Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 17 36
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 17 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брентфорд 18 26
10 Эвертон 18 25
11 Брайтон 18 24
12 Фулхэм 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 14
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳорманг, уста!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов бугун ўзининг таваллад айёмини, муборак 60 ёшини нишонлаяпти. Қутлуғ сана билан биз Рустам Тўхтамуродовични барча бекободликлар –  “Металлург” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда минглаб ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз! У кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий тинчлик, хотиржамлик, фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ҳамиша эл ардоғида бўлишини истаб қоламиз.

Рустам ака самимий, камтарин инсон, ўз ишининг билимдони, устаси. Ҳамиша изланувчан, сабр-тоқатли, меҳнатсевар, бошлаган юмушини охиригача етказмасдан қўймайдиган мураббий. Шу боисдан ҳам қаерда, ким билан ишламасин у киши ҳақида ҳамиша илиқ фикр, таассуротлар қолади. Яна бир жиҳати Рустам аканинг барчага бир хилда муносабатда бўлишида десак муболаға бўлмайди. Каттанинг ҳам, кичикнинг ҳам фикрини тинглайдиган,  ҳаммага ёрдам беришга интилади. Катта муваффақиятларга эришсада доимо ўзига танқидий ёндошади. Дўстлари даврасида шинаванда, хушчақчақ, ҳазилкаш инсон. Ютуқларидан асло мағрурланмайди, муваффақиятлари замирида ҳамкорларининг, бирга ишлаётган маслакдошларининг улуши беқиёс эканлигини эсдан чиқармайдиган, алоҳида таъкидлайдиган киши.

Рустам Мирсодиқов ўзбек футболининг фидойи, жонкуяр вакилларидан бири. Болалик чоқларидаги қизиқиши уни Титов номидаги Республика олий спорт маҳорати мактабига бошлаб келди. Мактаб-интернатда кейинчалик нафақат мамлакатимизда машҳур бўлган, балки дунёга донг таратган юртдошларимиз Владимир Федоров, Олим Аширов сингари футболчилар билан биргаликда маҳоратларини оширишди. И.Тошмуҳаммедов, Я.Аранович, В.Ятченко сингари мураббийлардан чарм тўп сирларини ўрганди. Ўша йиллари республикамизнинг бош жамоаси – “Пахтакор” футбол клубига В.Соловьев бош мураббий этиб тайинланди. Вячеслав Дмитриевич қисқа фурсат ичида республикамизнинг барча ҳудудларидан энг иқтидорли ёшларни “Пахтакор” таркибига жалб этди. Улар орасида Р.Мирсодиқов ҳам бор эди. Рустам ака 3 йил “Пахтакор” ўринбосарлари таркибида тўп сурди. Кейинчалик Тошкентнинг “Трактор” (1975-76), Жиззахнинг “Бўстон” (1977-80), Самарқанднинг “Динамо” (1981-83) жамоаларида ўйнади. Футболчилик фаолиятини Тошкент вилоятининг “Соҳибкор” (1985-87) жамоасида якунлади. Бу жамоаларнинг ўша даврда қандай муваффақиятга эришганлиги ҳақида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик соҳасига кириб келиши ҳам мамлакатимизнинг бош жамоаси – “Пахтакор” билан боғлиқ. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач. 1992 йилдан Ўзбекистон чемпионатлари йўлга қўйилди. “Пахтакор” биринчи мавсумда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан бир хил – 51 тадан очко жамғариб, мамлакат чемпиони бўлганди. Жамоа бош мураббийи Аҳрол Иноятовга Рустам Мирсодиқов ва Аҳмад Убайдуллаевлар ёрдам беришган. 1994 йилдан Р.Мирсодиқовнинг бош мураббийлик фаолияти бошланди. Даставвал “Политотдел”(кейинги номи – “Дўстлик”)да, сўнгра МҲСК, “Дўстлик”, “Қизилқум”, “Локомотив” жамоаларида ишлади. 2008 йилдан Бекободнинг “Металлург” жамоасини бошқариб келмоқда. Шу йиллар ичида Рустам Мирсодиқов шогирдлари 3 марта Ўзбекистон чемпиони бўлишди. Мамлакат кубогини қўлга киритишди. Бошқа жамоалар билан ҳам Р.Мирсодиқов эътиборга молик натижаларни қайд этиб келмоқда. Қаерда ишламасин, мухлислар дилига хуш ёқувчи, ҳужумкор ўйин намойиш этиб, жамоа олдига қўйилган вазифаларни бажариб келяпти. Р.Мирсодиқов 1997 йили Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади. Унинг бошчилигида миллий терма жамоамиз 12 та учрашув ўтказиб, 5 та ўйинда ғалаба қозонган, 3 та учрашувда дуранг ўйнаган ва 4 та учрашувда имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 29-21, Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига. Бу ўйинлар Францияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари эди. Япония, Жанубий Корея сингари қитъамизнинг энг кучли жамоаларига қарши ўтказилган илк ўйинлар эди...

Хуллас, саҳифаларни варақласак, ёдга оладиган, ғурурланадиган воқеалар, маълумотлар анчагина. Бироқ мухтасар мақоламиз аввалида таъкидлаганимиздек, Рустам Тўхтамуродович ютуқлар билан мақтанишни хуш кўрмайди. Бугун билан ёниб яшайди. Бугунги вазифасини мукаммал бажариш ҳаракатида тиним билмайди. Биз эса якунда юбиляримиз фаолияти футбол жамоатчилиги томонидан муносиб эътироф этилганлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Йил якунларига кўра аниқланувчи “энг яхши мураббий” сўровномасида Рустам Мирсодиқов 1996 ва 1999 йилларда учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 1997 йили биринчи поғонага муносиб кўрилган. Ўша ғайрат, ўша шижоат Сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Оилангиз бахтига омон бўлинг, футболимиз равнақига қўшаётган ишларингиздан асло толманг. ҳорманг, уста!

Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик йиллари

Йил Ишлаган жамоаси Қайд этган натижаси Ўйинлар сони Жамғарган очкоси
1994 Политотдел 7-ўрин 30 35
1995 Политотдел 6-ўрин 30 39
1996 Дўстлик (1-давра) 4-ўрин 30 55
1996 МҲСК (2-даврадан) 3-ўрин 30 60
1997 МҲСК 1-ўрин 34 90
1999 Дўстлик 1-ўрин 30 64
2000 Дўстлик 1-ўрин 38 94
2002 Металлург 5-ўрин 30 48
2003 Қизилқум 5-ўрин 30 55
2005 Локомотив 10-ўрин 26 30
2008 Металлург 7-ўрин 30 42
2009 Металлург 12-ўрин 30 31
2010 Металлург 6-ўрин 26 35
2011 Металлург 7-ўрин 26 31
2012 Металлург 10-ўрин 26 28
2013 Металлург 6-ўрин 26 33

 

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:42, 19.03.2014. Ўқилди: 5127 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Манчестер Сити Филип Фоден 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.