Жамоага фойдаси тегди. Имкон қадар рақибга босим ўтказишга ҳаракат қилди. Шодиев янада кучлироқ ўйнай олади. Йигитлар жисмоний жиҳатдан юз фоизга тайёр эмас. Нагаевни туширишдан мақсад футболчилар чарчаган пайтда ўйинни жонлантириши керак эди.

— Кейинги режалар ҳақида..
— Май, сентябрь ва октябрь ойларида ўртоқлик учрашувларини ўтказамиз. Май ойида Тошкентда ўйнашимиз керак. Сафарда ўйин учун талаблар бор, аммо мен уларга рад жавобини бердим. Тошкентда ўйнашимиз шарт. Бу ТЖМ олдига қўйилган талаб.

— Жепаров бурчак тўпларини тўғридан-тўғри дарвозага йўллашга ҳаракат қиляпти. Миржалол Қосимов бўлмоқчи шекилли. Бурчак тўпини тепишни унга тақиқлаш мумкинми?
— Бурчак тўпини фақат дарвозага эмас, орқароққа ҳам узатишни айтганман. Тайёргарлик жараёнида 2-3 хил вариантни синаб кўрамиз. Бир нечта бўйи баланд футболчиларимиз бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:39, 05.03.2014. Ўқилди: 11523 марта. Фикрлар: 134 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик