Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лиссабонга кўз тикиб ёхуд Европадаги Мадрид дербиси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллионлар ўйинининг энг юксак мусобақаларидан бири УЕФА Чемпионлар лигасига хотима топишига оз муддат қолди. Бу сафар ўтган йилгидан-да ажойиб ва кутилмаган натижалар билан ёдда қолган ушбу мусобақанинг финали ҳам ўзига хос тарзда ўтиши аниқ.

Шуниси эътиборлики, дастлабки матчларда деярли ҳеч қандай сенсацион натижа кўзга ташланмаганди. Фақат Мадриднинг “Атлетико”си ишқибозларни ажаблантираётганди. Шунда ҳам кўпчилик мухлис ва мутахассислар Мадриднинг 2-рақамли жамоаси ярим йўлда қоқилиши, сенсацион натижалар тезда барҳам топишини башорат қилишаётганди. Аммо “Атлетико” финалга қадар етиб келди, устига-устак, кўрсатган натижалари асло кутилмаган эмаслигини исботлаб берди. Боиси Диего Симеоне шогирдлари узоқ ўтмишдан бери ниҳоят Европанинг 1-рақамли мусобақасида гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишди ва бу билангина қаноатланмай финал йўлланмасини ҳам қўлга киритишди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, финалда “Атлетико”нинг имкониятлари юқори баҳоланяпти. Чунки унинг рақиби Мадриднинг бошқа бир жамоаси “Реал” Ла-лига доирасидаги матчларда “Атлетико”ни мағлубиятга учрата олмади. Бу эса Симеоне шогирдларини бир қадар хотиржам қилиш мумкин.

Шу ўринда бошқа бир вазиятга ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. УЕФА Чемпионлар лигасида 10-бор ғолиб бўлишни ният қилган “қироллик клуби” халқаро мусобақада миллий чемпионатдагидан анча кучлироқ ўйнамоқда. Буни учта немис клубининг таслим этилиши, устига-устак, йирик ҳисоблардаги ғалабалар ҳам яққол исботлаб турибди. “Бавария” устидан қозонилган ғалабани эса ортиқча таърифлаб ўтириш шарт эмас.

Бу сафарги финал ўзига хос жиҳатга эга. Яъни илк бора Европада икки испан, икки Мадрид клуби тўқнаш келади. Шу вақтгача ҳали Европа Чемпионлар лигаси финали дербига айланмаганди. Кубоқ қаерга кетиши аниқ, аммо уни қайси клуб қўлга киритиши мавҳум.

Диего Симеоне ҳақида кўп ва хўп гапирилмоқда. Клубида ўзига хос фалсафага асосланган тактикани жорий этган ушбу мураббий ажойиб жамоа тузди. Рақиблари учун жуда мушкул вазиятни юзага келтира олди, яъни “Атлетико”нинг дарвозабондан ташқари барча футболчиси хавф туғдира олади. Мадрид клуби яққол ҳужумкор ёки яққол ҳимоявий тактикага асосланмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, бир хил темпда ўйнайди. Шу билан бирга, ҳозирда клуб футболчиларининг кайфияти аъло даражада.

“Қироллик клуби” эса финалга алоҳида тайёргарлик кўраётгани сир эмас. Чунки миллий чемпионатдаги охирги ўйинлар “Реал” учун УЕФА Чемпионлар лигасида 10-бор ғалаба қозониш ҳар нарсадан муҳим эканлигини исботлаб берди. Қолаверса, Карло Анчелоттининг жамоага жалб қилинишига ҳам сабаб шу эди.

Анчелотти бошчилигидаги “Реал” ҳақида аниқ бир фикр билдириш мушкул. Негаки жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири бўлган “Бавария”ни мағлуб этган “қироллик клуби” Ла-лиганинг охирги ўринларида бораётган “Вальядолид” билан дурангга имзо чекди. Буни куч тежаш, эҳтиёткорлик деб атасак ҳам бўлар. Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам, Карло Анчелотти бошчилигида “Реал” ўтган мавсумдагидан яхшироқ, омадлироқ ўйнаяпти. Бу фикримизга “клуб “Атлетико”ни мағлуб эта олмади ёки “Барселона” билан ўзаро ўйинларда енгилди-ку, ўтган мавсумда Моуринью ғолиб бўлганди” дея эътироз билдиришингиз мумкин. Аммо Анчелоттининг “Реал”и гарчи “Барселона” билан бўлган учта ўйиннинг иккитасида ютқазган бўлса-да, асосий ўйинда зафар қучди ва дастлабки соврин — Испания кубогини қўлга киритди. Устига-устак, бу зафар жамоанинг асосий ўйинчиси Роналдусиз қўлга киритилди. Бундан кўриниб турибдики, Анчелотти фақат натижа учун ҳаракат қилмоқда. Тўғри-да, кетма-кет зафар қучсанг-у, лекин якунда қуруқ қўл билан қолиб кетсанг, бунинг фахрланадиган жойи йўқ.

“Атлетико” “Реал” учун ноқулай рақиб. Негаки “қироллик клуби”нинг ҳар иккала тактикасига қарши ҳам “Атлетико” ўйнай олади. Қарши ҳужум қилиш имкони деярли йўқ, чунки Симеоне шогирдлари ҳужум қилаётганда ҳимояни асло ёддан чиқаришмайди, қолаверса, аргентиналик мутахассис учун рақибининг бу услуби жуда таниш. Ҳужумкор ўйин кўрсатган жамоаларни эса “Атлетико” қарши ҳужум билан бемалол жазолай олади.

Шу ўринда яна бир жиҳатга алоҳида тўхталиш жоиз. “Қироллик клуби” мухлис ва мураббийлари УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиблигини қўлга киритиш учун асосий рақиб сифатида “Бавария”ни кўришган ва мусобақага жиддий тайёрланишганди. Улар финалда “Атлетико” билан тўқнаш келиш мумкинлигини ярим финалга қадар ҳатто тасаввур ҳам қилишмаганди. Шунинг учун ҳам бу галги финал “Реал” учун осонроқ ўтадигандек туйилмоқда. Ҳар ҳолда, “Бавария” “Атлетико”дан бир поғона устунроқ эди-да.

Энди масаланинг иккинчи томонига эътибор берсак. Яқин йиллардаги мусобақаларга эътибор берадиган бўлсак, “Барселона”ни мағлуб этган жамоалар чемпион бўлишмоқда. Бу шунчаки тасодифмикин ёки энди навбат “Атлетико”гами? Таъкидлаш керак, “Атлетико”нинг ютқизадиган нарсаси йўқ. Жамоа финалда мағлуб бўлган тақдирда ҳам ҳеч ким бу жамоадан норози бўлмаса керак. Чунки жамоа олдига қўйилган мақсадни ортиғи билан бажариб бўлди. Шундай экан, Симеоне клуби ғалаба учун ҳаракат қилиши, муҳими, ортиқча босимсиз ҳаракат қилиши аниқ.

“Реал”да эса вазият ўзгача. Мадриднинг биринчи рақамли жамоаси учун ярим финалу финаллар таниш, одатий натижа. Анчелоттининг олдига эса 10-кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Бу эса ортиқча босим, масъулият юклаши табиий. Демак, “Реал” эҳтиёткорроқ бўлиб ўйнашга мажбур.

Лиссабондаги финал барчасидан қизиқроқ ўтиши шубҳасиз. Қолаверса, бу галги финал ҳар иккала жамоа мухлисларининг узоқ йиллик орзусини рўёбга чиқаради. Биз эса ҳар иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламиз.

Илова: Симеоненинг суҳбати берилганда мураббий испаниялик деган янглиш фикр кетгани учун мухлислардан узр сўраймиз. Симеоне аргентиналик!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:17, 11.05.2014. Ўқилди: 6110 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик