Сергей Лушан: «Ҳужум қилмаган жамоа билан дуранг ўйнаш аламли»
“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” мураббийи қатнашди.
- Яхши ўйин бўлди. Иккита бўлим давомида вазият ярата олмаган клуб билан ғалабани сўнгги дақиқада дурангга алмашиш жуда катта аламли. Мен энди жамоани қабул қилиб олдим. Бунгача олиб борилаётган ишлар жуда яхши эди. Шунинг учун ҳам катта ўзгариш қилишга ҳожат йўқ. Йигитлар профессионал, жамоада муҳит яхши. Сергей Симоненко ва Сато Минорини кучсиз легионер демаган бўлардим. Уларнинг ҳозирги ҳолати қайсидир маъноада таъсир ўтказаётгандир. Ёш ҳужумчи Темур Аюпов ўтган ўйинда яхши таассурот қолдирганди. Кеча ёшлар таркибида ҳам яхши ўйнади. Унинг бугунги ҳаракатларига ҳам юқори баҳо бераман. Ёш бола майдонда йўқолиб қолмади. Аксинча ҳимоячиларни шошириб, гол ҳам урди. Давралар оралиғида ўзгаришлар бўлади. Албатта топ ўйинчилар ва ёш футболчилар таркибга жалб этилади, - дейди Сергей Иванович.
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:47, 05.06.2014. Ўқилди: 7261 марта. Фикрлар: 15 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар