Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар лигасида ким ғолиб чиқади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми якунланишига ҳам оз фурсат қолди. 11 апрель куни эса ушбу мусобақанинг ярим финал ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра, мухлислар икки баҳсдан иборат «Реал» - «Бавария» ҳамда «Атлетико» - «Челси» жамоалари иштирокидаги тўқнашувлар гувоҳига айланишади.

 

Шу муносабат билан Sports.ru сайтининг таниқли мухбирлари ушбу клубларнинг ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш имкониятларига назар ташлашга аҳд қилишди ва журналистларнинг ҳар бири ўзига биттадан жамоа танлаб олиб, унинг нима сабабдан ғолибликка даъвогар эканлигини исботлаб берди.

 

Денис Романцов - «Реал» (Мадрид)

 

- «Реал»да Чемпионлар Лигасида 2 марта муваффақиятга эришган мураббий ҳамда Европанинг энг яхши клуби бўлган «Бавария»дан қолишмайдиган ва ўзаро уйғунликда ўйнайдиган таркиб бор. Шунингдек, ярим финалнинг иккинчи ўйинига қадар жароҳатидан фориғ бўлиши кутилаётган жаҳоннинг энг яхши футболчиси Криштиану Роналду мадридликлар сафида. «Реал»да жорий мавсумда 18та тўп киритишга эришган дунёнинг энг қиммат футболчиси Гарет Бэйл ҳам ўйнайди. ЧЛнинг жорий мавсумида «Реал» барча клублардан кўп, яъни 32та тўп киритди («Бавария»нинг голларидан 8та кўп). Бундан ташқари, фақатгина мадридликлар тўпни назорат қилиш борасида «Бавария»га тенглаша оладилар.

 

- Балки жорий мавсумда Чемпионлар Лигасида 10-ғолибликни нишонлармиз. Биз буни ҳаммадан кўпроқ хоҳлаймиз, - дея таъкидлаганди «Реал» клуби президенти Флорентино Перес мухлисларга Рождество байрами муносабати билан қилган мурожаатида.

 

Сўнгги 10 йил ичида «Реал»да буни амалга ошириш учун яхшигина имконият туғилди.

 

Роман Мун - «Бавария»

 

- Сени бир оз олдин миллий чемпионат ва ЕЧЛда ғолибликни қўлга киритган, таркибни янгилашга муҳтож бўлмаган жаҳоннинг энг кучли клубига чақиришса, нима қилардинг? Айрим мураббийлар бундай пайтда шошма-шошарликка йўл қўйишса, баъзилари жуда эҳтиёткорлик билан иш олиб боришни афзал кўришади. Хосеп Гвардиоланинг эса «Бавария» рулини ўз қўлига олганидан кейин қилган дастлабки иши жамоанинг энг яхши қанот ҳимоячиси ва суперюлдузини майдон марказига ўтказгани бўлди. Бу ишини изоҳлаб, Пеп қуйидагича фикр билдирди:

 

- Лам янги позициясига мослашиб кета олади. У қўл остимда ўйнаган барча футболчилар ичида энг ақллиси.

 

Гвардиола Мюнхенга дам олиш ниятида келганида ҳам «Бавария»нинг ЧЛ фаворитларидан бири бўлиши аниқ эди. Бироқ Гвардиола бундан мустасно. Хосеп билан бирга ишлаган кишиларнинг таъкидлашларича, у тўхташни билмайди, доимо ўзини босим остида ушлаб, янги қарорларга қўл уради ва ҳар бир рақибга қарши кечадиган учрашувга пухта тайёргарлик кўради.

 

Аслида шу кунгача бирорта жамоанинг ЧЛда қаторасига 2 марта ғолиб чиқа олмаганлиги клубнинг ўз олдига қўйган вазифаси аллақачаноқ бажарилганлигини билдиради. Лекин Гвардиола қўл остидаги «Бавария»ни бу факт хавотирга солмайди. Жаҳоннинг энг яхши клуби жорий мавсумда янада яхши бўлишга интилиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Иван Калашников - «Челси»

 

- Жорий мавсумдаги ҳар бир матбуот анжуманида Жозе Моуриньо қуйидаги сўзларни такрорлашдан чарчамайди:

 

- «Челси»нинг Англия чемпионлигини қўлга киритиши эҳтимолдан узоқ. Чунки, рақобатчиларимизнинг захира ўриндиқлари доимо узун бўлиб келган ёки тақвимнинг қисқалиги бунга панд беради. Бундан ташқари, чемпионлик унвонига эришишимиз учун айрим пайтларда ҳакамлар халақит беришади ёки ҳужумчилар етишмайди.

 

Аммо ЧЛнинг рақобат савияси Англия премьер-лигасидагидан кўра юқорироқ бўлишига қарамай, Моуриньо ушбу нуфузли турнирда ғолиб чиқиш имкониятлари хусусида оғиз очмайди. Ҳамма гап шундаки, португалиялик мутахассиснинг жамоаси қандай ҳолатда бўлиши, муаммоларга дуч келишидан қатъий назар, 1 ёки 2та ўйинда ғалаба қозона олиши аниқ. ЧЛда ғолиб чиқиш учун эса «аристократлар» 3 ўйинда зафар қучишса кифоя. Буни эса жорий мавсумда премьер-лигада амалга оширилган хавотирга соладиган тактика қўллаш («МЮ» ва «Арсенал» жамоалари билан қайд этилган 0:0 ҳисобидаги дуранглар), кучли рақибни руҳий тушкунликка тушириш («Ман.Сити», «Ливерпуль»), шунингдек, «канонирлар»га қарши кечган иккинчи учрашувда юз берганидек (6:0), тезкор ҳужум уюштириб, рақибни қийин аҳволда қолдирилган услублар ёрдамида амалга оширса бўлади.

 

Моуриньо ҳеч қачон қўлидан келадиган воситалар ёрдамида натижага эришишни рад этмайди. Жароҳатланган футболчиларнинг узоқ вақт давомида майдонга қайта олмасликлари, шогирдларининг формалари талаб даражасида эмаслиги ва бошқа омиллар бу борада унга ҳалақит бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо 90 дақиқа вақт мобайнида у ҳар қандай рақиб, жумладан, эски ҳисоб-китоби бор клубларни мағлубиятга учратишга қодир. Гвардиола, Симеоне, «Реал» (Мадрид) - мана «Челси»га рўпара келган рақиблар.

 

Станислав Ринкевич - «Атлетико»

 

- ЧЛдаги йигитлардан қайсиниси бошқаларга қараганда кўпроқ ишончингизни оқлади? Келинг, қандайдир сабабларни ўйлаб топмайлик-да, «Атлетико»нинг ушбу турнир ғолиблигини қўлга киритиш эҳтимоли юқори эканлигини тан олайлик. ЧЛнинг чорак финал баҳсларида, 180 дақиқа давомида қайси клуб «Атлетико»дан кўра ёрқинроқ ўйин намойиш этди? Ҳаттоки, «Барселона» футболчилари биринчи баҳснинг охирги дақиқаларида уюшқоқлик кўрсатиб, рақиб ҳужумини кесиб қўйиш борасидаги энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этиб, гол уриш имкониятига эга бўлишса-да, «матрасчилар» ҳимояси «сочилиб» кетган бўлса-да, Диего Симеоне шогирдлари бундан хавотирланмай, ўз ишларини совуққонлик билан бажаришда давом этишди.

 

 

 

Чемпионлар Лигаси

 

Ярим финал

 

22 апрель (сешанба)

 

«АТЛЕТИКО» (ESP)-«ЧЕЛСИ» (ENG)

 

Жавоб ўйини: 30 апрель (чоршанба)

 

23 апрель (чоршанба)

 

«РЕАЛ» (ESP)-«БАВАРИЯ» (GER)

 

Жавоб ўйини: 29 апрель (сешанба)

 

Финал

 

24 май (шанба)

 

Лиссабон. «Да Луж» стадиони.

 

 

 

Европа лигаси

 

Ярим финал

 

24 апрель (пайшанба)

 

«ВАЛЕНСИЯ» (ESP)-«СЕВИЛЬЯ» (ESP)

 

Жавоб ўйини: 1 май (пайшанба)

 

24 апрель (пайшанба)

 

«ЮВЕНТУС» (ITА)-«БЕНФИКА» (POR)

 

Жавоб ўйини: 1 май (пайшанба)

 

Финал

 

14 май (чоршанба)

 

Турин. «Ювентус Арена» стадиони.

 

Манба: intersport.uz
Киритилди: 12:38, 18.04.2014. Ўқилди: 7275 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.