Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 7 9 29
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 8 3 16
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4133]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3410]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2593]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2550]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2212]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2208]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2053]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2030]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1858]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1727]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [48]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [10]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [9]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Лушан: «Терма жамоа ўйинига янгича усул жорий этмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-19
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19)га Сергей Лушаннинг бош мураббий этиб тайинланиши кўпчиликни ажаблантирмади. Бир вақтлар миллий жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчи бугунги кунда янги соҳада ҳам ном қозониш йўлида изланмоқда. «Бунёдкор» клуби ёшлар таркиби билан ишлаш давомида ўзини кўрсата олган ёш мутахассис энди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси зиммасига юклатилган масъулиятли вазифани бажариши лозим. Мураббий билан суҳбатимиз асосан терма жамоанинг янгича ўйин услуби ҳақида бўлди.

— Сергей Иванович, жамоани яқинда қабул қилиб олдингиз, аммо қисқа вақт давомида йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказишга улгурдингиз. Жамоа ҳақида илк хулосангиз қандай?
— Таркибда яхши футболчилар йиғилган. Йиғин давомида 50 нафар ёш футболчи билан иш олиб бордик. Улар орасидан ўзимизга маъқул тушган 23 нафарини саралаб олдик. Айнан шу футболчилар билан май ойида ташкил қилинадиган навбатдаги йиғинда ишлаймиз. Умуман, Осиё кубоги стартига қадар бир нечта йиғин ўтказилиши режалаштирилган.

— Қўл остингиздаги футболчилар ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Бунга ҳеч бир футболчининг ўз клуби асосий таркибида ўйнамаслиги сабабдир. Ушбу ҳолат сизни ташвишга солмаяптими?
— Саволга жавоб беришдан аввал бир нарсани тушунишингизни сўраган бўлардим, терма жамоа футболчилари энди 19 ёшга тўлмоқдалар. Бу ёш ўзгаришлар даври ҳисобланади, йигитлар кичиклар футболидан катталарникига ўтишга ҳаракат қилишади. Бундай вақт футболчи ўз клубида асосий таркибда ўйнаши ҳам шарт эмас, балки тажриба йиғиши лозим. Тўғри, баъзи иқтидорларга истисно тариқасида қараш мумкин, аммо аксарият футболчилар 19 ёшда шаклланиш босқичини ўтайдилар. Мана шу даврни тўғри ўтказиб олган ўйинчи келажакда профессионал футболчи бўлиш имкониятини ҳосил қилади. Қисқаси, футболчилар учун зарур тажрибани айнан йиғинлар давомида шакллантириб оламиз.

— Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари шу вақтга қадар деярли бир хил услубда ўйин намойиш қилардилар. Сиз жамоа ўйинида қандай ўзгариш ясашни истайсиз?
— Қатъий прессинг ва тезкорликка асосланган футбол кўрсатмоқчимиз. Яқинда ўтказилган йиғин давомида айнан шу услубни синовдан ўтказдик. Йиғинга жалб этилган 50 нафар номзод орасидан шу талабга жавоб берадиган 23 футболчини саралаб олдик. Энди улар билан ишлашда давом этамиз. Футбол шиддат билан ривожланмоқда, илғор услубларни татбиқ этган жамоалар эса олдинги ўринларда бормоқдалар. Хуллас, ёшлар терма жамоамиз олдинги сафда бўлишини истаймиз.

— Футболчилик фаолиятингизнинг асосий қисмини Россия клубларида ўтказгансиз. Ўша тажрибангизга асосан қўл остингиздаги футболчиларга нималарни сингдиришга интилмоқдасиз?
— Биласизми, бизда, Ўзбекистонда «прессинг» услубини мукаммал тарзда қўллайдиган бирорта жамоа йўқ. Албатта, ҳар бир жамоа рақибни имкон қадар таъқиб қилишга уринади, аммо бутун бир куч бўлиб ишлаш деярли йўқ. «Прессинг» нима? Бу биринчи навбатда — кураш. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашиш лозим. Ўйиндаги бирорта вазият назардан четда қолмаслиги талаб этилади. Футболчилар ҳар доим бир-бирларини аъло даражада тушунишлари ва баҳамжиҳат ишлашлари керак. Буни футболчига ёшликдан сингдириб бориш мақсадга мувофиқ. Зеро, катта ёшдаги футболчининг табиатини ўзгартириш қийин масала. Биз мана шунинг устида астойдил иш олиб бормоқдамиз.

— Аммо бундай услубда ўйнаш учун футболчилардан мукаммал жисмоний тайёргарлик талаб қилинади...
— Шунинг учун ҳам илк йиғин вақтида 50 нафар номзод орасидан 23 футболчини саралаб олдик. Яъни ўз ўйин фалсафамизга мос келадиган ёшларни жамоага жалб қилдик. Кейинги йиғинлар давомида улар билан енг шимариб ишлаймиз ва Осиё кубогига қадар ўз ўйинимизни мукаммал кўринишга келтириб олишимиз шарт. Биласизми, ҳақиқий спортчи билан оддий физкультурачининг қандай фарқи бор? Спортчи — бу биринчи навбатда, кучли руҳият дегани. У ғалаба ва курашга ташна бўлиши лозим. Майдонга тушдими, бор кучини ишга солсин. Чарчаб, қадам босишга ҳоли қолмаганида ҳам курашишга куч топсин. Шунда у ҳақиқий профессионал бўлади. Европанинг гранд клубларида тўп сурадиган ўйинчи билан Осиёда ўйнайдиган футболчининг фарқи нимада? Европада футболчи 90 дақиқа юқори савияда ҳаракатланади, бизда эса бир марта шашт билан югуриб қўйгач, тикланиб олиш учун 3-4 дақиқа сарфлайди. Шундай экан, футболчиларни имкон қадар яхши тайёрлашимиз лозим. Албатта, бунинг учун қаттиқ ишлашга тўғри келади, аммо «Кўз қўрқоқ, қўл ботир», дейдилар. Яхши ишлашда давом этсак, албатта, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз.

— Осиё кубогидаги рақиблар борасида нима дея оласиз? Бир қарашда, жамоамиз анча кучли гуруҳга тушди — Австралия, БАА ва Индонезия...
— Ҳа, гуруҳимиз ўта кучли жамоалардан таркиб топди. Австралия терма жамоасини яхши биласиз, «яшил қитъа»нинг ҳар бир ёшдаги жамоаси европача услубда ўйнайди ва исталган рақибга бош оғриғи бўлиши мумкин. БАА эса биринчи навбатда, ҳужумкор, техник футбол намойиш этадиган жамоа. Араблар жисмоний жиҳатдан ҳам анча кучлилар. Бир қарашда, Индонезия термаси кучсиздек кўриниши мумкин, аммо у ҳам саралаш босқичида ўз гуруҳидан биринчи ўрин билан чиққан. Шундай экан, ундан ҳам исталган нарсани кутиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, гуруҳимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Аммо мен Осиё кубогида ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришимизга шубҳа қилмаяпман. Биз бунга қодирмиз.

— Шундай жиддий рақибларга қарши янгича услубда ўйин намойиш этиш таваккалга қўл уриш эмасми? Ҳар ҳолда, футболчиларимиз бошқача ўйнашга кўникиб қолганлар.
— Айнан шу сабабга кўра ҳам, жамоа ўйинида ўзгариш қилиш лозим. Футболда бир жойда қотиб қолиш мумкин эмас, мудом ҳаракатда бўлиш шарт. Акс ҳолда, ортга қараб кетамиз. «Бўридан қўрқсанг, ўрмонни кесиб ўтолмайсан», деган нақл бор. Биз ҳеч нарсадан чўчимаслигимиз керак. Ишончим комил, жамоамиз вазифани бажара олади. Йиғин давомида янгича ўйин услубини татбиқ этганимизда футболчилар аввалига бироз қийналдилар, аммо бу тактиканинг моҳиятига тушуниб олганларидан сўнг вазият ўзгарди. Улар мароқ билан ишлаяптилар. Ҳозир жамоамиздаги барча 23 футболчи янги услубни ўзлаштиришга тайёр.

— Ўртоқлик ўйинлари борасида аҳвол қандай? Муаммолар йўқми?
— Тўғрисини айтганда, шу масалада муаммо бор. Янгича услубда ҳаракат қилишни кўзлаган жамоа имкон қадар кучли рақиблар билан назорат учрашувлари ўтказиши лозим. Бу ўйинлар жамоадаги камчилик ва муаммоларни яққол кўрсатиб беради. Ҳозирча бизга айнан шундай ўйинлар етишмаяпти. Имкониятга қараб, Европанинг кучли жамоаларига қарши ўйнаганимизда яхши бўларди. Ўзимиздаги клублар ёки Осиёдаги кучсиз терма жамоалар билан ўйинларда камчиликларни аниқлаб олиш жуда мушкул. Шу сабабли умид қиламизки, яқин орада кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиб берадилар. Боз устига, бундай ўйинлар футболчиларнинг тажрибасини ҳам оширишга хизмат қилади.

— 23 нафар футболчини саралаб олганингизни таъкидлаяпсиз. Осиё чемпионатигача ҳали анча вақт бор, бу орада таркибда ўзгаришлар бўлмайдими?
— Бўлади, албатта! Биз ҳозирги футболчиларни якуний таркиб сифатида танлаб олганимиз йўқ. Шунчаки, охирги йиғинда ўзларини кўрсатган йигитларни май ойида яна бир бор йиғиб, ўртоқлик ўйинларида синаб кўрмоқчимиз, холос. Қисқаси, бутун республика бўйлаб ишлашда, янги иқтидорларни қидиришда давом этамиз. Айтайлик, ўша дастлабки йиғинда қатнашган 50 нафар футболчи орасидан таркибга киролмаганлар ҳам назаримиздан четда қолмайдилар. Уларни мудом кузатиб борамиз. Биргина йиғин давомида футболчининг бор имкониятини ўрганиб олиш мумкин эмас. Яна клублар мураббийлари билан яқин алоқадамиз ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини ўрганиб борамиз. Ҳозир бизда терма жамоадан ташқарида қолган, аммо доимий кузатув остида бўлган футболчилар рўйхати бор. Аниқ номларни айтишни истамайман, аммо 15 нафар футболчи мунтазам равишда кузатиб борилмоқда.

— Рақибни «прессинг»да ушлаш ва унга ўйин бермаслик яхши, аммо шу билан бирга ҳужум қилиш ҳам керак. Футболчиларнинг техник тайёргарлиги борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?
— Техника — футболнинг ажралмас қисми ва усиз майдонга тушишга ҳожат йўқ. Албатта, бу борада ҳам изчил ишлаяпмиз. Техника — жамоавий машғулотларда эмас, балки индивидуал машқларда шаклланади. Бу борада маълум режа асосида ишлаймиз. Терма жамоага жалб қилинган ҳар бир футболчи техник маҳорат борасида муайян талабларга жавоб бериши лозим. Биз йиғинлар давомида футболчиларнинг маҳорат даражасини аниқлаб, кучли жиҳатларини сайқаллаб, заиф томонларини машқлар орқали яхшилашга ҳаракат қиламиз. Терма жамоа кунига икки маҳал машғулот олиб боради. Хуллас, аниқ режа тузиб олганмиз — эрталабки машғулот индивидуал машқларга асосланган. Футболчилар дриблингни шакллантирадилар, зарба бериш, тўп тўхтатиш ва бошқа жиҳатларни кучайтириш устида шуғулланадилар. Тушдан сўнг ташкил қилинадиган машғулотда эса жамоавий ҳаракатларга урғу қаратилади. Индивидуал машғулот давомида ҳар бир футболчининг имкониятидан келиб чиқиб, персонал вазифа берамиз. Улар шу вазифани бажаришлари лозим. Бу машқлар фақат йиғинлар билан чекланиб қолмасдан, клубларда ҳам давом эттирилади. Клублар мураббийлари билан яқин алоқада бўлиб турганимизни айтдим, улар футболчи белгиланган машқ­ларни қандай ўташини назорат қилиш орқали бизга ёрдам берадилар.

— Осиё чемпионатида жамоамиз олдига катта вазифа қўйилган — қандай бўлмасин, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиши шарт. Бошқа ҳар қандай натижа таназзул сифатида баҳоланиши аниқ. Босимдан ташвишга тушмаяпсизми?
— Ҳар қандай терма жамоа — бу энг аввало, катта масъулият ва босим демакдир. Бутун бошли юрт шаънини ҳимоя қилишдан оғири йўқ. Мен федерациядан тушган таклифни қабул қиларканман, қандай ишга бош қўшаётганимни тушуниб тургандим. Ўтган қисқа вақт ичида жамоа ва футболчиларни ўрганиб чиқдим. Бу жамоа билан ўз ғояларимни юзага чиқара олишимга ишонаман. Терма жамоалар маркази барча шароитларни яратишга ваъда берган. Мисол учун, 20 кундан иборат 2та йиғин ташкил қилиб беришларини сўрагандим, илтимос қондирилди. Май ойида яна бир йиғин ўтказамиз. Қолгани режа асосида давом этади. Биргина муаммо — Европадан кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш керак. Рисоладагидек тайёргарлик кўрилган тақдирда, Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этамиз, албатта. Футболчиларимиз маҳорат бобида чакки эмаслар, тўғри ишлов берилса, бу жамоа билан кўп нарсаларга эришиш мумкин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:21, 09.05.2014. Ўқилди: 4715 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.