Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” - “Динамо”. Ён қўшнилар дербиси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лига тарихида ушбу жамоалар ўзаро 32 маротаба рўбарў келган. Навбатдаги учрашув эса ўттиз учинчиси бўлади. Шулардан 16тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 9 ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Қолган 7 учрашувда эса "динамочилар" зафар қучишган. 32 ўйинда дарвозаларга жами 75та тўп киритилган бўлиб, шуларнинг 42тасига “Насаф” футболчилари муаллифлик қилишган. Қолган 33 гол эса "динамочилар" ҳисобига ёзилган.

Мазкур жамоаларнинг ўтган йилги биринчи даврадаги Қаршида ўтган беллашувида мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишган ва унда қаршилик футболчилари 3:2 ҳисобида ғалабага эришган эдилар. Иккинчи даврадаги учрашувда “Насаф” Самарқанда “Динамо”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Шуниси қизиқарлики, “Насаф”га Рўзиқул Бердиев бош мураббийлик қилаётган даврларда “Динамо” жамоаси ҳоҳ чемпионат ўйинлари бўлсин, ҳоҳ Ўзбекистон Кубоги учрашувлари бўлсин , “Насаф”ни мағлубиятга учрата олмаган.

Ўзаро учрашувлар тарихида мазкур жамоалар илк учрашувларини (26.03.1997 й. 3-тур: “Насаф”-“Динамо” 1:1) дуранг натижа билан бошлаган бўлишса, ўтган мавсумдаги сўнгги Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда “Насаф” ғалаба билан (17.08.2013 й. 16-тур: “Динамо”-“Насаф” 1:3) якунлаган.
Ҳозирги “Насаф”да фаолият юритаётган мураббийлардан Зафар Холмуродов 11 марта, Рўзиқул Бердиев 2 марта, Шуҳрат Тошпўлатов 2 марта, Нурали Султонов 1 марта ва  Баҳодир Аннаматов 1 марта “Динамо” дарвозасига гол киритганлар.

Эътиборингизга мазкур жамоалар ўртасидаги охирги учрашув қайдномасини ҳавола қиламиз:

Олий лига, 16-тур. 17 август 2013 г.
«Динамо» (Самарқанд) - «Насаф» (Қарши) 1:3 (0:1)
Голлар: Азамат Алланиёзов 6-0:1, Санъат Шихов 68-1:1, Илҳом Шомуродов 79-1:2, Зоҳид Абдуллаев 84-1:3,
"Динамо": 27. Андрей Мельничук (с), Акмал Бозоров (Абдулла Набиев 82), 10. Тўлқин Мирзаев, 12. Санъат Шихов, 16. Акмал Холмуродов, 18. Сирожиддин Сайфиев (Омаджон Тойлоқов 90), 21. Азамат Бобожонов, 40. Илдар Магдиев (Комил Шарофитдинов 56), 48. Илдар Маматказин, 55. Аваз Агалиев, 72. Алишер Самитов.
Захирадагилар: 1. Игорь Михайлов, 4. Ойбек Нурбоев, 17. Абдулла Набиев, 23. Тимур Шарипов, 26. Комил Шарофитдинов, 70. Фарруҳ Шотурсунов, 77. Омаджон Тайлаков.
Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (Фарруҳ Сайфиев 89), 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 27.Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 41. Азамат Алланиязов, 88. Самандар Шодмонов (Шохруҳ Гадоев 52).
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 3. Раҳматилла Бердимуродов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 23. Шерзод Аъзамов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Суҳроб Неъматов.
Огоҳлантириш: Илҳом Шомуродов 42, Азамат Бобожонов 71, Тулқин Мирзаев 90,
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз 15 март шанба куни Олий лига-2014 футбол мавсумининг 1-турида “Насаф” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 17:30да бошланади.

ЎзПФЛ 1-тур. 15.03.2014 й. Қарши шаҳри, “Марказий” стадиони
“Насаф” (Қарши) - “Динамо” (Самарқанд)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Ҳакамлар: А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса бир кун олдин 14 март жума куни соат 16:00да “Насаф” футбол мактабининг сунъий майдонида бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу қизиқарли учрашувларни томоша қилишга таклиф этиб қоламиз.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:55, 14.03.2014. Ўқилди: 3330 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик