Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
  • Ўзбекистон кубоги
      • 25.08.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 26.08.2025 20:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2435 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Абдураимов: «Қандай бўлмасин, Олий лигада қолишимиз шарт»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бу йил «Андижон» жамоасининг ташкил этилганига роппа-роса 50 йил тўлади. Шу ярим аср вақт мобайнида жамоа шарафли йўлни босиб ўтди. Мустақил чемпионатимиз йўлга қўйилганидан буён андижонликлар асосан кучлилар сафида, гоҳида эса 1-лигада ўйнашди. Ўтган йили «Андижон» 1-лигада 2-ўрин эгаллаб, элитага қайтди. Аммо ортда қолган 8та тур учрашувларидан кейин жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳа, клубнинг юбилейи нишонланадиган йил унинг сўнгги поғоналарда бориши яхши эмас. Биз «Навбаҳор»га қарши учрашувдан сўнг «Андижон» бош мураббийи Азамат Абдураимов билан учрашиб, клубдаги омадсизликлар сабаблари ва бугунги ҳолат юзасидан суҳбатлашдик.

— Азамат ака, жамоангиз ишлари тобора орқага кетяпти. Бунинг аниқ сабаби борми?    
— Клуб раҳбарлари, ҳомийларимиз бугунги вазиятдан яхши хабардорлар ва буни тўғри тушунишяпти. Ўзи ҳамиша қуйи лигадан чиққан жамоага биринчи мавсум осон кечмаган. Шуни инобатга олган ҳолда, мавсум аввалида клуб олдига олий лигада қолиш вазифаси қўйилганди. Лекин уйдаги ўйинларни бу даражада омадсиз ўтказишимизни кутмагандим. «Локомотив» ва «Пахтакор»га чемпионат, «Насаф»га кубок ўйинида ютқазганимизни тушуниш мумкиндир. Чунки улар ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда «Андижон»дан сезиларли даражада кучлилар. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Лекин «Машъал» ва «Динамо»дан ўз мухлисларимиз кўз ўнгида енгилганимизни ҳеч нарса билан оқлолмаймиз. Айнан шу икки ўйинда бой берилган 6 очко туфайли бугунги кунда турнир жадвалининг қуйи поғоналарида юрибмиз. Энди йўқотилган очколарни жой-жойига қўйишимиз керак. Биринчи давранинг ўзида вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Давралар оралиғида эса таркиб масаласида жиддий бош қотирмасак бўлмайди. Ҳозирнинг ўзида украиналик легионерга жавоб бериб юбордик. Маҳаллий ўйинчидан умуман фарқ қилмаганидан кейин нима кераги бор бундай легионерни? Тўғри, натижага ҳамиша бош мураббий жавоб берган. Масъулиятни зиммамдан соқит қилмоқчи эмасман. Лекин футболчилар ҳам озгина жон куйдириб ўйнашлари керак. Стадионга келаётган ишқибозлар ҳаққи-ҳурмати майдонга ёниб тушиш лозим. Ҳар бир ўйиндан олдин йигитларга бу ҳақда алоҳида гапираман.

— Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтиришни мақсад қилгансиз?
— Дарвозабон масаласида кўнглим тўқ. Темур Ғаниев бугунги кунда Ўзбекистондаги истеъдодли посбонлардан биридир. Украина ва Арманистон клубларида катта тажриба тўплаган. Ҳа, кўп тўп қўйиб юборяпмиз, аммо бунда барча айбни Темурга ағдариш ноўрин. Ҳужумчилар ҳам чакки эмаслар. Лочин Солиев, Анвар Ражабов ва Алишер Азизовнинг имкониятларини яхши биламан. Фақат уларнинг ўзаро тушуниб ўйнаб кетишларига вақт керак. Асосий муаммомиз ҳимоя чизиғи ва ярим ҳимояда. Айрим ўйинчиларни трансферга қўямиз. Аксинча, кўз остимга олиб қўйган футболчилар билан  иккинчи давра олдидан шартнома имзолаймиз. Қандай бўлмасин, олий лигада ўрнимизни сақлаб қолишимиз шарт.            

— Жамоангиз ўринбосарлари орасида ўзларини кўрсатишаётган ва олий лигага тортадиган ёш истеъдодлар йўқми?
— Афсуски, ҳозир бундай футболчи кўринмаяпти. Сабаби, ўринбосарларимизнинг асосий таркибидан жой олган 10 нафар футболчини 1-лигада қатнашаётган «УзДонгЖу» клубини шакллантириш учун бердик. Бу фарм-клубимиз ҳисобланади. Асосий таркиб билан шуғулланаётган ёшлар бор, лекин ҳозирги вазиятда уларга имконият беролмайман. Олий лига турнири 26та ўйиндан иборат. Шунинг деярли учдан бир қисми ортда қолди. Бор эътиборимизни кучлилар сафида қолишга қаратганмиз. Бир сўз билан айтганда, ҳозир натижа муҳим.

— Клубнинг айни кундаги молиявий ҳолати қандай?
— Ҳавас қиладиган даражада эмас. Камчиликлар бор. Ҳомийлар томонидан ваъда қилинган пуллар тўлиқ ўтказиб берилмади. Бош ҳомийимиз — GM борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. У ўз вақтида молиявий томондан кўмак бериб турибди. Ўтган йилдан озгина қарздорлик бор. «Андижон»нинг 50 йиллик юбилейи нишонланадиган мавсум бундай ҳолатга тушишимиз яхши эмас. Лоа­қал, сметада кўрсатилган маблағни етказиб беришса эди. Ўйлайманки, давралар оралиғидаги танаффус чоғи вазият ижобий томонга ўзгаради.

— Миллий чемпионатимизнинг ортда қолган 8та турини ўзингиз учун сарҳисоб қилиб кўрдингизми? Чемпионатимизда ўзгариш борми?
— Шахсан менга етакчи клубларимиз — «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф» кўрсатаётган ўйин сифати маъқул келди. «Бунёдкор» билан ҳали ўйнамадик. Шу боис бу жамоа ҳақида фикр билдиришга қийналаман. ОЧЛда қатнашгани сабаб, миллий чемпионатга етарлича эътибор қаратолмаган кўринади. Қолган жамоаларда эса савия деярли бир хил. Кимгадир баҳорги ёмғир ва лойли майдонда омад кулиб, қимматли очколарни жамғариб олди. Кейин клублар мир маромда ўйин кўрсатишмаяпти. Масалан, «Динамо» сафарда ғалаба қозоняпти, лекин ўз уйидаги 3та ўйинда кетма-кет мағлубиятга учради. Мана, «Нефтчи» биринчи ғалабасини қўлга киритди. «Бухоро»дан ўйин бўйи­ча устун келдик. Демак, шу ўртамиёна клублардан катта фарқимиз йўқ. Аммо баъзида омад етишмаяпти. Мавсум аввалидаги учрашувларда сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик. Демак, бу борада ҳам ишлашимиз керак. Қолаверса, ўтган йили биринчи лигада ўйнаган футболчиларимиз элита футболига мослашиб кетолмаяптилар. Умуман, маҳорат, тажриба ва хоҳишни таъминлай олсак, ҳаммаси яхши бўлиши керак. 

— Футболчилар орасида гуруҳбозлик йўқми?
— Шукрки, бундай ҳолат сезилмаяпти. Биз бу борада футболчилар ва клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказганимизда ҳам гаплашдик. Агар ҳамма ягона мақсад йўлида жипслашиб, бир ёқадан бош чиқарса, натижага эришилади, албатта. «Навбаҳор» билан ўтган дербида ҳам йигитлар қўйиб юборилган биринчи голдан кейин «ўчиб» қолишди. Тажрибали футболчилар бундай ҳолга тушмасдилар. Ке­йин кетма-кет яна икки бор дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Энди бизни 23 май куни Андижонда «Насаф»га қарши ўйин кутиб турибди. Шу учрашувга жиддий ҳозирлик кўришимиз керак. Ўйлайманки, бу ўйинда ўзимиз учун ижобий натижа қайд этамиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:08, 22.05.2014. Ўқилди: 4918 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.