Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қизилқум» уй учрашувларини «Ёшлар» спорт мажмуасида ўтказади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Қизилқум" жамоаси мухлислари учун ажойиб янгилик! Навоийлик футбол ишқибозлари ўз суюклиларининг уй учрашувларини энди янги стадионда томоша қилиш имконига эга бўладилар.

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларининг еттинчи туридан бошлаб, "Қизилқум" футболчилари ўз майдонидаги ўйинларни Навоий шаҳри "Умид" қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказади.

— Спорт мажмуамиз стадиони ўз бағрига 12500 томошабинни сиғдира олади, — дейди мажмуа раҳбари Собиржон Ҳайдаров. — Бу спорт иншооти 2012 йили Навоийда зўр муваффақият билан ўтказилган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг "Умид ниҳоллари — 2012" спорт ўйинлари республика финал босқичи арафасида фойдаланишга топширилган эди. Мажмуада шунингдек, спорт ва бадиий гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам фаолият кўрсатади. Яқин кунларда бу ерда Навоий шаҳридаги 17-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби иш бошлайди. Бу эса ўғил-қизларимизнинг келажакда футболдан ташқари, енгил атлетика, регби, мини футбол, оғир атлетика ҳамда велошоссе спорт турлари билан ҳам шуғулланишлари учун кенг имконият яратади.

Чемпионат тақвимига кўра, "Қизилқум" жамоаси миллий чемпионатимиз еттинчи тури доирасида Самарқанд динамочиларини қабул қилади. Мазкур учрашув 3 май куни Навоий шаҳрининг "Умид" қўрғонидаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида бўлиб ўтади.

— Янги стадион Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол федерациясининг жамоамиз аъзолари учун ажойиб туҳфа бўлди, — дейди "Қизилқум" футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамов. — Замонавий стадионда тўп суришни ким ҳам истамайди, дейсиз! Тарихий кун арафасида турибмиз. Мақсадимиз бундан кейинги учрашувларда ҳам ўз мухлисларимизни чиройли ва ҳужумкор ўйинларимиз билан хурсанд қилишдир. Ҳозирда футбол клубимиз ишчи-хизматчилари яшил майдонни ўйинларга тайёрлашга жиддий киришганлар. Ишонаманки, стадионга ташриф буюрган томошабинлар бу ердан уйларига мароқли ҳордиқ билан қайтадилар. Улар учун барча қулайлик ва шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасидан туширилган фотожамланма билан "Қизилқум" клуби сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 14:56, 18.04.2014. Ўқилди: 4074 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик