Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сарвар Каримов: «Арманистондаги йиғиндан кўнглим тўлди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-19
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8-16 июнь кунлари Арманистонда бир ҳафталик йиғин ташкил қилди. Осиё чемпионатига пуҳта тайёргарлик кўраётган ёшлар терма жамоамиз хориж йиғинида Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши ҳам иккита ўртоқлик учрашувида қатнашди. Уларнинг бирида муваффақият қозонган бўлишса, кейингисида дуранг натижани кўрсатишди. Мазкур йиғинларга терма жамоа мураббийлари ўсмирлар сафида Осиё ҳамда жаҳон чемпионатларида тўп сурган қатор ўйинчиларни жалб қилишмоқда. Хусусан, ажойиб ёш дарвозабон Сарвар Каримовни ҳам мураббийлар ҳар бир йиғинга жалб қилишмоқда. Арманистон йиғиндан кейин терма жамоа делегатцияси юртимизга қайтиб келганидан сўнг Сарвар Каримов билан суҳбатлашдик.

— Сарвар, аввало Арманистонда бўлган бир ҳафталик йиғин хусусида фикрингиз қандай?
— Йиғин қисқа вақт давом этган бўлишига қарамай, ҳаммаси яхши бўлди. Кунига бир маҳалдан машғулотларда иштирок этдик. Асосан тўпни назорат қилиш, ўйинларда рўй берадиган вазиятлар устида машқлар бажардик. Қолаверса, Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга чиқдик. Мазкур учрашувларнинг дастлабкисида ғалаба қозонган бўлсак, кейингисида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этдик.

— Мазкур йиғиндан кўнглингиз тўлдими?
— Ҳа, тўлди. Чунки иккита назорат учрашувида ёмон натижа кўрсатмадик. Иккинчисида ҳам ғалаба қозониш мумкин эди, лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Айтиш керакки, мана шу йиғин футболчилар учун ҳар тарафлама фойда бўлди.

— Арманистонга қарши кечган иккита назорат учрашувлари сизнинг назарингизда қандай кечди?
— Яхши бўлди. Европа мамлакатларига қарши ўйнаш, барибир фойдадан холи эмас. Улардан кўп нарса олиш мумкин. Тажриба тўплаш, камчиликларингизни кўриб олиш имконияти пайдо бўлади. Арманистонга қарши дастлабки беллашув анча қизиқарли кечди. Сабаби, уларнинг ўйинларини кўрмагандик, шунга бироз кутилмаган учрашув бўлди. Иккинчи ўйинда эса рақиб борасида бироз маълумотга эга эканлигинмиз боис, эҳтиёткорона ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳар икки учрашув ҳам яхши бўлганлигини айтишим мумкин.

— Европа терма жамоалари техника ва жисмоний тарафдан кучли ҳисобланади. Арманистонда ҳам шундай ҳолат кўзга ташландими?
— Дарҳақиқат, жисмоний жихатдан ва тўп билан ишлашлари яхши экан. Европа футболининг ҳам кучли тарафи, менимча шунда деб ўйлайман. Арманистон ёшлари терма жамоасида ҳам шундай ҳолатга кўрдик. Қолаверса, жамоавий ўйин жиҳатидан ҳам яхши тўп суришлари маълум бўлди.

— Ўтказилган учрашувларда мураббийлар штаби сизга ҳам ишонч билдиришиб, майдонга туширдими?
— Ҳа. Биринчи учрашувда дарвозани Дилшод Ҳамроев қўриқлаган бўлса, кейинги баҳсда менга ишонч билдиришди.

— Энди кейинги ойда Венгрияда йиғин бўлиши ҳамда уларга қарши иккита учрашувда майдонга чиқасизлар. Бу ҳам терма жамоага фойда келтирса керак?
— Ҳаммага маълумки, кузда терма жамоамиз Осиё чемпионати беллашувларида тўп суради. Терма жамоамиз ҳар бир ойда чемпионатга пуҳта тайёргарлик кўриш истагида, йиғинлар ташкил қилмоқда. Қолаверса, мураббийлар штаби йиғинлар мобайнида қатор футболчиларни кўздан кечиришиб, терма жамоа ўзагини аниқлашиб боришмоқда. Венгрияда бўладиган йиғин ҳам албатта термага фойда беради. Кучли рақибларга қарши назорат учрашувлари эса ўйинчиларни ўзига бўлган ишончларини ошишига хизмат қилиб боради.

— Ҳозирги пайтда терма жамоада расман бош мураббий йўқлиги сабабли, бу лавозимни вақтинчалик Илҳом Мўминжонов олиб бормоқда. Бу мураббий сизда қандай таассурот қолдирди?
— Ёмон эмас. Мўминжонов Сергей Лушанга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашиб келганлиги туфайли, уларнинг режаларини Арманистондаги йиғинда ҳам қўллади. Ўтказилган ўйинларга ҳам яхши тайёрлантира олди. Тактика борасида ҳам яхши мураббий эканлигини кўрсатиб қўйди.

— Сиз ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлгандингиз. Буни ёшлар ўртасидаги қитъа биринчиликида ҳам такрорлаш мумкинми?
— Айни пайтда барчамиз мана шу мақсад учун тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатлари орасида фарқ бор. Шунга қарамай, ҳозирги ёшлар термамизда яхши футболчилар тўпланишган. Ўйлайманки, бу йигитлар билан жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритиш мумкин. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳам тенгсиз бўлишга кучимиз етади. Энди ҳаммаси олиб бориладиган йиғинларга, тайёргарликка боғлиқ.

— 1995 йилда туғилган терма жамоамизда ҳам кўплаб иқтидорли дарвозабонлар бор. Шу боисдан йиғинлар мобайнида мураббийлар ҳар бир посбонларга имконият бериб келмоқда. Осиё чемпионатига боришингизга ишонасизми?
— Ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Мураббийлар ишонч билдиришиб, мени йиғинларга жалб қилишиб боришса, бўлди. Қитъа чемпионатига қадар мураббийларни ишончларини оқлаб, терма жамоага лойиқ эканлигимни кўрсатиб қўймоқчиман. Хуллас, қўлдан келганча ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

— «Локомотив» жамоаси Игнатий Нестеров, Темур Жўраев сингари маҳоратли посбонлар бор. Шу боисдан клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгандирсиз?
— Худога шукрки, «Локомотив» клубидаги мураббийларим ўринбосарлар сафида ҳар бир учрашувда менга ишонч билдиришиб, майдонга туширишмоқда. Шу сабабли, етарлича ўйин амалиётига эга бўлиб бормоқдаман. Бунинг учун уларга алоҳида ташаккур билдириб қолмоқчиман. Жамоамиздаги маҳоратли посбонлар билан бирга ишлаган ҳолда, тажрибамни ошириб боришга умид қиляпман.

Манба: "Футбол Экспресс" газетаси.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:05, 27.06.2014. Ўқилди: 6608 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик