Мурод Исмоилов: «Бунёдкор»да мураббий ўзгаргани бизни қийнади»
“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози иштирок этди.
- “Бунёдкор”да ўзгаришлар юз берганини билардик. Шу боисдан ҳам бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришда қийналдик. Янги мураббий қандай таркибни майдонга туширишини аниқлашда қийналдик. “Бунёдкор”дек кучли жамоага қарши ҳимоядан ўйнашга мажбур бўлдик. Ўтган учрашувда “Динамо”ни кичик ҳисобда енгдик. Ўша ўйинда йигитлар бироз ўт олгандек бўлишди. Бугун ҳам сал ўсишни сездик. Ҳозирги аҳволимиз учун ёмон ўйнамаяпмиз, деган бўлардим. Давралар оралиғида ўзгаришлар бўлади. Имкон борича “Нефтчи”ни савиясини тушириб юбормайдиган ўйинчиларни таклиф қиламиз, - дейди Мурод Музаффарович.
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:44, 05.06.2014. Ўқилди: 6662 марта. Фикрлар: 15 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар