Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» Бухорода очко йўқотди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

ОЧЛ плей-офф йўлланмасини қўлга киритган "Бунёдкор" Олий лиганинг 6-туридан доирасида Бухорода бўлиб ўтган баҳсда муҳим 2 очкодан маҳрум бўлди. "Бухоро" ушбу мавсумдаги илк ўйинини "Бухоро" ССМда ўтказди ва номдор рақибидан 1 очко олишга муваффақ бўлди.

Ўйинга яхши тайёргарлик кўрган Эдгар Гесс шогирдлари учрашув дебютини яхши ўтказишди ва 17-дақиқада ҳисобни очишди. Мезбонларнинг молдовалик футболчиси Виталий Пламадела бурчакдан етказилган дарвозага йўллади. Волков шогирдлари ҳисобни тенглаштиришлари учун атиги 1 дақиқа етарли бўлди. Пишур якка курашда ҳимоячидан устун келди ва Шодиевни қулай вазиятга чиқарди. Воҳид эса бирга-бир вазиятда ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб Шодиев яна дарвозабон билан яккама-якк вазиятга чиқиб борди ва бу сафар Корнейчукни доғда қолдира олмади.

Иккинчи бўлимда ташаббус асосан "қалдирғочлар" томонида бўлди.  Бухороликлар эса қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Ўйиннинг охирги дақиқаларига қадар дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишганини  таъкидлаш лозим.

Ўйин охирларида Хайрулла Каримов қисқа вақт ичида иккита сариқ карточка олди ва Равшан Эрматов уни майдондан четлатди. Дарвоқе, ушбу баҳсда ФИФА ҳаками жонли деворни ўрнатишда махсус кўпикдан фойдаланди.

"Бунёдкор" мавсумда учинчи дурангини қайд этган бўлса, "Бухоро" Ўзбекистон кубогидан чиқиб кетгани учун ўз мухлислари олдида айбини ювишга муваффақ бўлди.

Ушбу турда "Насаф" ва "Бунёдкор" очколардан маҳрум бўлишди. Бу эса ғалабалар сериясини давом эттираётган "Пахтакор"нинг фойдасига хизмат қилди.

Олий лига, 6-тур
"БУХОРО" - "БУНЁДКОР" - 1:1
Голлар: Виталий Пламадела (17)  — Воҳид Шодиев (18)
Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурбоев (65), Суҳроб Неъматов (81) — Дилшод Жўраев (42), Саҳоб Жўраев (54), Хайрулла Каримов (82)
Четлатиш: Хайрулла Каримов (87, иккинчи огоҳлантириш)
"Бухоро": 12.Александр Корнейчук, 3.Шавкат Раимқулов, 4.Азиз Ғуломхўжаев, 5.Георгий Квесиешвили, 7.Суҳроб Неъматов (Жамолиддин Убайдуллаев 81), 8.Виталий Пламадела, 9.Предраг Вуйович, 10.Фирдавс Асадов (Андрей Акопянц 86), 14.Феруз Бобоқулов (Илья Ильин 63), 15.Равшан Асланов, 44.Ойбек Нурбоев
Захира: 99.Фаррух Турдиалиев, 22.Нодир Жўраев, 33.Умрилло Рамазонов, 88.Шукур Жумабоев
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (Сардор Собирхўжаев 66), 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 15.Ислом Иномов (Сардор Рашидов 46), 23.Саҳоб Жўраев, 33.Олег Зотеев (Алибобо Раҳматуллаев 76)
Захира: 1.Павел Бугало, 10.Анвар Бердиев, 24.Баҳодир Пардаев, 40.Сергей Симоненко
Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:02, 28.04.2014. Ўқилди: 5779 марта. Фикрлар: 33 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.