Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шавкат Муллажонов: "Хорижда бир мураббий бир нечта лавозимда ишламайди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2008-2010 йиллар мавсумида «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилиб, кейинчалик фаолиятини хорижда давом эттирган Шавкат Муллажонов яна пойтахт вилояти клуби таркибига қўшилди. Саудия Арабистони, Қатар ва Хитой клубларида ўйнаб, катта тажриба тўплаган ҳимоячи «Олмалиқ»нинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

- Шавкат, суҳбатимиз аввалида «Металлург»га қарши кечган илк учрашув ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли, албатта. Қолаверса, илк ўйинни муҳташам, жаҳон андозаларига жавоб берувчи янги стадионда ўтказдик. Ўйлайманки, ўйин ишқибозларга манзур бўлди. Дарвозаларга жами 5та гол урилди. Ҳужумкор футбол мухлисларга ҳамиша ёққан. Мавсумнинг қолган учрашувларида ҳам худди шундай руҳда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Мавсумни «Локомотив»да бошлашингиз мумкин эди. Лекин сўнгги паллада «Олмалиқ» вариантини афзал кўрдингиз. Шквирин жамоасини танлашингизда нима ёки ким асосий омил бўлиб хизмат қилди?

- Дарҳақиқат, таклифлар етарлича эди. Лекин барчасини тарозуга қўйгач, «Олмалиқ» билан шартнома имзолашга қарор қилдим. Менимча, буни янгилик сифатида қабул қилмаса ҳам бўлади. Шунчаки, уйга қайтдим. 2008-2010 йиллар мавсумида ҳам шу клуб шарафини ҳимоя қилгандим. Бу томондан олиб қараганда, жамоа ўйинига мослашиш менга қийинчилик туғдирмайди. Шу жиҳати маъқул келди. Зеро, бошқа клубга ўтсам, янги муҳитга мослашиш учун вақт керак бўларди. Қолаверса, Игорь Анатольевич билан муносабатларимиз аъло даражада. Кейин келишувнинг яна бир муҳим жиҳати борки, унга кўра, биринчи даврадан сўнг хориж клубларидан манфаатли таклиф тушса, жамоани бемалол тарк этиш ҳуқуқига эгаман.

- Ўзи Ўзбекистонга қайтишингизга нима сабаб бўлди? Саудия, Қатар ёки Хитой клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Аутсайдер ва қуйи лига жамоаларидан чорлов олдим. Баъзи жамоалар билан молиявий томондан келишолмадик, айрим таклифларни ўзим рад этдим. Ҳали хориж клубларида яна ўйнашга улгураман. Мавсумлар оралиғида «Локомотив» ва «Пахтакор» машғулотларида иштирок этдим. Лекин юқорида айтганимдек, бу клублар билан шартнома имзолашимга биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этолмаслигим тўсқинлик қилди. «Олмалиқ» эса бундай имкониятни тақдим этди. Мабодо таклиф тушмаган тақдирда, мавсумни тўлалигича «Олмалиқ»да ўтказаман.

- Сир эмас, легионер мақомида ўйнаш барибир, устун туради. Қолаверса, ўша Саудия, Қатар, БАА, Хитой чемпионатлари кучли легионерлар ҳисобига кучайиб боряпти...

- Тўғри, фикрингизга қўшиламан. Аммо кучли клублардан таклиф бўлмади. Эҳтимол, кўпроқ маош таклиф қилишганида, рози бўлиб ўйнашим мумкин эди. Бироқ кучсиз жамоа сафига қўшилиб, маҳоратим тушиб кетишини истамадим.

- Хорижда ўйнаганингизда тил масаласида қийналмадингизми?

- Легионер сифатида 3 йил ўйнаган бўлсам, фақат биринчи мавсум қийналдим. Қатар чемпионатида маълум муддат таржимон хизматидан ҳам фойдаландим. Кейинги 2 йил бу масалада деярли муаммо туғилмади. Инглиз тилини билсангиз, дунёнинг исталган чемпионатида тўп тепишингиз мумкин.

- Мана, Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой чемпионатларида ўйнадингиз. Агар таққосласак, бугунги кунда санаб ўтилганлар орасида қайси чемпионат кучлироқ кўриняпти?

- Менимча, Хитойники. Сўнгги йилларда бу мамлакат ички биринчилиги юлдуз футболчилар ҳисобига кучаймоқда. Клублар кучли легионерларни таклиф этишлари натижасида маҳаллий футболчилар орасида ҳам рақобат кучайиб бор­япти. Қолаверса, дунё тан олган мураббий Марчелло Липпи Хитой чемпионатида ишлаяпти. Ўтган йили «Гуанжоу»ни ОЧЛ ғолибига айлантирди. Араб клублари ҳам асосий эътиборни хорижлик футболчиларга қаратишяпти. Кейин арабларда маҳаллийлаштирилган футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил этишади. Бу йилги ОЧЛнинг ортда қолган 2та турини таҳлил қилсангиз, легионерларнинг жамоалар муваффақиятидаги улуши шундоққина кўриниб турибди.

- 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтдингиз. Аввалги йиллар билан таққослаганда, бирор ўзгариш сездингизми?

- Албатта. Қаерда ўйнамай, доимий равишда миллий чемпионатимиздаги тур ўйинлари, кубок баҳсларини кузатиб бордим. Айниқса, ўтган йили чемпионатимизда ўзгариш кўзга ташланди. 3та жамоада сўнгги тургача чемпион бўлиш учун имконият сақланиб турди. Очиғи, авваллари мухлислар ҳам, мутахассислар ҳам шундай кунлар келишини орзу қилишарди. Ишончим комил, бу йилги учрашувлар янада қизиқарли кечади.

- Клубларимиз машғулотлари хориж жамоалариникидан қанчалик фарқланади?

- Катта фарқ бор, деёлмайман. Футболни ҳамма жойда бир хил ўйнашади. Лекин мураббийларнинг ўйин услубига қараб, машғулотлар фарқланади. Бир жиҳати борки, хориж клубларида ишга профессионал ёндашув кучлироқ. Ҳар битта йўналиш бўйича алоҳида мутахассис иш олиб боради. Бир мураббий 2-3 мутахассиснинг ишини бажармайди.

- 5 март куни миллий жамоамиз таркибида Осиё кубоги-2015 саралаш босқичи доирасида БААга қарши учрашувда майдонга тушдингиз. Бу сафар ҳам Амирлик жамоасини мағлуб этолмадинглар. Нима деб ўйлайсиз, рақиб кучлими ёки биз учун ноқулай?

- Мавсумдаги биринчи ўйинимиз бўлгани ҳам натижага таъсир ўтказди. Ҳали расмий учрашув ўтказмагандик. БАА футболчилари эса ички чемпионат баҳсларида майдонга тушиб келиш­япти. Энг катта муаммолардан бири -  бу майдоннинг ҳолати бўлди. Бундай майдонда фақат курашиш лозим. Чиройли, комбинацион футбол намойиш этиб бўлмайди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар ҳосил қилдик. Лекин ҳужумларни голга айлатириш насиб қилмади. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз қовушмади. Хайриятки, гол қўйиб юборганимиздан сўнг босимни кучайтирдик. Лекин бу ҳаракатлар ғалаба учун етарли бўлмади. Агар жавоб тўпини эртароқ киритганимизда, босимнинг кучи билан ғалаба қозонишимиз ҳеч гап эмасди. Яхшиямки, Осиё кубоги йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган эканмиз, акс ҳолда, жуда қийин аҳволда қолардик...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 26.03.2014. Ўқилди: 6663 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик