Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Теннис. Девис кубоги. Фаррух Дўстовнинг ғалабаси Ўзбекистонни кейинги босқичга олиб чиқди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Девис кубоги мусобақасининг Осиё-Океания минтақаси 1-гуруҳидан ўрин олган Хитой-Ўзбекистон тўқнашуви вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди. Бугун бўлиб ўтган яккалик баҳсида Денис Истомин ютқазиб қўйганидан кейин барча масала Фаррух Дўстов ихтиёрида қолганди.

Сўнгги пайтларда ўзи иштирок этаётган мусобақаларда жуда яхши натижа қайд этиб, ўзининг яхши формада эканини намойиш қилиб келган Фаррух, мураббийлар штабининг ишончини оқлади ва терма жамоамизга ғалаба келтирди.

Хитойнинг иккинчи рақамли теннисчиси Зе Жанг билан баҳснинг биринчи сетида Дўстов қанчалик осонлик билан ғалаба қозонган бўлса (6:2), иккинчи сетни шунчалик осон бой берди - 1:6. Учинчи сетда яна ҳамюртимиз устунликни ўз томонига оғдирди — 6:3.

Тўртинчи сетда хитойлик теннисчи ўйинни бир амаллаб тай-бреккача олиб борди ва унда ғалаба қозонди - 7:4. Ҳал қилувчи сетда Фаррух яна ўз маҳоратини намойиш қилди ва 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аслида Фаррух Дўстов Хитойнинг биринчи ракеткаси билан ўйинда ҳам ғалабага жуда яқин келганди. Ўша ўйинда Ду Вей 3та сетда тай-брекда ғалаба қозонган бўлса, Фаррух ўз сетларини осонлик билан енгиб олганди — 6:1, 6:3.

Муросасиз кечган тўқнашувда терма жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинларнинг 3таси 5 сетда давом этган бўлса, 1та баҳс 4 сетда якунланди. Жуфтликлар баҳсида эса Истомин/Дўстов жуфтлиги 3та сетда ўйин тақдирини ҳал қилишди.

Шу тариқа, терма жамоамиз Жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Девис кубоги, Осиё/Океания минтақаси, 1-гуруҳ
Иккинчи босқич, 4-6 апрель, Тианцзин теннис маркази
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:3
Зе Жанг - Денис Истомин - 2:3 (4-6, 6-4, 6-3, 3-6, 4-6)
Ди Ву - Фаррух Дўстов - 3:2 (1-6, 7-6(4), 7-6(4), 3-6, 9-7)
Мао-Син Гонг/Же Ли - Фаррух Дўстов/Денис Истомин - 0:3 (4-6, 2-6, 2-6)
Ди Ву - Денис Истомин - 3:1 (1-6, 7-5, 6-3, 7-5)
Зе Жанг - Фаррух Дўстов - 2:3 (2-6, 6-1, 3-6, 7-6(4), 3-6)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:37, 06.04.2014. Ўқилди: 3387 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик