Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Улуғбек Бақоев: “Биринчи таймда кўплаб вазиятларга эга бўлдик, лекин гол ура олмадик” [0]

«Тоттенхэм» «Вест Хэм»ни Чемпионшипга равона қилиши ва жамоани инқирозга учратиши мумкин [0]

АПЛ. «Борнмут» — «Ман Сити». Таркиблар маълум [0]

U-17 Осиё кубоги. Ярим финал. Ўзбекистон Японияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди [0]

Виейра Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпуль» шаънига айтган танқидини қоралади [0]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [0]

Португалия бош мураббийи Роналдунинг ЖЧ-2026 қайдномасига киритилиши ва унинг жамоадаги роли ҳақида гапирди [0]

Сантьяго Канисарес: «Винисиуснинг хулқ-атвори «Реал» сардорига мутлақо тўғри келмайди» [0]

Германия терма жамоаси етакчилари Нойернинг қайтишини талаб қилишмоқда [0]

«Реал» президентининг «Негрейра иши» бўйича айбловига «Барселона» дарвозабонидан кескин жавоб [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бельгия нимчорак финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Россия терма жамоаси иккинчи учрашувдирки ўзининг ёрқин ўйинини намойиш қила олмаяпти. Уларнинг ўйинига эркинлик, ранг-баранглик ва шиддат етишмаяпти. Капелло шогирдлари қандайдир қўрқиб, хавотир ва эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.

Бельгия ҳам ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Аммо улар таркибдаги айрим лидер футболчиларнинг маҳорати эвазига иккинчи ўйинда ҳам ғалабани илиб кетишмоқда.

Ўйин Бельгиянинг устунлиги остида бошланди. Тўпни назорат қилиш, дарвоза томон босим уюштириш борасида устунлик дастлабки 30 дақиқа давомида Вильмотс шогирдлари томонида бўлди. Рақибнинг босимларини бартараф этган руслар аста-секин майдоннинг иккинчи ярмига ўта бошладилар. Аммо ҳужумнинг якунловчи қисмида уларга ҳақиқий маънодаги ҲУЖУМЧИ етишмади.

Учрашув тўлалигича бир хил суратда ўтди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида бельгияликлар ўз жарима майдончалари яқинида тўпни эгаллаб олишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Ориги тўпни чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Азарга узатди ва ўзи дарвоза яқинига бориб, зарба бериш учун қулай позицияни эгаллади. Қолганини Эден бажарди. У бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни Оригига етказди. Кучли зарба ва гол!

Қолган дақиқаларда Россия ҳисобни тенглаштирадиган аҳволда эмасди. Аксинча яна бир қарши ҳужумдан гол ўтказиб юборишларига сал қолди. Яна ўша Азар бу сафар Миральясни қулай вазиятга чиқарди. Унинг зарбасини Акинфеев қайтариб қолди.

Шу тариқа, Бельгия терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи йўлланма учун Россия, Жанубий Корея ва Жазоир терма жамоалари кураш олиб боришади.

ЖЧ-2014, "Н" ГУРУҲИ, 2-ТУР
БЕЛЬГИЯ - РОССИЯ - 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 88 Ориги.
Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Компани, ван Бейтен, Вермален (Вертонген, 31), Витцель, Феллайни, Мертенс (Миральяс, 75), де Брюйне, Э. Азар, Лукаку (Ориги, 57).
Россия: Акинфеев, Козлов (Ещенко, 62), В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров, Глушаков, Файзулин, Самедов (Кержаков, 90), Шатов (Дзагоев, 83), Канунников, Кокорин.
Огоҳлантиришлар: Глушаков (38), Витцель (54), Алдервейрелд (73).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:53, 22.06.2014. Ўқилди: 4599 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик