Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қувондиқ Рўзиев: "Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Металлург» – «Локомотив» учрашувида темирйўлчилар сафида ёш, номи кўпчиликка таниш бўлмаган футболчи Қувондиқ Рўзиев (расмда 41-рақамда) ҳам ҳаракат қилди. 20 ёшли футболчи шу куни Олий лигада ўзининг илк учрашувини ўтказди, боз устига дебют ўйинида у асосий таркибдан жой олгани эътиборга молик.

Аслида 20 ёш футбол учун у қадар кичик саналмайди. Бу ёшида Пеле, Марадона, Роналдо, Месси сингари чарм тўп усталари қандай кароматлар кўрсатишгани футболга дахлдор инсонлар учун яхши аён. Бироқ бизнинг бугунги футболда натижа кетидан қувиш шу қадар авж олдики, ҳатто мураббийларимиз 24-25 ёшли ўйинчиларни ҳам ҳали ёш дея заҳирада сақлашига кўникиб қолдик ва 20 ёшли футболчиларнинг асосий таркибдан жой олиши ўзбек футболида ўзига хос воқеага айланмоқда. Шундай бўлса-да «Локомотив»нинг ёш аъзоси ўзидан ёмон таассурот қолдирмади.

Жамоа Бекободдан қайтиб келгач, клуб матбуот хизмати Қувондиқдан интервью олди.

- Қувондиқ, аввало Олий лигадаги дебют ўйинингиз муваффақиятли чиққанлиги билан табриклаймиз.
- Раҳмат.

- Ўйин қийин бўлмадими?
- Очиғи бу Олий лигадаги биринчи ўйиним бўлгани, қолаверса сафарда тўп сурганимиз учун бошида бироз ҳаяжонландим. Аммо, кейин жамоадошларим ва мураббийларнинг кўмаги ёрдамида ўйинга киришиб кетдим. Дебют ўйинимда жамоамизнинг ғалабага эришгани эса икки ҳисса ёқимли бўлди.

- Асли сурхондарёликсиз. «Локомотив»га келиб қолишингиз қандай юз берган?
- Ёшлигимдан футболга қизиқаман. Ўзимизда футбол тўгарагига қатнашиб юрардим. 5-синфда ўқиб юрганимда мураббийимиз мен билан бирга яна тўрт-беш нафар болани Тошкентга, «Пахтакор» футбол академиясига кўрикка олиб келди. Илк машғулотлардан кейин «Пахтакор»нинг 1994 йилда туғилган болалардан ташкил топган жамоасининг ўша пайтдаги мураббийи Алексей Евстафеев мени ўз жамоасига қабул қилди. Даставвал «Пахтакор» футбол академиясида ўйнай бошладим. Кейин ҳатто 1994 йилда туғилган ўсмирлардан ташкил топган терма жамоа йиғинларига ҳам жалб этилдим. Республика олимпия заҳиралари коллежига қабул қилиндим. Коллежда ўқиб юрганимда елкамдан оғир жароҳат олдим ва бунинг натижасида РОЗКдан кетишимга тўғри келди. Футболни ташлашни ўйлаб қолгандим. Аммо, 2011 йилда «Локомотив»нинг 2-лигада жамоасини тузишди. Шу жамоага мени Рустам Орипов таклиф қилдилар. Аввалига бироз ўйнадим, лекин жароҳатим янгиланди. Яна ярим йилча футболдан четда қолдим. Соғайганимдан кейин Рустам ака яна жамоасига чақириб, менга имкон берди. Шу боис бу инсондан миннатдорман. Рустам ака менга худдит отамдек бўлиб қолган. 2012 йилни ўрталарида жамоамиз «Локомотив» ўринбосарлари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва шу ўйиндан кейин мени Марат Мифтахутдинов «Локомотив»га таклиф қилди.

- Оилангизда сиздан бошқа футболга алоқадор инсонлар ҳам борми?
- Мен оилада тўнғич фарзандман. Отам ва қариндошларимнинг орасида футболчилар йўқ. Укаларим эса менинг ортимдан бориб футбол билан шуғулланишмоқда.

- Яқинда жамоада бош мураббий ўзгарди. Янги мураббийнинг тактикасига тушишда қийналмаяпсизми?
- Йўқ. Вадим Карленович бизга майдонда қандай ҳаракат қилиш кераклигини аниқ-тиниқ тушунтириб бермоқда. Агарда мураббийимиз истагандек ўйнай бошласак, ундан жамоа мухлислари роҳатланишади, деб ўйлайман. Қолаверса, ўзимиз ҳам. Асосийси, мураббий менга ишонч билдирмоқда ва буни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.

- Сир бўлмаса футболда кимга ўхшашни ҳавас қиласиз?
- Ўзимизнинг футболчилардан Дилшод Жабборов ва Дилшод Рахматуллаевларга ўхшагим келади. Жаҳонда эса кумирим – Андреа Пирло.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:55, 31.03.2014. Ўқилди: 3088 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик