Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» биринчи даврани иккита ҳужумчи билан ўтказадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лига ўйинларининг беш тури ортда қолганида Қаршининг «Насаф» жамоаси  таркибда йўқотишларга учрамоқда. Мухлисларнинг севимли футболчисига айланган Илҳом Шомуродов яқинда жарроҳлик столига ётқизилди. voha.uz сайтининг аниқлашича, футболчи «кўричак» (аппендицит) сабабли операция қилинган. Илҳомнинг тезроқ соғайиб, таркибга қайтишини истаб қоламиз.

Шунингдек, Игор Таран ҳам жароҳати сабаб майдонга туша олмаяпти. "Аждарлар" мураббийлари Кенжа Тўраев ҳамда Азамат Алланиёзовларга кейинги турларда ишонч билдиришмоқда. «Насаф» таркибида бошқа ҳужумчи йўқлигини инобатга олсак, Рўзиқул Бердиев Фаррух Сайфиевни олдинроққа ўтказишини ёки Нажмиддин Нормуродов, Дониёр Нарзуллаев каби ярим ҳимоячиларни ҳам синаб кўришини тахмин қилишимиз мумкин. Балким ҳозирги кунда ўринбосарлар таркибида тўп сураётган, ўтган мавсум иккинчи лига тўпурари бўлган Ислом Рашидхонов асосий таркибда дебют қилар!

Кўпчилик мухлислар Шоҳрух Гадоевнинг қачон сафга қайтиши борасидаги саволлар билан мурожаат қилишмоқда. «Насаф» ПФК матбуот котиби Азиз Нурийнинг таъкидлашича, ўтган мавсум бошида миллий терма жамоамизнинг асосий таркиб футболчисига айланган Гадоев март ойида қайтадан операциядан ўтган ва шу сабабли биринчи даврада мухлисларни хушнуд қила олмаслик эхтимоли юқори. Умид қиламизки, Шохрух иккинчи даврадан бутунлай соғайган ҳолда таркибга қайтади.

Олим ТОЛИПОВ

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:28, 23.04.2014. Ўқилди: 3016 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик