Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

7-тур превьюси. "Пахтакор" - "Локомотив"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Пахтакор" олий лиганинг 7-турида "Локомотив" билан майдонга тушади.

6 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган жамоамиз 4 очко фарқ билан ортда келаётган "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. "Темирйўлчилар" ҳозирча "Насаф" ва "Бунёдкор"га қарши беллашувларда очко йўқотишган. Ҳар икки жамоа сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ. Бу эса ўйиннинг янада кескин ўтишини таъминлайди. Чемпионликка даъвогарлар баҳси ҳамиша қизиқарли вазиятларга бой бўлади.

Ўтган мавсумда жамоалар сафарда ғолиб бўлишган. "Локомотив" меҳмонда Холматов ва Карпенконинг голи эвазига ғалаба қозонган. "Пахтакор"га Андреев киритган тўп сафар ўйинида уч очко келтирган. Олий лигада ўтказилган 18 баҳснинг 13тасида "шерлар" зафар қучган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган, бир бор "Локомотив" ютуғини нишонлаган. Гол уриш бўйича яққол устунлик жамоамиз тарафида - 46:13.
 
"Пахтакор" - "Локомотив" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва турли эсдалик совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси иштирокчисига айланасиз. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларда 4та футбол тўпи, 4та спорт костюми ва "Fitness House" соғломлаштириш мажмуасига абонемент, Galaxy S4 уяли телефони ва замонавий ноутбук ютиб олиш имконияти юзага келади. Шунингдек, ўйин давомида стадионда турли салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархи 2000 сўм.
 
"Пахтакор" - "Локомотив" ёшлар жамоалари баҳси 2 май, жума куни соат 16:00да "Пахтакор" Марказий стадионда бошланади. Асосий таркиблар беллашуви 3 май, шанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:30да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Мавсумнинг муҳим ўйинларидан бирида "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!
 
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Вадим Агишев (Тошкент).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 13:22, 01.05.2014. Ўқилди: 3464 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик