Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия кубоги. «Арсенал» 9 йилдан сўнг совринга эга бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўта мураккаб кечган ўйинда ғалаба қозонган "Арсенал" Англия кубоги соҳибига айланди. "Канонирлар" 9 йил давом этган совринсиз йиллар сериясига шу тариқа нуқта қўйишди.

"Халл Сити" ўйиннинг бошиданоқ рақиб дарвоза томон босим уюштирди ва 9-дақиқага келиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Честер бурчак тўпидан кейин тўпни дарвозага буриб юборган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Девис бош билан ҳисобдаги фарқни оширди.

"Арсенал" футболчилари орадан 8 дақиқа ўтиб меҳмонларнинг бўшашганидан фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришди. Санти Касорланинг зарбаси "Халл" дарвозабони учун олиб бўлмас даражада бўлди.

Иккинчи бўлимда ўз ўйинини кучайтирган Венгер шогирдлари, кетма-кет ҳужумлардан кейин 72-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Орадан кўп ўтмасдан Киран Гиббс ўйинни қўшимча бўлимларга чўзилмаслигини таъминлаши мумкин эди. Аммо у 4 метрдан бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади.

Ғалабани жуда қаттиқ истаган "Арсенал" ўйинни пенальтилар сериясигача чўзиб ўтирмади. 110-дақиқада Аарон Рэмси жамоасининг учинчи голини урди. Қўшимча бўлимлар якунланаётганида Фабьянскининг хатоси туфайли "Халл Сити" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Гиббс дарвоза чизиғи устида тўпни қайтариб қолди.

"Арсенал" ўз тарихида 11-маротаба Англия кубогини қўлга киритди. Улар сўнгги маротаба 2005 йилда ушбу кубокни ўз музейларига олиб кетишганди.

Англия кубоги, Финал
Арсенал – Халл 3:2. Асосий вақт - 2:2. Қўшимча бўлимлар - 1:0.
Голлар: 0:1 – 4 Честер, 0:2 – 8 Керт. Дэвис, 1:2 – 17 Касорла, 2:2 – 71 Косьельни, 3:2 – 108 Рэмзи.
"Арсенал": Фабианьски, Санья, Косьельни, Мертесакер, Гиббс, Касорла (Росицки, 106), Артета, Рэмзи, Ўзил (Уилшер, 106), Подольски (Саного, 61), Жиру.
"Халл": Макгрегор, Росеньор (Бойд, 102), Керт. Дэвис, Честер, Брюс (Макшейн, 66), Ливермор, Мейлер, Куинн (Алуко, 75), Хаддлстоун, Ал-Муҳаммадий, Фрайатт.
Огоҳлантиришлар: Хаддлстоун (60), Мейлер (70), Жиру (85), Керт. Дэвис (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:36, 17.05.2014. Ўқилди: 11773 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик