Бугун 27 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперкубок «Бунёдкор»га насиб этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Суперкубок
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
ФОТО: fcbunyodkor.com

"Бунёдкор" футбол клуби 2014 йилги мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Миржалол Қосимов шогирдлари "Локомотив"га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимда жамоалар анча зерикарли ўйин кўрсатишди. 27-дақиқада Пишур томонидан киритилган голни инобатга олмаганда, айтарли вазиятлар бўлмади. Ўша вазиятда "Бунёдкор" қарши ҳужум уюштирди ва Пишур бир ҳимоячи қаршисида туриб тўпни чап қанотдан ёрдамга келган Карлесга узатди. Кото ҳимоячилардан бирини алдаб ўтмоқчи бўлганида, қайтган тўпни Пардаев ўзи билан олиб кетди ва қарама-қарши қанотга узатди. ПИшур эса дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қилди.

Иккинчи бўлим эса бутунлай бошқача кечди. Майдонда ҳақиқий кураш кечди. Абрамов майдонга катта Жасур Ҳасанов ва Иван Нагаевни туширди ва ташаббусни жамоаси томонига оғдирди. Агар Шевченко 62-дақиқадаги ўта қулав вазиятдан фойдалана олганида, ўйин бутунлай бошқача кечиши мумкин эди. У 4 метрдан дарвозани ишғол қила олмади!!! Чапақай Ҳасанов чап оёқда дарвоза томон зарба берди. Тўп сакраб боргани учун Зуҳуров уни қайтара олмади. Вячеслав эса Зуҳуров қаршисида туриб, тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди.

Вазиятни ўнглаш мақсадида Қосимов ҳам иккита ўзгариш қилди. Майдонга тушган Рашидов ва Шодиевнинг ҳаракатлари эвазига Воҳид дарвозани жуда чиройли тарзда ишғол қилди. Жарима майдончаси чизиғи устида турган Шодиевнинг оёғига тўп "ўтирди" ва Нестеров қўриқлаётган дарвоза тўрини титради.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида темирйўлчилар ўйинга интригана қайтаришди. Бурчакдан етказилган тўпни Шевченко бош билан дарвозага йўллади.

Қолган дақиқаларда ҳам иккала жамоа катта иштиёқ билан ўйнашди, аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Ўйин якунланганидан кейин ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов Суперкубок ва 50 млн. сўмли чекни "Бунёдкор" сардори Хайрулла Каримовга топширишди.

Мавсум-2014 мана шундай тарзда бошланди! Ушбу ўйин бизга бошланажак мавсум курашларга бой бўлиши ҳақида ваъда бераётгандек, албатта, қолган жамоалар ҳам мана шундай тарзда охиригача кураш олиб боришса.

Ўзбекистон Суперкубоги-2014
"ЛОКОМОТИВ" - "БУНЁДКОР" - 1:2 (0:1)
Голлар: Вячеслав Шевченко (80) — Александр Пишур (27), Воҳид Шодиев (67)
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 22. Виктор Карпенко, 19. Ислом Иномов (Фоизл Мусаев 71), 4. Бобур Йўлдошев, 3. Евгений Гоголь, 16. Жасур Ҳасанов, 88. Лутфулла Тўраев, 30. Дилшод Жабборов, 8. Акмал Холматов (Жасур Ҳасанов, 46), 10. Фарҳод Тожиев (Иван Нагаев 46), 99. Вячеслав Шевченко
Захирада қолганлар: Темур Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Раҳимов, Сардор Мирзаев
"Бунёдкор": 25. Мурод Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Александр Пишур, 16. Карлес Кото (Сардор Рашидов 60), 24. Баҳодир Пардаев (Алибобо Раҳматуллаев 75), 27. Сардор Собирхўжав, 33. Олег Зотеев (Воҳид Шодиев 67), 40. Сергей Симоненко.
Захирада қолганлар: Павел Бугало, Дилшод Жўраев, Бобур Акбаров, Саҳоб Жўраев
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Баҳодиир Қўчқоров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:54, 07.03.2014. Ўқилди: 5748 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик