Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Луис Суарес «Барселона» ёки «Реал»га ўтишини тан олди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Луис Суарес ёзда «Барселона» ёки «Реал»га ўтишини тан олди». Британиянинг биринчи рақамли нашри Daily Mail'да шундай сарлавҳали хабар тарқалди. Унда қуйидагилар ёзилган.

«Барселона» ҳамда «Реал»нинг менга қизиқиш билдирганидан хабарим бор. Буни табиий ҳол деб қабул қиламан. Барча жамоа хоҳлаган футболчисига қизиқиши мумкин. Айни вақтда менинг эътиборим жаҳон чемпионатига қаратилган. Менинг Испанияга кетишим ҳақидаги саволни чеклаб ўтсак. Мен нима хоҳлашимни ўзим биламан ва қандай қарорга келганимни жаҳон чемпионатидан кейин айтаман.

Мавсум биз учун жуда яхши ўтди. «Челси» билан ўйин барчасини ҳал қилар эди. Ўша ўйинда бизга омад келмади. Умуман олганда мавсум мен ва жамоа учун яхши ўтди. «Олтин бутса» учун Криштиану Роналду, Лионель Месси ҳамда Диего Косталар билан курашаётганимдан хурсандман»,- дейди ҳужумчи.

Кўриб турганингиздай, бу ерда мен айнан шу жамоага ўтаман деган гап йўқ. Лекин британиялик журналистлар олдинги ҳодисаларни инобатга олган ҳолда Луиснинг «Ливерпуль»дан кетишига ишонишмоқда. Хабарингиз бор, мавсум бошида Суарес унга нисбатан ҳаддан ташқари кучли босим бўлаётгани сабаб Англиядан нолиган эди. Инглизлар Суареснинг 2018 йилгача имзолаган шартномасини эса трансфер нархининг оширилиши деб баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суарес АПЛнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари бўлган эди. «Олтин бутса» пойгасида ҳам унинг имконияти жуда юқори. Агар Криштиану Роналду охирги ўйинда майдонга тушмаса, соврин Луисга насиб қилади.

Манба: www.dailymail.co.uk
Киритилди: 23:42, 14.05.2014. Ўқилди: 8762 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик