Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар лигасидаги африкалик тўпурарлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олдинроқ Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақидаги мақолани тақдим этган эдик. Бу сафар ЧЛдаги энг яхши Африкалик тўпурарлар 10 талиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. Диде Дрогба (Кот-д’Ивуар) 84 ўйин – 42 гол (11 мавсум)
«Марсел»: 6 ўйин – 5 гол
«Челси»: 69 ўйин – 34 гол
«Галатасарой»: 9 ўйин – 3 гол

Диде ушбу рўйҳатни ҳали узоқ вақт бошқариб туриши аниқ. Дрогба нуфузли турнирда 84 та учрашувда иштирок этиб, 42 та гол киритишга муяссар бўлган. Голларининг 80 % ини «Челси» таркибида нишонлаган. Ивуарлик ҳужумчи 5 марта «дубл», 2 бора «хет-трик» қайд қилганлиги ҳам диққатга сазовор.

2. Самуел Ето’О (Камерун) 75 ўйин – 30 гол (10 мавсум)
«Реал»: 3 ўйин – 0 гол
«Малорка»: 5б ўйин – 1 гол
«Барселона»: 38 ўйин – 16 гол
«Интер»: 23 ўйин – 10 гол
«Челси»: 6 ўйин – 3 гол

Африкаликлар орасида иккинчи тўпурар бу Ето’Одир. Самул айни пайтга келиб турнирда 75 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та голга муаллифлик қилган. У ЧЛда 5 та жамоа таркибида майдонга тушган ва уларнинг 4 тасида гол урган ягона африкалик футболчи ҳисобланади. Камерунлик ҳужумчи ЧЛда 2 тадан «дубл» ва «хет-трик»ка эришган.

3. Жорж Веа (Либерия) 16 ўйин – 11 гол (3 мавсум)
«ПСЖ»: 10 ўйин – 7 гол
«Милан»: 6 ўйин – 4 гол

1995-йилги «Олтин тўп» соҳиби Веа ЧЛда атиги 3 мавсум тўп сурган холос. 16 ўйинда киритган 11 та голи уни Африкалик 3-рақамли тўпурар бўлиб туришини таъминламоқда. Жорж «ПСЖ»да 7, «Милан»да 4 та тўп киритишни уддалаган. Либериялик ҳужумчи ҳисобида шунингдек 1 та «дубл» қайд этилган учрашув ҳам бор.

4. Эммануел Адебайор (Того) 44 ўйин – 11 гол (6 мавсум)
«Монако»: 17 ўйин – 1 гол
«Арсенал»: 21 ўйин – 8 гол
«Реал Мадрид»: 6 ўйин – 2 гол

Адебайор Чемпионлар лигасида ўртача 4 та ўйинга 1 тадан гол урган. Яъни 44 учрашувда 11 гол. Бу натижага эришиш учун Эммануелга 6 мавсум керак бўлган. Тоголик ҳужумчи ўзи тўп сурган 3 та жамоа «Монако», «Арсенал» ва «Реал»да ҳам гол киритишга муваффақ бўлган. Адебаёр 2 та ўйинда «дубл»га эришган.

5. Майкл Эссен (Гана) 74 ўйин – 11 гол (10 мавсум)
«Лион»: 18 ўйин – 5 гол
«Челси»: 49 ўйин – 6 гол
«Реал Мадрид»: 7 ўйин

Эссен фаолиятини давом эттираётганлигини инобатга олсак, 1 та гол урса кучли учликка кириб олиш имконияти мавжуд. Майкл 10 мавсум давомида 74 та ўйинда қатнашиб, 11 голга муаллиф бўлган. У «Лион»да 5 та, «Челси»да 6 та тўп киритади. Ярим ҳимоячи учун бу ёмон натижа эмас. Ганалик футболчи 1 ўйинда «дубл»га эришган.

6. Обафеми Мартинс (Нигерия) 34 ўйин – 9 гол (6 мавсум)
«Интер»: 25 ўйин – 9 гол
«Волфсборг»: 4 ўйин
«Рубин»: 5 ўйин

Мартинс турнирда гарчи 3 та жамоа сафида майдонга тушган бўлса ҳам, фақатгина «Интер»да гол уришга эришган. «Нерадзуррилар» таркибида киритган 9 та голи ҳам уни африкалик тўпурарлар 10 талигидан жой олишини таъминламоқда. Обафеми «Волфсборг»да 4, «Рубин»да 5 та ўйинда майдонга тушган.

7. Бенни Маккарти (ЖАР) 28 ўйин – 8 гол (4 мавсум)
«Аякс»: 5 ўйин
«Порту»: 23 ўйин – 8 гол

Маккарти мусобақада 2 та жамоа шарафини ҳимоя қилиб майдонга тушган. «Аякс» таркибида 5 ўйинда иштирок этади, бироқ гол уриш насиб қилмайди. «Порту»да эса 23 баҳсда 8 та тўпга муаллифлик қилади. Жанубий Африкалик футболчи 8 та голини 4 мавсум давомида киритган.

8. Маруан Шамах (Марокаш) 54 ўйин – 8 гол (6 мавсум)
«Бордо»: 19 ўйин – 5 гол
«Арсенал»: 11 ўйин – 3 гол

Шамах ҳужумчи ҳисобланиши боис, унинг статистикаси у қадар юқори эмас. 54 ўйинда 8 гол. Деярли 7 учрашувда 1 тадан гол дегани. Маруан «Бордо» таркибида 5 марта, «Арсенал»да эса 3 бора рақиблари дарвозаларини аниқ «нишон»га олган. Марокашлик футболчи ЧЛда 6 мавсум ҳаракат қилган.

9. Саломон Калу (Кот-д’Ивуар) 54 ўйин – 8 гол (7 мавсум)
«Челси»: 49 ўйин – 7 гол
«Лилл»: 5 ўйин – 1 гол

Саламон «Челси»да ўзининг ёрқин дамларини ўтказди. «Аристократлар» таркибида 49 та ўйинда 8 тўпни дарвозага киритган бўлса, «Лилл»даги натижаси 5 ўйинда 1 гол. Ивуарлик футболчи 7 мавсумда иштирок этган ва унинг ҳисобида 1 ўйинда киритилган «дубл» ҳам бор.

10. Сейду Думбия (Кот-д’Ивуар) 9 ўйин – 7 гол (2 мавсум)
«ЦСКА»: 9 ўйин – 7 гол

Думбиянинг ўртача кўрсаткичлари юқоридаги футболчиларникига қараганда анча баланд. Сейду 9 та учрашувда 7 та гол киритган. Бу натижага фақатгина «ЦСКА»да эришган. Ивуарлик ажойиб ҳужумчи турнирда 3 та «дубл» қайд этганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу борада у фақатгина ҳамюрти Дрогбадан ортда қолмоқда холос.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 10:16, 29.03.2014. Ўқилди: 4266 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик