Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Келгуси ўйинларда ҳам Фарғона аҳлига ғалаба тортиқ этишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Нефтчи" ва "Динамо" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Нефтчи” бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб берди.

— Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни ва жамоага бефарқ бўлмаган жонкуяр инсонларни табриклаб қоламан, — дея гап бошлади Мурод Музаффарович. — Ўйин хусусида тўхталадиган бўлсам, бизда гол уриш учун жуда кўплаб имкониятлар бўлди. Бироқ улардан фойдаланишга келганида, омад очиқчасига юз ўгирди. Ҳамма гувоҳи бўлди, биз биринчи бўлимда қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Ҳа деганда тўп дарвозага киравермади. Йигитлар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Ҳужумчиларимиз бугун гол уриш учун ҳаракат қилишди. Бошқа футболчилар ҳам уларни тўп билан таъминлади. Ҳаммаси яхши кечди. Лекин боя айтиб ўтганимдек, вазиятларни ижобий якунлашга келганда омадимиз чопмади. Бундай ҳолатлар камдан-кам учрайди.

Бугунги ўйинда руҳий томондан қийин ғалабага эришдик. "Динамо" жамоасида асосан стандарт вазиятлардан яхши имконият бўлди. Қолган вазиятларда ўйиндаги устунлик шогирдларим томонидан бўлди. Шу боис йигитларга ортиқча эътироз билдириш ноўрин. Кўрдинглар, бугун ҳаттоки пенальтидан ҳам гол кирита олмадик. Боз устига Гвазавадек тажрибали футболчининг 11 метрлик нуқтадан унумли фойдалана олмади. Лекин баҳснинг якуни биз учун хурсандчилик бўлди.

Шуни ҳам қўшимча қилиб ўтишни истардимки, Туркия йиғини давомида биз таркибимизни ва жамоа ўйинини шакллантиришга эришган эдик. У ердаги сифатли майдонларда жамоа мазмунли ўйин намойиш этганди. Чемпионат бошланаётган кезларда юртимиздаги майдонларнинг холати у қадар талаб даражасида бўлмайди. Шу боис биз дастлабки турларда бундай майдонларда ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Бугун бунга эришдик деб айта оламан.

Жамоа энди-энди мен истаган комбинацион ўйин намойиш этишни бошламоқда. Майдонимиз ҳолати ҳозир ҳам кўнгилдагидек эмас. Шу боис ҳам мавсум бошидан бери ўз майдонимизда яхши тўп суришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги ғалабада мураббийлар штабида ёрдам бераётганларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Сергей Лебедов, Андрей Фёдоров, Александр Евстафеев, Баҳром Ҳайдаров ҳамда Шерзод Раимжоновнинг меҳнатларига алоҳида урғу бериб ўтишни истардим. Уларнинг ҳам бугунги ғалабада ҳиссаси катта бўлди. Бугун “Нефтчи”ни жамоа сифатида кўрдим.  Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизга ва бутун Фарғона аҳлига ғалаба тортиқ этишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 03:00, 01.06.2014. Ўқилди: 4255 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик