Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Спартак” футболчилари Россия кубоги совринини синдириб қўйишди (фото+видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Россия Кубоги
Рукн: Янгиликлар
A A A

Москванинг “Спартак” жамоаси футболчилари Россия Кубоги суперфиналидаги ғалабани нишонлаш вақтида мусобақанинг биллур кубогини синдириб қўйишди.

Ҳал қилувчи баҳсда москваликлар “Краснодар” жамоасини пенальтилар сериясида (асосий вақт — 1:1, пенальтилар бўйича — 4:3) мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Бироқ қувончни нишонлаш жараёни кутилмаган воқеа билан якунланди.

Қайд этилишича, ғалаба тантанаси вақтида “қизил-оқлар” анъанага кўра соврин ичига шампан виноси қуйиб ичишга уринишган. Шундан сўнг, жамоа футболчиси Пабло Солари биллур кубокни бошидан баланд кўтарганида, дастлаб унинг қопқоғи учиб кетган, кейин эса пастки қисми синиб тушган.

Ўйиндан кейин “Спартак” ўзининг Telegram каналида кубокнинг фақатгина металл қисми ва ерда ётган биллур парчалари суратини эълон қилди.



“Дўстлар, дахшатли хабар. Биз кубокни синдириб қўйдик. Барчаси яхшиликка бўлса керак?”, дейилади клуб қолдирган хабарда.

Қизиғи шундаки, москваликлар жамоаси синган кубок парчаларини шунчаки ташлаб юбормоқчи эмас. “Спартак” матбуот хизмати кубок синиқларидан бирини тасодифий мухлисга тақдим этиш учун махсус ютуқли ўйин бошланганини эълон қилди.

Маълумот учун, “Спартак” ўз тарихида бешинчи бор Россия Кубогини қўлга киритди. Жамоа охирги марта ушбу турнирда 2022-йили зафар қучганди.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 10:47, 25.05.2026. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик