Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шавкат Муллажонов: «Шунчаки, уйга қайтдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Олмалиқ
Рукн: Интервьюлар
A A A

2008-2010 йиллар мавсумида «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилиб, кейинчалик фаолиятини хорижда давом эттирган Шавкат Муллажонов яна пойтахт вилояти клуби таркибига қўшилди. Саудия Арабистони, Қатар ва Хитой клубларида ўйнаб, катта тажриба тўплаган ҳимоячи «Олмалиқ»нинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида. 2-тур ўйини олдидан Муллажоновни суҳбатга тордик.

- Шавкат, суҳбатимиз аввалида «Металлург»га қарши кечган илк учрашув ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқим-ли, албатта. Қолаверса, илк ўйинни муҳташам, жаҳон андозаларига жавоб берувчи янги стадионда ўтказдик. Ўйлайманки, ўйин ишқибозларга манзур бўлди. Дарвозаларга жа-ми 5та гол урилди. Ҳужумкор футбол ҳамиша мухлисларга ёққан. Мавсумнинг қолган учрашувларида ҳам худди шундай руҳда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Мавсумни «Локомотив»да бошлашингиз мумкин эди. Лекин сўнгги паллада «Олмалиқ» вариантини афзал кўрдингиз. Шквирин жамоасини танлашингизда нима ёки ким асосий омил бўлиб хизмат қилди?

- Дарҳақиқат, таклифлар етарлича эди. Лекин барчасини тарозуга қўйгач, «Олмалиқ» билан шартнома имзолашга қарор қилдим. Менимча, буни янгилик сифатида қабул қилмаса ҳам бўлади. Шунчаки, уйга қайтдим. 2008-2010 йиллар мавсумида ҳам шу клуб шарафини ҳимоя қилгандим. Бу томондан олиб қараганда, жамоа ўйинига мослашиш менга қийинчилик туғдирмайди. Шу жиҳати маъқул келди. Зеро, бошқа клубга ўтсам, янги муҳитга мослашиш учун вақт керак бўларди. Қолаверса, Игорь Анатольевич билан муносабатларимиз аъло даражада. Ке-йин келишувнинг яна бир муҳим жиҳати борки, унга кўра, биринчи даврадан сўнг хориж клубларидан манфаатли таклиф тушса, жамоани бемалол тарк этиш ҳуқуқига эгаман.

- Ўзи Ўзбекистонга қайтишингизга нима сабаб бўлди? Саудия, Қатар ёки Хитой клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Аутсайдер ва қуйи лига жамоаларидан чорлов олдим. Баъзи жамоалар билан молиявий томондан келишолмадик, айрим таклифларни ўзим рад этдим. Ҳали хориж клубларида яна ўйнашга улгураман. Мавсумлар оралиғида «Локомотив» ва «Пахтакор» машғулотларида иштирок этдим. Лекин юқорида айтганимдек, бу клублар билан шартнома имзолашимга биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этолмаслигим тўсқинлик қилди. «Олмалиқ» эса бундай имкониятни тақдим этди. Мабодо таклиф тушмаган тақдирда, мавсумни тўлалигича «Олмалиқ»да ўтказаман.

- Сир эмас, легионер мақомида ўйнаш барибир, устун туради. Қолаверса, ўша Саудия, Қатар, БАА, Хитой чемпионатлари кучли легионерлар ҳисобига кучайиб боряпти...

- Тўғри, фикрингизга қўшиламан. Аммо кучли клублардан таклиф бўлмади. Эҳтимол, кўпроқ маош таклиф қилишганида, рози бўлиб ўйнашим мумкин эди. Бироқ кучсиз жамоа сафига қўшилиб, маҳоратим тушиб кетишини истамадим.

- Хорижда ўйнаганингизда тил масаласида қийналмадингизми?

- Легионер сифатида 3 йил ўйнаган бўлсам, фақат биринчи мавсум қийналдим. Қатар чемпионатида маълум муддат таржимон хизматидан ҳам фойдаландим. Кейинги 2 йил бу масалада деярли муаммо туғилмади. Инглиз тилини билсангиз, дунёнинг исталган чемпионатида тўп тепишингиз мумкин.

- Мана, Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой чемпионатларида ўйнадингиз. Агар таққосласак, бугунги кунда санаб ўтилганлар орасида қайси чемпионат кучлироқ кўриняпти?

- Менимча, Хитойники. Сўнгги йилларда бу мамлакат ички биринчилиги юлдуз футболчилар ҳисобига кучаймоқда. Клублар кучли легионерларни таклиф этишлари натижасида маҳаллий футболчилар орасида ҳам рақобат кучайиб бор­япти. Қолаверса, дунё тан олган мураббий Марчелло Липпи Хитой чемпионатида ишлаяпти. Ўтган йили «Гуанжоу»ни ОЧЛ ғолибига айлантирди. Араб клублари ҳам асосий эътиборни хорижлик футболчиларга қаратишяпти. Кейин арабларда маҳаллийлаштирилган футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил этишади. Бу йилги ОЧЛнинг ортда қолган 2та турини таҳлил қилсангиз, легионерларнинг жамоалар муваффақиятидаги улуши шундоққина кўриниб турибди.

- 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтдингиз. Аввалги йиллар билан таққослаганда, бирор ўзгариш сездингизми?

- Албатта. Қаерда ўйнамай, доимий равишда миллий чемпионатимиздаги тур ўйинлари, кубок баҳсларини кузатиб бордим. Айниқса, ўтган йили чемпионатимизда ўзгариш кўзга ташланди. 3та жамоада сўнгги тургача чемпион бўлиш учун имконият сақланиб турди. Очиғи, авваллари мухлислар ҳам, мутахассислар ҳам шундай кунлар келишини орзу қилишарди. Ишончим комил, бу йилги учрашувлар янада қизиқарли кечади.

- Клубларимиз машғулотлари хориж жамоалариникидан қанчалик фарқланади?

- Катта фарқ бор, деёлмайман. Футболни ҳамма жойда бир хил ўйнашади. Лекин мураббийларнинг ўйин услубига қараб, машғулотлар фарқланади. Бир жиҳати борки, хориж клубларида ишга профессионал ёндашув кучлироқ. Ҳар битта йўналиш бўйича алоҳида мутахассис иш олиб боради. Бир мураббий 2-3 мутахассиснинг ишини бажармайди.

- 5 март куни миллий жамоамиз таркибида Осиё кубоги-2015 саралаш босқичи доирасида БААга қарши учрашувда майдонга тушдингиз. Бу сафар ҳам Амирлик жамоасини мағлуб этолмадинглар. Нима деб ўйлайсиз, рақиб кучлими ёки биз учун ноқулай?

- Мавсумдаги биринчи ўйинимиз бўлгани ҳам натижага таъсир ўтказди. Ҳали расмий учрашув ўтказмагандик. БАА футболчилари эса ички чемпионат баҳсларида майдонга тушиб келиш­япти. Энг катта муаммолардан бири -  бу майдоннинг ҳолати бўлди. Бундай майдонда фақат курашиш лозим. Чиройли, комбинацион футбол намойиш этиб бўлмайди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар ҳосил қилдик. Лекин ҳужумларни голга айлатириш насиб қилмади. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз қовушмади. Хайриятки, гол қўйиб юборганимиздан сўнг босимни кучайтирдик. Лекин бу ҳаракатлар ғалаба учун етарли бўлмади. Агар жавоб тўпини эртароқ киритганимизда, босимнинг кучи билан ғалаба қозонишимиз ҳеч гап эмасди. Яхшиямки, Осиё кубоги йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган эканмиз, акс ҳолда, жуда қийин аҳволда қолардик...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:12, 27.03.2014. Ўқилди: 4219 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Макс Доуман Премьер-лигада гол урган энг ёш футболчи ҳисобланади. "Арсенал" иқтидори 2026 йил мартда "Эвертон" дарвозасига гол урганида 16 ёшу 7

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик