Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нанкин-2014. Суҳроб Турсунов ўсмирлар Олимпиадасига қизғин хозирлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ўсмирлар олимпиадаси / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларига йўлланма олган ҳамюртларимиз орасидан Суҳроб Турсунов ҳам ўрин эгаллаган. 17 ёшли умидли дзюдочимиз 2013 йили Майами шаҳри (АҚШ)да бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 66 кг. вазн тоифасида кучли бешликдан ўрин эгаллаб, ўсмирлар Олимпиадасида қатнашиш хуқуқини қўлга киритди.

1996 йилнинг 14 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида таваллуд топган Суҳроб ёшлигидан спортга меҳр қўйди. Бунда оиладаги жисмоний тарбия ва спортга бўлган ижобий муносабат алоҳида аҳамият касб этди. Ёшлигидан устозлар ўгитини бекаму-кўст бажаришга одатланган Суҳроб Турсунов дастлаб вилоят миқёсидаги мусобақаларда, сўнгра эса Республика турнирларида ўзини намоён эта бошлади.

2012-2013 йиллари кетма-кет икки маротаба Ўзбекистон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлади ва ўсмирлар терма жамоасига таклиф этилади. Эътиборлиси, мамлакат чемпионати баҳсларида ёрқин ғалабаларни қўлга кирита бошлаган Суҳроб халқаро майдонларда ҳам бирин-кетин муваффақиятларга эриша бошлади.

Жумладан, 2014 йил бошида Австриянинг Лейбнице шаҳрида ўтказилган Европа Очиқ кубоги баҳсларида бронза медалига сазовор бўлган умидли спортчимиз, май ойига келиб Германиянинг Бремен шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган “Masters” туркумига кирувчи нуфузли мусобақада кумуш медаль билан тақдирланди. Хайнан шаҳри (Хитой)да ўтказилган Осиё чемпионатида Суҳроб Турсунов юксак иқтидор соҳиби эканлигини яна бир бора амалда исботлади ва ўз вазнида қитъада тенгсиз бўлди.

Албатта, катта спортда мана шундай натижаларга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунда энг аввало спортчиларга яратилган шарт-шароитлар, мунтазам равишда ташкил этиладиган машғулотларда тажрибали устозлар кўрсатмаларини бекаму-кўст бажарилиши катта аҳамиятга эга. Суҳроб Турсуновни спорт оламига кириб келиши ҳамда дзюдо алифбосини ўзлаштиришда шахсий мураббийи Лазиз Йўлдошевнинг ҳиссаси катта бўлса, халқаро майдондаги зафарли одимлари бевосита ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари Вячеслав Перетейко ҳамда Сервер Муродасиловлар билан боғлиқ.

Айни пайтда иқтидорли полвонимиз Нанкин ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Дастлаб, Германиянинг Бремен шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида маҳоратини тоблаган Суҳроб, кейинчалик Тошкент вилоятида жойлашган “Ширин булоқ” спорт базасида ҳамда пойтахтимизда жойлашган Дзюдо марказида тайёргарликни давом эттирди. Олимпиада ўйинларига якуний тайёргарлик босқичи Халқаро олимпия қўмитаси ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси томонидан Швейцария давлатида “Нанкин-2014” ўйинлари йўлланмасига эга бўлган дзюдочилар учун махсус ташкил этиладиган йиғинларда ўтказилади.

Нанкин Олимпиадасида Суҳроб Турсунов иштирок этадиган 66 кг. вазн тоифасида жами 18 нафар спортчи ўрин эгаллаган. Агарда қолган вазн тоифаларида 5-6 нафардан спортчи ғолиблик учун кураш олиб боришини инобатга олсак, ҳамюртимиз ўрин олган вазн тоифасида медаллар учун кураш янада кучли рақобат остида ўтишидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йили Сингапурда бўлиб ўтган биринчи ўсмирлар Олимпиада ўйинларида дзюдочимиз Мансурхўжа Мўминхўжаев шахсий баҳсларда кумуш, жамоавий беллашувларда эса бронза медалига сазовор бўлган. Умид қиламизки, Суҳроб ҳам Мансурхўжа бошлаб берган анъанани давом эттириб, Олимпиада ўйинларининг совринли ўринларидан бирига сазовор бўлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:52, 15.07.2014. Ўқилди: 4517 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.