Бугун Олий лигага чиқишга асосий даъвогар “Қўқон-1912” ва "Оқ-тепа" жамоалари Тошкентда ўзаро назорат учрашувини ўтказишди. Беллашув анча қизиқарли, кураш ва голларга бой тарзда кечди.
Ҳисоб 7-дақиқадаёқ меҳмонлар томонидан очилди. Орадан кўп ўтмай Тоҳир Кападзе шогирдлари иккинчи марта муваффақиятга эришишди. Шундан сўнг тошкентликлар мураббийлар штаби майдонга ҳужумчи Маъруф Аҳмаджоновни туширди. Ҳужумчи ўн дақиқа ичида иккита голга муаллифлик қилиб, ўртадаги мувозанатни тиклади. Шу тариқа жамоалар танаффусга 2:2 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйин янада қизиқарли тус олди. Гарчи ўртоқлик учрашуви бўлса-да, иккала жамоа аъзолари ҳам ғалаба учун тўп суришди. 76-дақиқада иқтидорли ярим ҳимоячи Никита Павленко “Оқ-тепа”нинг учинчи голини киритди. Аммо шу куни "Оқ-тепа"га ғалаба қозониш насиб қилмаган экан. Учрашув якунланишига беш дақиқа қолганида меҳмонлар дастлаб ҳисобни тенглаштиришди, сўнгги дақиқада эса, ғалабани илиб кетишди.
Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 3:4 (2:2)
15 март. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Игорь Гормашов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Нодир Тешабоев (Маъруф Аҳмаджонов, 28), Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Саид Топилов (Алишер Орифжонов, 80), Собир Усмонхўжаев (Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 66), Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафар Қорақулов, Фарҳод Мирааҳматов (Нодир Тешабоев, 70), Никита Павленко (Сергей Рекун, 76), Алишер Шоғуломов.
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров (Андрей Бакланов, 46), Жалил Кимсанов, Рустам Ашурматов, Александр Критинин, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов (Даврон Маматов, 79), Нодир Қўзибоев (Аҳмад Раимжонов, 46; Аваз Маматхўжаев, 70), Рустам Абдуҳамидов (Маъруф Зокиржонов, 73), Омон Абдуғаниев (Ризо Авезов, 81), Умид Қодиров, Азиз Тўхтабоев (Лазиз Сафоев, 75).
Голлар: Рустам Абдуҳамидов, 7 – 0:1. Азиз Тўхтабоев, 25 – 0:2. Маъруф Аҳмаджонов, 32 – 1:2. Маъруф Аҳмаджонов, 38 – 2:2. Никита Павленко, 76 – 3:2. Аваз Маматхўжаев, 85 – 3:3. Даврон Маматов, 90+1 – 3:4.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).