Самвел Бабаян: «Вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлаймиз»
"Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" клуби менежери Самвел Бабаян билдирган фикрлар билан танишинг.
"Яна стандарт вазиятдан кейин тўп ўтказиб юбордик. Бу бизнинг энг заиф нуқтамиз бўлиб қоляпти. Ҳар бир жамоа энди бундан яхши хабардор. Яхши савияли ҳимоячиларга эга бўлганимиз ҳолда шундай муаммога учраяпмиз. Голда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман.
Сергеевга тажриба етишмаяпти. Шунингдек, совуққонлик ҳам. У қулай имкониятлардан фойдалана олмаяпти. Хато қилса ҳам у ўйнашда давом этади. Бошқа ўйинчини таклиф этмоқчи эмасмиз. Чунки Игорнинг салоҳияти юқори. У келажакда нафақат клуб, балки терма жамоада ўзини кўрсатади. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.
Миладиновични сариқ карточка олгани сабабли алмаштирдик. Шунингдек, меҳмонлар таркибида иккинчи бўлимда тезкор ва ажойиб футболчи Норбеков майдонга туширилди. Шу сабабли таваккал қилмадик. Шоҳназарни бир неча йил олдин сафимизга қўшиб олишни истаганимизни айтиб ўтмоқчиман", - деди Самвел Бабаян.
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:54, 06.06.2014. Ўқилди: 5543 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар