Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 48
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 25 39
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 25 36
12 Кристал Пэлас 26 35
13 Фулхэм 26 34
14 Брайтон 26 32
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 15
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Астон Вилла - Брайтон
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Бёрнли
01/01 06:00 Манчестер Сити - Фулхэм
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Сандерленд - Ливерпуль
01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» Чирчиқда йиғин бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Иккинчи даврага тайёргарликни Чирчиқда давом эттираётган "Навбаҳор" белгиланган режа асосида шуғулланмоқда. 4 июнь куни 14.00да белгиланган манзилда тўпланган жамоам аъзолари шу куни кечки пайт машғулот ўтказишди.

Бугундан эътиборан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Машғулотларни “Кимёгар” ўйингоҳида олиб борилаётганлигини қайд этиш жоиз. Умумий ҳисобда Чирчиқдаги йиғинга 21 нафар футболчи жалб этилган. 6 июнь куни беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко ҳам жамоа сафига қўшилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Юра юртимизга ҳужум чизиғида тўп сурадиган ҳамюрти Андрей Лясюк билан етиб келади.

Мураббийлар штаби биринчи даврани ёшлар таркибида ўтказган Муҳаммад Расулов ва Омон-Биик Халиловни ҳам Чирчиқдаги йиғинга жалб этган. Ўтган мавсумда оёғидан жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев ҳам секин-аста аввалги спорт формасини тикламоқда. Ғайрат ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда. Шу билан биргаликда Шаҳбоз Эркинов ҳам ҳозирча умумий гуруҳда шуғулланмаяпти. Ҳужумчида кичик жароҳат борлиги боис югуриш билан чекланмоқда. Қолган барча футболчилар машғулотларда тўлиқ иштирок этишмоқда. Чирчиқдаги йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан, футболчилар 12 июль куни Муборакнинг “Машъал”, 14 июль санасида эса Навоийнинг “Қизилқум” клубларига қарши майдонга тушишади.

Чирчиқ йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Дониёр Усмонов, Хуршид Хўжаев, Раббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Собир Ҳамидов, Шукурали Пўлатов, Шаҳбоз Эркинов, Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Ботир Тўрабоев, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов, Отабек Валижонов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Халилов.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:43, 05.07.2014. Ўқилди: 3199 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Фулхэм Харри Уилсон 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.