Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Қандай ҳолатда эканимизни «Бунёдкор» билан ўйин кўрсатиб беради»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

"Локомотив" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

— Ўйингача жуда ёмон ўйнаётгандик, голдан кейин яхшироқ ўйнай бошладик. Олдинга қараб ҳаракат қиляпмиз. "Сўғдиёна" ёмон жамоа эмас. Жамоанинг ўйини менга ёқди. Бу жамоа ҳали кўп жамоалардан очко олади.

— Нима учун иккита ўйиндан бери молдовалик легионер қайдномадан ҳам ўрин олмаяпти?
— Легионер маҳаллий футболчилардан кучли бўлиши керак. Ҳозирча унинг ҳолати майдонга тушаётган футболчиларникидан яхши эмас. У ўз формасини яхшиласа, ҳали бизга фойдаси тегади. Унда биринчи давра охиригача имконият бор. Биз талаб қилаётган ўйинни намойиш этишни бошласа, майдонга туша бошлайди.

— Вячеслав Шевченко борасида қандай фикрдасиз?
— У аввалги ўйинда бўлганидек яхши ўйин кўрсата олмади. Аммо у малакали ҳужумчи. Ҳозирча асосий таркибда ўйнаяптими, демак, унинг ўйини мени қониқтирмоқда.

— Илҳом Суюнов ҳақида сўрамоқчи эдим. Мавсум олдидан у жамоани тарк этмоқчи эди, аммо жамоа сиз келганингиздан кейин у "Локомотив"да қолди. Аммо Илҳом ўйинларда иштирок этмаяпти. Унинг ҳолати қандай эканини билмаймиз. Уни қачон майдонда кўришимиз мумкин?
— У ҳозир ўринбосарлар таркибида ўйнамоқда. Унинг кўрмоқчи бўлсангиз, ёшларимизнинг ўйинини томоша қилишингиз мумкин. Илҳом профессионал футболчи, катта тажрибага эга. Яхши формага кириб олганидан кейин бизга фойдаси тегиши керак. Барчаси унинг ўзига боғлиқ. Унинг ёшида футболчи икки баравар кўпроқ шуғулланиши керак. Футболчилар эса тескари ўйлашади. Унга ҳозирча эътирозим йўқ. У ҳаракат қилмоқда. 7-турда уни аниқ майдонда кўрасизлар.

— Тўртта тур ўйинлари ортда қолди. "Локомотив" ўз ўйинини топиб олдими?
— Йўқ ҳали. Ҳаракат қиляпмиз. Биласизми, ҳар бир жамоа рақиби имкон берган даражада ўйнайди. Бугун рақибимиз бизга ўйнаш имкониятини берди, гўёки ўйинимиз чиқа бошлагандек кўринди. Аммо биз ҳали ўз ўйинимизни тўла топиб олмадик. Кейинги турда бўладиган "Бунёдкор" билан ўйин бизнинг ҳозирги ҳолатимизни кўрсатиб беради. Ундан кейин эса бизда 16 кунлик танаффус юзага келади. Бу нарса биз учун яхшими ёки ёмонми, ҳозирча билмайман.

— Жамоанинг ҳозирги кундаги ожиз нуқтаси қаерда?
— Футбол жамоавий ўйин ва уни звеноларга бўлишни ёқтирмайман. Бугун барча бир текис ўйнади. Фақат айрим футболчилар ўз имкониятларидан пастроқ ҳаракат қилишди. Баъзида бу ҳолат мени ҳайрон қолдиради. Сабабини билмайман. Барча футболчилар тажрибали. Шунга қарамай, тўпни ўзимиз истагандек назорат қила олмаяпмиз.

— Ҳозирги кунда жамоанинг лидери ким? Майдонда ва майдон ташқарисида.
— Бу жамоанинг ички иши ҳисобланади. Буни оммага ошкор қилмоқчи эмасман. Қайсидир футболчининг номини тилга олсам, бошқаси "нима учун мен эмас" дея ўйлаши мумкин. Бу мураккаб савол. Майдонда эса қайси футболчи лидерлигини мухлислар кўриб баҳо бергани маъқул.

Бир нарсани айтиш ёдимдан кўтарилибди. Ўзи сўзимни шундан бошламоқчи эдим. Эрталаб майдонни қор қоплаганди. Стадион ходимлари майдонни қордан тозалаб ташлашди. Агар қор майдоннинг ўзида эриганида, майдоннинг сифатига жиддий таъсир кўрсатарди. Бугун эса идеал майдонда ҳаракат қилдик. Бунинг учун стадион ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Шундай ҳавода бизни қўллаб-қувватлаган фан-клуб аъзолари ва мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Мухлисларнинг стадионга келиши фақат бизга боғлиқ эканини яхши тушунаман. Агар биз яхши ўйнасак, стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришади. Биз учун кўрсаткич — бу мухлислар. Ўйинимизга кам мухлислар келишса, демак, яхши ишламаётган бўламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:08, 07.04.2014. Ўқилди: 4526 марта. Фикрлар: 44 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.