Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пойтахтимизда “Олимпия куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғида Халқаро Олимпия қўмитаси шафелиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги хузуридаги Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида “Олимпия куни” муносабати билан анъанавий байрам тадбири ўтказилди.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, “Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили Халқаро Олимпия қўмитасига аъзо 204 давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этадилар. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган мехрни янада юксалтиришдан иборат.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси 23 йилдирки Халқаро Олимпия қўмитаси ташаббусини қўллаб – қувватлаган холда, мамлакатимизда “Олимпия куни”ни кенг нишонлаб келяпти. Бу кун тадбир иштирокчилари ўзларини хақиқий олимпиячи сифатида ҳис этиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда Олимпия харакатини ривожлантириш ҳамда юртимиз аҳолисини жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб этиш имкониятини беради.

Анъанага кўра бу йил ҳам “Олимпия куни” муносабати билан мусобақалар дастлаб туман (шаҳар) миқёсида ўтказилган бўлса, иккинчи босқич мусобақалари худудларда (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда) ташкил этилди. Мазкур мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар, Республика финал босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий боғида ўтказилган Республика финал босқичида минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз 21 та (ёш) гуруҳда турли масофаларга (50 метрдан – 1609 метргача) югуриш бўйича ўтказилган мусобақаларда баҳс юритдилар.

Ҳақиқий байрамона рухда ташкил этилган очилиш тантаналарида сўзга чиққанлар мазкур тадбирнинг аҳамияти ва жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда аҳолини жисмоний тарбия ва спортга нисбатан мехрини янада юксалтиришда тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтдилар.

“Бугунги тадбир унинг иштирокчилари қалбида бир умрга ёрқин воқеа сифатида мухрланиши учун барча имкониятларни ишга солдик – дейди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов. Шу ўринда, бизни қўллаб-қувватлаган ҳамкорлар ҳамда ҳомийларга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси номидан чексиз миннатдорчилик изхор этмоқчиман. Маълумки, Олимпиада ўйинларида асосийси унда иштирок этиш. Шу маънода айтмоқчиманки, бугунги спорт байрамида ҳам иштирокчиларнинг барчаси ғолиб. Бугунги тадбир иштирокчиларининг барчасига Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усманов имзоси билан махсус сертификатлар топширилади. Агарда мана шундай тадбирлар орқали юртдошларимиз қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқиш ва эътиборни янада ортира олсак, демак биз ўз мақсадимизга етган бўламиз”.

Очилиш маросимида элимиз суйган санъат усталарининг чиқишлари байрамга янада файз бағишлади. Биринчи бўлиб югуриш йўлагига мактабгача таълим муассалари тарбияланувчилари чиқишди. 50 метр масофага югуриш бўйича ўтказилган мусобақада юз нафарга яқин болажонлар иштирок этдилар. Мазкур мусобақада пойтахтлик Вадим Мелихов биринчи бўлиб марра чизиғига етиб келди.

“Мен биринчи маротаба мана шундай байрамда иштирок этяпман. Мусобақалар олдидан роса тайёргарлик кўргандим. Биринчи ўринни эгаллаганимдан сўнг дўстларим, яқинларим мени қутлашди. Ниятим, келгусида ҳам мана шундай байрамларда иштирок этиб, ғолибликка эришиш. Бу учун ҳар куни югуриб, ўз устимда ишлашим керак – дейди Вадим Мелихов.

Шундан сўнг, қолган ёш гуруҳларда ҳам мусобақалар ўтказилди. Ўз гуруҳларида Ёдгора Мадалиева, Шоҳрух Жўраев, Маржона Оққўзиева, Аҳрор Маҳмудалиев, Ширин Абдуллаева, Ғолиб Тохиржонов, Кумушхон Матёқубова, Андрей Литров, Қадринисо Холбозорова, Канстантин Ким, Мастура Астанова, Евгений Кишин, Қодира Латипова, Валерий Стюгин биринчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтдилар.

80 ёшдан юқори эркаклар баҳсида пойтахтлик Юрий Казлов ғолиб чиқиб мусобақа ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Қизғин кечган мусобақаларда Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Наманган вилоятлари вакиллари совриндорлар орасида кўпчиликни ташкил этди.

Паралимпиячилар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда Фарруҳ Мирзақулов ва Ёқутхон Холбекова биринчи ўринни эгаллашди.

Мусобақалар сўнггида барча иштирокчилар (жамоалар мураббийлари, вакиллари, ҳакамлар ва мусобақа ташкилотчилари) Халқаро Олимпия қўмитасининг сертификатлари билан тақдирланадилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:44, 09.06.2014. Ўқилди: 2768 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик