Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоалар маркази вакиллари Фарғонада

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-16
Рукн: Янгиликлар
A A A

23 май куни Терма жамоалар маркази вакиллари Фарғонада меҳмон бўлишди. Бундан мақсад Темур Алимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига янги номзодларни танлаб олиш эди. Фарғона ва Андижондан келган 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар ўйини ташкил этилди. Фарғона давлат университети стадионида (олдинги “Фарғона”) бўлиб ўтган ўйинда фарғоналик ўсмирлар 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу куни Терма жамоалар маркази селекционерлар мураббийи Вячеслав Солохо ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари ёш футболчилар ўйинини кўзатиб боришди.

— Бу ўйинни ташкил этишдан мақсад, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига янги номзодларни танлаб олиш. Айни дамда Алимхўжаев жамоаси ўйини шакллантириб борилаётган бўлса-да, барибир айрим чизиқларда камчиликлар йўқ эмас. Шунинг учун вилоятларда мана шундай ўйинларни ташкил этдик. Кейинги сафаримиз Самарқандда бўлади, — дейди Солохо.

— Вилоятларда иқтидорли футболчиларимиз жуда кўп. Уларни излаб топишимиз даркор. Ўсмирлар терма жамоаси сафи қанчалик кенгайса, футболимиз савияси шунчалик ошиб боради. Мана бугун ҳар икки жамоа сафида ҳам ёш иқтидор эгалари борлиги ойдинлашди, —дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ёрдамчи мураббийларидан бири Миразиз Мирзааҳмедов.

— Ўсмирлар терма жамоаси эшиги ҳамма учун очиқ. Биз бундан олдин Тошкент шаҳри ва вилояти терма жамоалари ўртасида худди шундай учрашув ташкил этгандик ва бир неча футболчиларни танлаб олгандик. Энди мана шундай тадбир Самарқандда ўтказилади. У ерда Самарқанд, Бухоро ва Хоразм терма жамоалари тўпланишади. Бугунги ўйинда бизга манзур бўлган футболчилар терма жамоамизнинг кейинги ойда бўлиб ўтадиган йиғинида иштирок этишади, — деб қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Олимжон Шокиров.

«Футбол инфо» газетаси

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:25, 25.05.2014. Ўқилди: 6382 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик