Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» Темур Ғаниев ва Анвар Ражабов билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун “Андижон” жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлади. Йиғиннинг сўнгги кунида андижонликлар биринчи лига вакили “Обод” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу ўйинда жамоамиз рақибини 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур беллашувда Алишер Азизов хет-трикка эришган бўлса, Касьян, Расков, Ражабов ва Усмонов биттадан голга муаллифлик қилишди.

“Андижон” таркиби: Т.Ғаниев, Т.Султонов, Д.Турсунов, Ж.Мирабдуллаев, А.Касьян, Б.Ғозиев, Ш.Шаймонов, М.Камолов, А.Ражабов, В.Расков, А.Азизов.
Захирадан майдонга тушганлар:Т.Усмонов, А.Раҳмонов, И.Отахонов, К.Кападзе, А.Жўрабоев.
Голлар: А.Азизов (3та), В.Расков, А.Ражабов, А.Касьян, Т.Усмонов.

Йиғиннинг сўнгги кунларида таркибга яна бир қатор янги ўйинчилар қўшилишди. Кутилганидек дарвозабон Темур Ғаниев 4 март куни “Локомотив”дан “Андижон” сафига қўшилди ва у билан бир йиллик шартнома имзоланди. Бундан ташқари ҳужумчи Анвар Ражабов ҳам жорий мавсумни “Андижон”да ўтказадиган бўлди. Бу ҳужумчи кеча таркибга қўшилди ва бугун “Обод”га қарши учрашувда майдонга тушиб битта гол урди. Алишер Азизов билан Анвар Ражабов жамоада ижара асосида ўйнайдиган бўлишди. Шунингдек, пойтахтдаги йиғиннинг сўнгги кунида таркибга Камрон Кападзе ҳам қўшилди.

Жамоа устози Азамат Абдураимов йиғин якунлари ҳақида қуйидагиларни билдирди.
“Тошкентдаги йиғин кўнгилдагидек якунланди. Ушбу йиғинда таркибни ҳам анча шакллантириб олдик. Йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга Темур Ғаниев ва Анвар Ражабов каби маҳоратли ўйинчилар қўшилишди. Ғаниев, Ражабов ва Азизов билан шартнома тузиб уларни заявкага киритдик. Ражабов билан Азизов “Пахтакор”га тегишли бўлишгани учун уларни ижарага олдик. Бу билан дарвоза ва ҳужум чизиқларимизни кучайтиришга эришдик. Ишонаманки, бу футболчилар жамоамизга муносиб ёрдам бера олишади. Фақат битта муаммо молиявий томондан ҳали ҳам ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ. Қолаверса, ҳамон ўтган йилги қарзлар бартараф этилгани йўқ. Мавсум бошланишига қадар бу муаммолар бартараф этилишига умид қиламиз”.

Энди 8 мартдан “Андижон” тайёргарликни ўз қароргоҳида давом эттиради. 10 март куни эса “Нефтчи” жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 23:35, 06.03.2014. Ўқилди: 4355 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.