Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Барселона" ўз ҳамшаҳарлари — "Эспаньол"га қарши ўйинда жуда қийин ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Мартино шогирдлари сон-саноқсиз хужум ташкил қилди. Ҳатто Неймар яқин масофадан бўш қолган дарвозага тўпни тўғрилаб қўя олмади. Айнан бразилиялик футболчининг ўзи бўлим сўнгида ўткир бурчак остида зарба беришда бироз адашди. Мессининг дарвозабон устидан тўпни ошириб йўллаган зарбаси эса дарвоза тўрининг устига келиб тушди. Мезбонларда ҳам бир нечта қулай имкониятлар бўлди. "Тўтиқуш"лар катта иштиёқ билан ўйнаганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлимнинг биринчи бўлими анча сокин ўтди. Аммо иккинчи ярми эса бутун ўйинга таътигулик воқеаларга бой бўлди. Аввалига, бурчак тўпидан кейин Пике дарвоза тўсинини ларзага келтирди. Орадан кўп ўтмай ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп диагонал тарзда ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилди. Неймар тўпни кўкраги билан қайтариб, дарвозабон билан бирга -бир вазиятга чиқиши мумкин бўлган вазиятда унинг ёнида турган ҳимоячи Хави Лопес қўлини баланд кўтариб, тўпни қайтариб қолди. Месси кучсиз зарба билан Франсиско Касильяни доғда қолдирди.

82-дақиқада эса дарвозабон "қаҳрамонлик" кўрсатди. Ўзига қарши Мессининг келаётганини кўрган посбон жарима майдончаси тарк этди ва Месси томонидан ўзининг устидан ўтказиб юборилаётган тўпни қўллари билан очиқчасига қайтариб қолди! Натижада қизил карточка билан "сийланди". Қизиқ томони, мезбонлар барча ўзгаришларини амалга ошириб бўлишганди. Шунинг учун Касилья ўз футболкаси ва қўлқопларини ҳимоячи Хави Санчесга қолдирди. Бу ўйновчи-дарвозабон эса ўйин сўнггига қадар 2 марта қаҳрамонлик кўрсатди. Ҳар сафар бирга-бир вазиятда Алексис Санчесдан устун келди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини сонини 75тага етказди ва "Атлетико"дан 2 очкога ўтиб кетди. Мадридлар бугун (Тошкент вақти билан соат 00:00да) Бильбаода "Атлетик" меҳмони бўлади. Симеоне учун жиддий синов.

Испания чемпионати, 31-тур
Эспаньол – Барселона 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 77, пенальти Месси.
"Эспаньол" Касилья, Хави Лопес, Колотто, Морено (Сидней, 49), Фуэнтес, В.Санчес, Д.Лопес, Стуани, Пицци (Алекс Фернандес, 65), Симау (Кордоба, 78), Серхио Гарсия.
"Барселона": Хосе Пинто, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (С.Роберто, 90), Педро (Иньеста, 77), Месси, Неймар (Санчес, 81).
Огоҳлантиришлар: Стуани (26), Колотто (35), Бускетс (45), Хави Лопес (75), В.Санчес (86), Альба (90).
Четлатиш: Касилья (83).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:54, 29.03.2014. Ўқилди: 6325 марта. Фикрлар: 93 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик