Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пойтахтимизда “Замонавий спортда фармакологиянинг ўрни ва допинг масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сўнгги йилларда гарчи олимпия ҳаракати ва спорт тамойилларига мутлақо зид ва шу билан бирга инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли бўлсада, спортчилар томонидан тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш холатлари тобора кўпроқ кузатилмоқда. Бундай холатларга чек қўйиш мақсадида Жаҳон допингга қарши кураш агентлиги томонидан қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида" ги қонунида инсон соғлиғига зарар етказадиган стимуляторларни қўллашни тарғиб қилишга, спорт билан шуғулланишда ман этилган воситаларни қўллашга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Шу билан бирга мамлакатимизда 2010 йил 27 - декабрда "Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 19 октябрь) ратификация қилиш ҳақида"ги қонуннинг қабул қилингани юртимизда спортни халқаро меъёрлар асосида ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Мазкур қонун юртимизда спортда допингга қарши назоратни олиб бориш, инсон манфаатлари, саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар этиб тарбиялашнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлади. 

Маълумки, 2013 йилнинг май ойида Тошкентда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Жаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) билан ҳамкорликда Минтақавий допингга қарши кураш агентлиги Ижроия қўмитасининг йиғилиши, шунингдек, допингга қарши кураш бўйича инспекторлар тайёрлаш бўйича семинар-тренинг ўтказилган эди. 

Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежида “Замонавий спортда фармакологиянинг ўрни ва допинг масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.  

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида Халқаро Олий тоифадаги спорт шифокори, Халқаро хаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) шифокори Дилшод Казаков мазкур билим юрти мураббий ва шифокорлари учун спортчиларга тақиқланган воситалардан фойдаланишларини олдини олиш ва допингга қарши курашда энг аввало нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида маълумот берди. 

“Профессионал спортда фармакологиянинг ўрни беқиёс бўлганлиги боис биз дастлабки давра суҳбатини катта спортга иқтидорларни етказиб берадиган Республика Олимпия захиралари коллежидан бошладик – дейди Дилшод Казаков. Бугунги йиғилишимизни маъруза кўринишида эмас, балки давра суҳбати кўринишида ўтказилганлиги мақсадга мувофиқ бўлди, деб ҳисоблайман. Боиси, қачонки мураббий ёки шифокорлар маърузачи билан мавзуни савол-жавоб тарзида ўтказишса, ўша мавзу ҳақида янада кўп тушунчага эга бўлади. Бундан давра суҳбатларини келгусида мунтазам равишда ташкил этиб бориш режалаштирилган”. 

Давра суҳбатида спортчиларни ёшига қараб қандай дори воситаларини истеъмол қилишлари мумкинлиги ва допинг текширув пайтида амалга терма жамоа шифокорлари ва мураббийларининг хуқуқ ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

“Очиғи спортда узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётганлигимиз боис допингга қарши кураш мавзусида кўп нарсадан хабардормиз деб юрамиз – дейди коллежнинг спорт гимнастика бўлими мураббийси Светлана Кузнецова. Бугунги давра суҳбатидан кейин бу мавзусида ҳали ўрганадиган жихатларимиз кўп эканлигига амин бўлдик. Фурсатдан фойдаланиб, мана шундай давра суҳбатининг ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Допингга қарши кураш мавзуси жуда чуқур ва узоқ вақт ўрганиладиган масала. Шу боис ҳам мана шундай давра суҳбатлари келгусида ҳам ташкил этиб борилса, нур устига аъло нур бўлар эди”. 

Давра суҳбати сўнггида мураббий ва шифокорлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:02, 24.05.2014. Ўқилди: 2592 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик