Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3814 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самарқанднинг ўзбек футболида ҳаққи йўқми?!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Ўзбекистон чемпионати 6-туридан ўрин олган “Динамо” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйинда 2:1 ҳисобида пойтахтликлар ғалаба қозонишди. Бир қарашда ҳаммаси оддий. “Пахтакор” охирги дақиқаларда гол уриб, “ИРОДАЛИ” ғалабани қўлга киритди. Лекин аслида нима бўлган эди?! Буни кўпчилик билмайди.

Ўйинни “Пахтакор”дан ижарага олинган динамочилар ўтказиб юборишди. Бу жамоа учун катта йўқотиш бўлди. Лекин Равшан Ҳайдаров маҳаллий ёшлардан фойдаланиб, уларнинг ўрнини имкон қадар тўлдирди. Ёш футболчилардан иборат мезбонлар шу кун рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмади ва аксарият ҳолларда уларни шошириб қўйишди. Биринчи бўлимда жамоалар гол ура олишмади. Иккинчи бўлимни мамлакат чемпионати карвонбошиси бўлган “Пахтакор” фаоллик билан бошлади. Тайм ўрталарига келиб Даврон Ҳошимовнинг қанотдан узатган тўпини Игор Сергеев ажойиб тарзда дарвозага йўллади ва ҳисобни очди. Бу вазиятда миллий терма жамоамизнинг асосий ҳужумчисига айланиб бораётган Сергеей ҳақиқий ҳужумчиларга хос ҳаракат қилди. Шундан кейин мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Ўйин охирига яқин Ҳайдаров майдонга Зайниддин Тожиевни туширди ва бу ўзгариш ўз сўсини айтди. Ҳужумчи 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бутун стадион ларзага келди. Ахир “Динамо” карвонбошидан илк очкони олиб қўяётган эдида. Лекин!!! Бундай бўлмади. Қуйидагиларни ўша куниё ёзмоқчи эдим, лекин менда факт йўқ эди. Асоссиз гап эса бир тийинга қиммат. Шуднай қилиб Марат Исмоилов ўйинда 5 дақиқа қўшиб берди. Беш дақиқа ичида битта футболчи алмаштирилди. Бу дегани қўшимча яна ярим дақиқа. Лекин ҳакам ҳа деганда ҳуштак чалавермади. Қўшиб берилган САККИЗИНЧИ (!) дақиқада эса Егор Кримец жамоасининг ғалаба тўпини киритди. Мен ўша ўйинни сайтда онлайн шарҳлаб бордим ва саккизинчи дақиқа деб ёздим. Бироқ менинг фикрим факт бўла олмайди. Шунинг учун “Динамо” клубига мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Ўйинни тасвирга олган оператор ва клубдагилар голнинг ҳакам қўшиб берган 8-дақиқада урилганини тасдиқлашди. Лекин қайдномага силлиқ 90+5-дақиқада гол бўлди деб ёзишди. Хўш битта ўзгартириш эвазига ярим дақиқа қўшиб берилди дейлик, э бореее ҳужум якунканиши учун яна ярим дақиқа. Қолган икки дақиқа қаердан келди?! Ҳаво яхши бўлгани учун қўшиб берилдими? Англияда ҳакам қўшиб берган дақиқалар ааанча ўтиб кетишига кўп гуҳов бўламиз, лекин ўшанда гол уриши керак бўлган жамоа ҳужум қилаётган ва ҳужум ниҳоясига етмаган бўлса, шундай йўл тутилади. Ваҳолангки, ўша куни 90+5-дақиқада “Динамо” ҳужумда эди. Гол эса кўпроқ “Пахтакор”га керак эди.  Йў-ў-ўқ бу ерда рақиб жамоанинг ким экани умуман аҳамиятсиз. Лекин жуда яхши ўйнаган “Динамо” ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эди-да! Мухлислар анча йиллардан буён “Динамо”нинг ўйинларидан бучалик завқ олишмайтган эди. Энди уларнинг кўкрагига шамол текканида бу воқеалар. Бунга “Пахтакор”нинг қанчалик алоқаси бор бундан хабарим йўқ, лекин алам қиладигани мухлисларнинг хўрлангани. Ўйиндан кейин бўлган воқеалар алоҳида мавзу, бунақаси Европада жуда кўп бўлади. Стадиондаги мухлисларни бир кўрсангиз эди. Агар ҳал қилувчи гол ростдан ҳам қўшиб берилган дақиқа урилса, мухлислар рақибни олқишлар эди. Лекин бундай бўлмади. Ҳайрон қоламан, лол қоламан футболимиз расмийлари қаерга қарашяпти? ПФЛ деган аббривацияни ШФЛ деб ўзгартириш керак. Ахир бу профессионал футбол лигаси эмас, шунчаки футбол лигасику!!! Футболимиз раҳнамоси келишилган ўйинларга қарши курашамиз дедилар. Қачон?!! Қачон бошланади бу кураш? Эй, дўстлар, ахир демократик жамиятда яшаяпмиз, барчаси шу меъзонга мос бўлсин. Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло Москвага келган куниёқ машҳур “Катта театр”га тушган эди, чунки у опера шайдоси. У майдонда футбол ўянтишни, театрда спектакл кўришни, опера эшитишни ёқтиради. Бизда ҳам театр шайдолари кўп. Улар ҳам театрга бориб мазза қилиб дам олишни хоҳлашади, лекин улар стадионга театр кўриш учун эмас, футбол, баҳс кўриш учун келишади. Футболда мотивация дега нарса бор, яъни чоғланиш. Мухлислар стадионга футбол кўрамиз деб чоғланиб келишсаю уларга саҳналаштирилган асар намойиш этилса, ҳафсаласи пир бўлмайдими?! Шундай ҳолларда нимага чемпионатимиз ривожланмаяпти, нега стадионларимиз бўш деган саволлар ахмоқона туюлади менга. Бу йўл билан нимагадир эришиш қийин. Бир савол мени жуда ҳам қийнайди, Самарқанднинг Ўзбек футболида ҳаққи йўқми? Бутун дунё биладиган, ўтимиш тамаддунидаги ўлмас шаҳарнинг бугунги футболимизда ҳаққи йўқми?!!

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:50, 01.05.2014. Ўқилди: 10839 марта. Фикрлар: 94 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.