Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Олимпия»да яна бир бор мадҳия садолари остида чемпионат байроғи кўтарилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Ғарбий зона
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча мамлакат биринчилигининг биринчи турида Самарқанддаги Олимпия захиралари тайёрлаш коллежи стадионида бўлиб ўтган ва мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган “Регистон”-“Машъал-2” учрашуви ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик.

Ушбу учрашув бошқаларидан камдан-кам кузатиладиган ҳодиса билан ёдда қолди. Стадионда миллий биринчилик очилиш маросими олдидан, электр чироқлари ўчиб қолган эди.

Шунда ҳам мутасаддилар ўйин олдидан футболчиларни қизғин табриклаб, биринчиликни очиқ, деб эълон қилишди ва чемпионат байроғи кўтарилди. Анъанага кўра, бундай пайтда - байроқ кўтарилаётганда миллий мадҳиямиз фоногораммаси қўйилиб туради. Электр бўлмагани сабабли, фонограммани қўйишнинг имкони бўлмади. Стадионга йиғилган кам сонли мухлислар, футболчилар ва ҳакамлар мадҳиямизнинг сўзларини айтиб туришди.

Ушбу воқеанинг юртимиз электрон оммавий ахборот воситаларида тарқалиб кетганини “Регистон” футбол клубининг ва самарқандлик бошқа мухлислар оғир қабул қилишганидан воқиф бўлдик.

“Олимпия”да ўша куни ўйин ёмғир остида бўлиб ўтди. Ўйиннинг бошланиш вақти ПФЛ томонидан соат 16:00 га аниқ қилиб белгилаб берилган. Чироқ йўқлиги сабабли ўйинни суриш қониқарли сабаб бўла олмайди. Боз устига, чироқ ўйиннинг 10-дақиқаларида пайдо бўлди ва ўйиндаги жамоалар таркиби ва ўзгаришлар вақтида эълон қилиб борилди.

Аслида, стадионларда ўйин олдидан ёки ўйин вақтида чироқ ўчиши жуда ғайритабиий ҳодиса ҳисобланмайди. Ўтган йили Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасида Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш учрашувида ҳам чироқ ўчиб қолганию, бу ҳодисадан ўйинни тўғридан-тўғри эфирда томоша қилаётган бутун жаҳон афкор оммаси хабар топганини ҳам шундай воқеалар сирасига киритиш мумкин.

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари ўйинлари давомида ҳам чироқ ўчиб қолиш воқеасига тез-тез дуч келамиз.

Қолаверса, мадҳиянинг фонограммаси қўйилмасдан, футболчилар томонидан оғизда жонли куйлангани ҳам Самарқанд учун янгилик эмас. 1999 йилнинг 11 июлида айнан Самарқандда бўлиб ўтган ва 3:0 ҳисобида якунланган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Малайзия терма жамоасига қарши учрашувида ҳам Малайзиянинг гимни топилмагач, малайзиялик футболчилар жонли овозда ижро этишган эди.

Хуллас, “Олимпия” стадионида чироқ бўлмаса ҳам, шу куни стадионда мадҳия жонли ижро этилди ва чемпионат байроғи кўтарилди. Бу кичик техник муаммо футболчиларнинг ҳам, мухлисларнинг ҳам кайфиятига таъсир кўрсата олгани йўқ - “Регистон” жуда чиройли иккита гол киритди.

Яна бир жиҳат: Самарқанднинг Биринчи лигада иштирок этаётган иккинчи жамоаси - “Шердор” ҳам ўйинларини “Олимпия” стадионида ўтказади. Биринчи лиганинг 1-2-турларида “Шердор” меҳмонда тўп сурди.

Учинчи турда “Шердор” 11 апрель куни Косоннинг “Аланга” жамоасини қабул қилади. “Шердор” учун Самарқандда футбол мавсумини очиш учун алоҳида очилиш маросими ўтказилади ва “Олимпия”да мадҳия садолари остида яна чемпионат байроғи кўтарилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:55, 06.04.2014. Ўқилди: 4572 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тезкор гол Рой Макайга тегишли. У 2007 йил "Реал" дарвозасига 10,12 сонияда гол урган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик