Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лев Яшинни хафа қилган Қобилжон бобо

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболсиз ўзбек спортини тасаввур этиш жуда ҳам қийин. Мухлислар ушбу спорт тури тарихи, ватани, унинг ривожи тўғрисида етарли маълумотга эгалар, албатта.

Лекин ўзбек футболи равнақига юртимизда ўз ҳаётини бахшида этган фидоий инсонлар ҳақида яна ҳам кенгроқ маълумот бериш асосий бурчимиз ҳисобланади.

Бугунги диди, дунёқараши кун сайин ўзгараётган ишқибозларнинг, миллионлар ўйинининг Ватанимиздаги ривожланиш тарихига оид бўлган билимлари, тушунчалари етарлими? Минг афсуски, кўп юртдошларимиз билан бўлиб ўтган мулоқотларда, уларнинг бу борада унчалик ҳам етарли билимга эга эмаслиги, ушбу соҳада ҳали кўпгина бажариладиган ишлар борлиги маълум бўлиб қолмоқда. Шу боис футболимиз, қолаверса «Пахтакор» жамоаси шаклланишида тамал тоши қўйган, ўзининг бутун ҳаётини, умрини бахшида этган исон – марҳум Қобилжон Муқимовнинг азиз хотираси, футболчилик ва мураббийлик фаолиятининг айрим қирралари ҳақида сизларга маълумот беришни анчадан буён дилимга тугиб қўйган эдим.

Қобилжон Муқимов 1934 йил Тошкент шаҳрининг «Қошиқчи» маҳалласида таваллуд топган. Эски шаҳардаги 16-мактабда билим олган. Турмуш ўртоғи Элвира опа билан уч ўғил ва бир қизни вояга етказишган.

Ҳозирги «Чорсу» метроси ёнида бўлган ўша даврнинг машҳур «Спартак» ўйингоҳига «Лабзак», «Қоратош», «Сассиқҳовуз», «Қўштут» маҳаллари яқин бўлган. Қобилжон Муқимов ҳам маҳалла болалари билан биргаликда «Спартак»да ўтадиган барча қизиқарли учрашувларнинг гувоҳи бўлиш билан бирга, ўзлари ҳам майдонда тўп тепишган. Шу-шу миллионлар ўйинига бўлган меҳр кучлилиги туфайли, Островский номли болалар ва ўсмирлар уйи қошидаги футбол тўгарагига аъзо бўладилар. Шундай қилиб мактабда ўқиш билан бирга, биринчи мураббийлари Иосиф Бутман қўл остида футболнинг илк сир-асрорларини қунт билан ўрганишга астойдил киришадилар. 1951 йил Қобилжон Муқимов болалар уйи қошидаги жамоа сафига қабул қилинди. 1953-55 йилларда эса маҳаллий йигитлардан ташкил топган «Спартак» жамоасига таклиф этилди. Шу жамоа асосида республикамизнинг бош клуби «Пахтакор»га асос солинди.

Ўша йили Қобилжон Муқимов ҳаётида унутилмас воқеаларга бой бўлди. 1956 йил 8 апрель куни у киши «Пахтакор» таркибида Молотов шаҳри жамоасига (ҳозирги Пермь, Россия) қарши дастлабки расмий учрашувда майдонга тушди. Ўйинда жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу куни «Пахтакор» таркибида майдонга тушганлар: Волостнов, Азизхўжаев, Козенков, Виткалов, Тазетдинов, Муқимов, Капров, Мақсудов, Канунников, Мурашов, Боркин. Ягона голни ўйиннинг 44-минутида Лазиз Мақсудов киритган.

Ўша йили Москвада «Лужники» спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб, собиқ Иттифоқ халқлари спаракиадаси ўтказилганди. Қобилжон Муқимов ҳам ўша катта тадбирда республикамизнинг футбол терма жамоаси таркибида майдонга тушиб, муахассислар эътиборини қозонган. Шундан сўнг, Қобилжон Муқимовни бир неса кучли жамоалар ўз сафларига таклиф этишган. Масквадаги ўйинлар вақтида «Сельская жизнь» газетаси – Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Қ.Муқимов қишлоқ хўжалиги соҳасида ишласада, ўзининг чиройли ҳаракатлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда», - деган фикрларни чоп этганди.

1956-57 йиллари икки мавсум давомида у «Пахтакор» таркибида И.Тазетдинов, О.Моторин, И.Боркин, Л.Мақсудов, О.Жмак, Я.Капров, А.Азизхўжаев билан биргаликда тўп сурган ва жами 47 бор майдонга тушиб, 5 тўп киритишга муваффақ бўлган. 1958 йилдан бошлаб эса мураббийликда иш бошлади. Қ.Муқимов ўша даврда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жўра Хоназаров таклифлари билан Республика биринчилигида иштирок этган Оққўрғон туманининг «Совхозчи» жамоаси мураббийлигини қабул киладилар. Кейинчалик эса қишлоқ хўжалиги жамоаларининг собиқ СССР биринчилигида қатнашиб, оққўрғонликлар фахрли 3-ўринни эгаллашди. Шундан сўнг, Қобилжон Муқимов «Пахтаорол», «Ҳисор», «Беш йиллик» жамоаларида мураббий бўлиб фаолият кўрсатди. У киши раҳбарлигида «Беш йиллик» жамоаси, «Олтин бошоқ» собиқ бутуниттифоқ мусобақасида фахрли биринчи ўринни эгаллашди. 1966-69 йиллари Давлат спорт кўмитаси таркибида бўлган футбол бўлимини бошқарган. Айнан унинг раҳбарлиги даврида пахтакорчилар собиқ иттифоқ кубоги финалигача етиб боришган эди.

Маълумки, 1956 йил Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Ёзги олимпиада ўйинлари бўлиб ўтганди. Баҳсларда иштирок этувчи собиқ Иттифоқ футбол термаси тайёргарлик машғулотларни Тошкентда ўтказди. «Пахтакор» билан 1956 йил 7 ноябрь куни ўртоқлик учрашуви уюштирилиб, терма жамоа вакиллари 11:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўшанда олимпиадачиларнинг машҳур афсонавий Лев Яшин қўриқлаган дарвозасига киритилган ягона гол муаллифи Қобилжон Муқимов бўлган. Ўйиндан сўнг афсонавий Лев Яшин – «Қайси футболчи мени хафа қилди, гол урган йигитчани менга кўрсатинг-чи?» деган экан. Ўша йили собиқ СССР жамоаси олимпиада чемпиони бўлган.

Азиз мухлис, юртдош, сизларга футболимиз фидойиси Қ.Муқимов ҳақида қисқача бўлса-да маълумот бердим… Поччахон Отаханов, Лазиз Мақсудов, Давид Берлин, Мусо Хўжаев, Қобилжон Муқимов каби ватандошларимиз юртимиз футболи ривожига муносиб улуш қўшганлар тоифасига киради. Ҳозир эса улар орамизда йўқ. Айни ушбу хотира ва қадрлаш кунлари марҳумларни хотиралаш биз тирикларнинг асосий бурчимиздир. Умид қилардикки, яқин йиллар ичида улар номига хотира турнирлар ўтказилса, совринлар ташкил этилса, марҳумларнинг руҳлари шод бўларди.

Алишер Навоий бобомиз айтганларидек:

Бу гулшан ичраки, йўқдир бақо гулига сабот.
Ажаб саодат эрур, яхшилик била қолса от.

Султанов Турдибой (TURDIBAY никли мухлис).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:44, 09.05.2014. Ўқилди: 7527 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.