Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Асқар Толибжонов: «Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

4 апрель куни Ўзбекистон футбол федерациясида навбатдаги Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир нечта ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Ижроқўмда иштирок этган Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов билан ЎФФ матбуот хизмати суҳбат уюштирди.

— Дарҳақиқатан, 4 апрель куни Федерация Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир нечта масалалар кўриб чиқилди. 2014 йилда ўз фаолиятини олиб борадиган ва нуфузли мусобақада иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийларини тасдиқлаш, уларнинг 2014 йилга мўлжалланган иш режаларини қайтадан кўриб чиқиб, қайтадан тасдиқлаш масаласи ҳамда, энг муҳим масала — Миржалол Қосимовнинг фақат миллий терма жамоада ишлаш масаласини кўриб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Ижроқўмнинг қарорига кўра, Миржалол Қосимов апрель ойидан бошлаб "Бунёдкор"дан кетадиган ва фақатгина миллий терма жамоада фаолият олиб борадиган бўлди. Қосимов терма жамоанинг 2014 йилги иш режасини ишлаб чиқиб, Федерацияга тақдим этиши лозим. Миржалол Қосимов ноябрь ойида Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари ва келаси йили январь ойида Австралияда ўтадиган Осиё кубоги мусобақаларида иштирок этадиган терма жамоаларимизга бошчилик қилади.

Осиё Ўйинларида терма жамоамиз олдига 20 йил аввалги натижани такрорлаш — олтин медалларни қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов 1994 йилги Осиё Ўйинларида футболчи сифатида чемпионликни қўлга киритган. Қосимов олдига қўйилган иккинчи вазифа — Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этишдан иборат.

Терма жамоаларимиз ушбу мусобақаларга яхши тайёргарлик кўриши учун терма жамоалар маркази томонидан уларга етарли шароитлар яратиб берилади. Терма жамоаларнинг иш режаси доирасида ўқув-машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Осиё кубоги-2015га қуръа ташлаш жараёнида б из нафақат гуруҳимиздаги рақибларни аниқлаб олдик, балки қуръа маросимига ташриф буюрган бир қанча терма жамоалар масъуллари билан ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бордик. Осиё кубоги бошлангунига қадар терма жамоамиз 6-7та халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши лозим. Уларнинг бир нечтаси Ўзбекистонда ўтказилса, бир нечтаси хориж йиғинлари доирасида ташкил этилади. Режамизга кўра, май ойида Тошкентда 2та ўйин ўтказамиз. Сентябрда Иордания терма жамоаси билан ўзимизда ўртоқлик ўйинида ўтказиш бўйича келишувга эришганмиз. Октябрь ойида эса 3та ўртоқлик учрашувида иштирок этамиз. Булар — 6 октябрь Қатар, 10 октябрда Баҳрайн ва 14 октябрда Уммон терма жамоалари билан баҳсларда иштирок этамиз. Шунингдек, 20-25 декабрь кунлари оралиғида ўртоқлик ўйинини ўтказиш бўйича музокаралар якунига етган. Шунингдек, Осиё кубоги бошланишида аввал, 5 январь куни ўртоқлик ўйини режалаштирилган. Шунингдек, турли йиғинлар ҳам режалаштирилган ва буларнинг барчаси амалга оширилади.

— Тўғри тушунган бўлсам, терма жамоамз олдига Инчеонда ўтадиган Осиё ўйинларида чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Шундайми?
— Ҳа, шундай. Бу вазифа бежизга қўйилмади. Боиси, 20 йил аввал биз бу вазифани уддалаганмиз. Ушбу мусобақада 1991 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этади. Терма жамоамизнинг кенгайтирилган рўйхатидан футболчиларнинг аксарияти мана шу ёш тоифасига тўғри келади. Шунингдек, Осиё Ўйинларида ёши 23дан катта бўлган яна 3 нафар футболчини ҳам таркибга киритилиши мумкин.

— Яна бир ҳолатга аниқлик киритишингизни сўрайман. Инчеонга Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги терма жамоа эмас, Миржалол Қосимов бошчилигидаги умуман бошқа жамоа боради.
— Бир ҳолатга аниқлик киритиб ўтишим лозим. Шуҳрат Мақсудов 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U22 терма жамоасини Осиё чемпионатининг саралаш босқичи ўйинларига тайёрламоқда. Мақсудов ўз жамоаси билан саралашдан муваффақиятли ўтиб, қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши лозим. Миржалол Қосимов эса 1991 йилда ва ундан кейин  туғилган футболчилар билан Осиё ўйинларида иштирок этади. Бу жамоага миллий терма жамоанинг базаси сифатида қаралади ва Инчеондаги турнирда иштирок этади.

— Бизнингча, бу тўғри қарор. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида ЖЧларида иштирок этган футболчилар энди миллий терма жамоага қўшлииб кетишида Осиё ўйинлари мусобақаси муҳим аҳамиятга эга.
— Гапингизда жон бор. Қосимов олдига терма жамоани ёшартириш масаласи ҳам қўйилган. Шу мақсадда кенгайтирилган рўйхатнинг аксарият қисмини ёш футболчилар ташкил этади. Бу футболчиларнинг аксарият қисми Олий лига клубларида фаолият олиб боришади. Албатта, хориж клубларида ўйнаётган легионерларимизнинг баъзилари ҳам янгиланадиган терма жамоада ўз ўринларини сақлаб қолишади. Бу ёшлар Осий Ўйинларида ўз тажрибаларини ошириб, аксарияти Австралияда ўтадиган Осиё кубогида ҳам иштирок этади. Мана шундай мусобақаларда эгаллаган тажриба кейинчалик бошқа мусобақаларда футболчиларимизга албатта ас қотади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:23, 07.04.2014. Ўқилди: 7401 марта. Фикрлар: 44 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.