Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Аланьяспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Альмерия" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/16 финала. "Пиза" - "Чезена".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Бешикташ".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/16 финала. "Марбелья" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Гёзтепе".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/16 финала. "Удинезе" - "Салернитана".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Аланьяспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Альмерия" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/16 финала. "Пиза" - "Чезена".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.07.2025

      05:45 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:35 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:10 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 2.
      11:45 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 3.
      12:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия.
      14:30 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      15:00 Д/с "Век нашего спорта".
      15:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      17:40 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      19:25 "Вопреки всему".
      19:55 Д/ф "Коби Брайант. Чёрная Мамба".
      21:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      01:25 Д/с "Век нашего спорта".
      01:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      04:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      07:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лучшее". Братья Цзю.
      13:35 Вы это видели.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:50 Д/ф "Александр Великий".
      19:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Деррик Льюис против Таллисона Тейшейры.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Смешанные единоборства. UFC 311 в Инглвуде, США. Мераб Двалишвили против Умара Нурмагомедова.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      04:50 Новости.
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 9. Шинон - Шатору.
      11:30 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 8. Обзор.
      12:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      13:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 9. Шинон - Шатору.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 1 эп.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      00:00 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      00:30 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 1 эп.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Даунхилл.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ президенти «Пахтакор» - «Навбаҳор» ўйинида воқеани ўрганиб чиқишга кўрсатма берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг 9-туридаги “Пахтакор”-“Навбаҳор” (2:1) учрашувининг сўнгги дақиқаларида пенальтидан киритилган гол кейинги кунларда кўпчилик мухлислар ва мутахассисларнинг диққат марказида бўлиб турибди.

Учрашувни бошқарган Шерзод Қосимов ҳозирга қадар бирор марта мухлислар ёки клублар вакиллари томонидан салбий баҳо олмаган эди. Унинг биринчи бўлимдаги ҳатти-ҳаракатлари барчага манзур бўлди. Бироқ, иккинчи бўлимда воқеалар ривожи бутунлай бошқача тус олди.

Бахтиёр Ашурматов “Навбаҳор”ни ўйинга яхши тайёрлагани кўриниб турибди. Бошқа жамоалар каби бу клуб ҳам “Пахтакор” билан ўйинда натижа учун тўп суришди. Бундан бошқаси бўлиши мумкин эмас. 1:1 ҳаммани қониқтиради. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пенальти белгиланмаганида бу натижага ҳаттоки мезбонлар ҳам рози бўлишарди.

Ўша эпизодни бир неча бор такроран кўрдик. Телевизор орқали намойиш этилган трансляцияда бу аниқ кўзга ташланмаган бўлсада, клуб тасвирчиси томонидан олинган умумий тасвирларда ҳимоячининг рақибни тирсаги билан ургани аниқ-тиниқ кўринган. Ҳакам пенальти бериб ҳаммасини қоидаги мувофиқ амалга оширди.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида биз бир неча мутахассисларнинг фикрига қулоқ тутдик. Ўзбекистон футбол федерациясининг Ҳакамлар ва назоратчилар депАртаменти бошлиғи Ноил Лутфуллин:

- Бир нарсани айтиб ўтай. Футбол мухлислар учун ўйналади. Учрашувдан кейин иккала жамоа томонидан ҳам ҳакамга нисбатан эътироз расман билдирилгани йўқ. Шундай бўлсада, ўйиннинг сўнгги лаҳзаларида қўйилган пенальти мухлислар томонидан катта муҳокамага сабаб бўлмоқда. Мухлисларга бўлган эътибор ва уларнинг фикрини инобатга олиш нуқтаи назаридан ЎФФ президенти М.Усмонов федерациянинг тартиб-интизом комиссияси ва бизнинг депортаментга воқеани ўрганиб чиқишни ва ким айбдор бўлса жазолашни топширди.

Ҳозирда тартиб-интизом комиссияси бу ишни атрофлича ўрганиб чиқмоқда. Клублар тасвирчилари томонидан олинган видеоёзувлар олиниб, улар асосида экспертлар хулосалари чиқарилади. Биз хулосаларни ЎФФ матбуот хизмати орқали матбуотга маълум қиламиз.

- Ноил ака, мана шу вазиятни қайтадан кўрган экансизлар, пенальти ҳақиқатан бормиди?
- Бу вазиятда ҳакам ҳақ, қоида бўйича пенальти бор эди. Балки, бу гапдан сўнг ўйинни телевизор орқали кўрган мухлисларимизда норозиликлар ўйғониши мумкин. Шу сабабли биз “Спорт” телеканалига ҳам ўзимиздаги видеоёзувларни тақдим этамиз ва буни мухлислар кўришсин. Ҳимоячи мезбон жамоа футболчисини тирсаги билан урган. Бу масалани обрўли экспертлар кўриб, таҳлил қилишди.

- Бу вазиятда тўп бошқа жойда эдику, ўйин йўналишига таъсири бўлмагани учун балки пенальти белгиламаса тўғри бўлармиди?
- Биласизми, ФИФА томонидан қабул қилинган қоидалар бор ва уни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агарда тўп қарама-қарши томондаги жарима майдончасида ўйналаётган бўлсаю, ҳимоячи ўз жарима майдончасида рақиб ўйинчисига қўполлик қилса, шундай вазиятда ҳам қўполлик қилган жамоа дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгиланади. Бу халқаро қоида, бутун дунё буни тан олган.

- Яхши, пенальти ҳолатида ҳакам тўлиқ ҳақ экан, унда Бердимуродовнинг четлаштирилиши ҳақида нималар дейсиз?
- Юқорида айтганимдек, бу футбол мухлисларининг талабидан келиб чиққан ҳолда ЎФФ президентининг талаби билан бўлмоқда. Пенальти борасида айтиб ўтдим. Комиссия биргина бу ҳолатни эмас, балки бутун ўйинни таҳлил қилиб чиқмоқда. Куни кеча матбуот анжуманларидан бирида араб жамоаси вакилларига ўйин вақтини чўзганлик ҳақида савол берилганди. “Ал-Ҳилол” мураббийи бунинг учун кечирим ҳам сўраган. Журналистларнинг бу ишга фаол аралашаётгани яхши ҳолат. Энди буни ўзимизнинг ички чемпионатга ҳам татбиқ этишимиз керак. ОФК томонидан “60 дақиқа” тоза ўйин принципи илгари сурилди. Яъни, 90 дақиқалик ўйинда камида 60 дақиқа футболчи ўйнасин, деган маънода. Бу ўйинда эса вақтни атайлаб чўзиш ҳолатлари жуда кўп юз берган. Бердимуродов унга ёрдамчи томонидан етказиб берилган тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юбориб вақтдан ютишга ҳаракат қилди.

- Бу вазиятда майдонда иккита тўп эдику!
- Тўғри, майдонда иккита тўп эди. Лекин, иккинчи тўп фаол ўйин позициясида эмас. Яъни, вазиятдан анча нарида эди. Бундай ҳолатларда ҳакам футболчининг вақтни чўзиши деб огоҳлантириш беришга ҳаққи бор. ФИФА қоидаларида ва кўрсатмаларида ҳам вақтни чўзишга қаттиқ қаршилик қилинади. Агарда шу вазиятда ҳимоячининг ўрнида дарвозабон бўлганида дарвозабон огоҳлантирилган бўларди. Яна ўша “60 дақиқа” принципига қайтсак. Бизга кўплаб мухлислардан, журналистлардан мурожаатлар бўлади “Англиядаги каби футбол нега бизда йўқ” деган маънода. Англияда ҳеч қайси жамоа натижа учун бунчалик кўп вақт чўзмайди. Вақтни чўзган футболчи жазоланади. Қоидалар ҳамма жойда бир хил.

Ўз исмининг сир тутилишини истаб саволларимизга жавоб берган ўтмишнинг машҳур ҳакамларидан бири пенальти воқеасига шундай изоҳ берди:

“Бу вазиятда пенальти бор эди. Бўлганди. Буни инкор қиладиган одам футболда йўқ. Мен Шерзодни ҳимоя қилмоқчи эмасман. У ҳамма нарсани рисоладагидек амалга оширадиган йигит. Қоидалардан келиб чиққан ҳолда иш кўрди – бу унинг бурчи. Лекин, масаланинг яна бир томони бор. ФИФА бугунги кунда расман бўлмасада, кўрсатмалар, маслаҳатлар орқали вазиятдан келиб чиққан ҳолда қарор чиқаришга ундамоқда.

Мана, ўтган йилги Конфедерациялар кубогида Равшан Эрматов билан боғлиқ воқеани эсланг. Эрматов ўйиннинг табиий йўналиши билан қоидалар қарама-қарши келганда ўйинни танлади. Буни ҳеч ким ёмон демади. Футбол ҳам инсоннинг табиатидан келиб чиқиб ўйналади. Ўша пайт ўйиннинг сўнгги лаҳзалари ва бу натижага таъсир қилиши мумкин бўлганини инобатга олган ҳолда пенальти бермаса ҳам бўларди. Лекин, такрор айтаман, у қоидаларга мувофиқ иш кўрди”.

Мана, икки мутахассиснинг бу ўйин ҳақидаги фикрларини тингладик. Бу фикрлар ҳам якуний қарор эмас. Қарорни ЎФФ комиссияси чиқаради. Лекин, ўйинни кузатган ҳолда шуни айтиш мумкинки, учрашув тўлиқ “Пахтакор” жамоаси устунлигида ўтганди. “Навбаҳор” ҳам курашчан жамоа эканлигини кўрсатди. Бу вазиятнинг шов-шувли тус олишига “Динамо” билан Самарқанддаги ҳолат сабаб эди. Кетма-кет “Пахтакор” билан шундай ҳолат қайд этилавергани мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлди. Қоидалар бўйича ҳакам ҳақ. Мухлислар эса “мазлум” томонда. Лекин, футболни профессионалларга чиқарган. Ушбу ўйинда барча футболчиларнинг профессионал даражаси бир хил эмаслиги кўзга ташланди. Агарда Рижко “Пахтакор” футболчисининг провокациясига учмаганида ҳаммаси жойида бўларди.

Хулоса шуки, футболимиздан ўзимиз ёмон кўрган “араб футболи” сарқитларини чиқариб ташлаш, футболчиларнинг профессионал маҳоратини ошириш, айниқса, руҳият борасида; ҳакамлардан эса таранг вазиятни ўйиннинг сўнгги лаҳзаларига олиб бориб мухлислар эътирозига қолмасликлари учун қатъиятни кучайтириш талаб этилади.

Норбек Ниёзов

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:05, 22.05.2014. Ўқилди: 14970 марта. Фикрлар: 144 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.