Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 17 36
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 17 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«AFC QUARTERLY» журнали диққат марказида Равшан Эрматов

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Бразилия-2014
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ҳар чоракда чоп этиладиган «AFC QUARTERLY» журналининг июнь ойи сонида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳақида қизиқарли маъқола чоп этилди. Мазкур мақола орқали Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматовнинг фаолияти билан боғлиқ бир қатор қизиқарли фактлар ва фаолиятидаги ёрқин хотиралар билан яна бир бора яқиндан танишиш имконияти туғилди.

Қайд этиш лозим, мазкур мақола Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари стартидан олдин чоп этилган. Мақолани эса тўлиғича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Диққат марказида

Равшан Эрматов - Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками, 2010 йили ЖАРда ўтказилган Жаҳон чемпионати очилиш учрашуви бош ҳаками, ёзда Бразилияда ўз фаолиятидаги иккинчи Жаҳон чемпионатида ишлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф босқичида Иорданияга мағлубиятга учради ва Бразилиядги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиш имкониятидан махрум бўлди. Аммо, Ўзбекистон мазкур турнирда ўз вакилига барибир эга бўлди. Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов мазкур турнирда Ўзбекистон номидан иштирок этади. 36 ёшни қарши олган Эрматовга турнир давомида ҳамюрти Абдуҳамидилло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беришади. Ҳар иккала лайнсмен Эрматовнинг доимий шериклари ҳисобланишади.

«Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳар бир рефери учун катта шараф ва ютуқ. Терма жамоалар унда иштирок этиш учун йиллар давомида саралаш баҳсларида иштирок этадилар. Ҳакамлар ҳақида ҳам ҳудди шундай дейиш мумкин», - дея Эрматовнинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Қўчқоров 2010 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан Эрматов бригадасига қўшилади. Айнан Эрматов ва унинг бригадаси ЖАР ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2010 очилиш учрашувини бошқариб боришган эди.

«Жаҳонда юқори савиядаги ҳакамлар кўп. Ҳар тўрт йилда ўтказиладиган энг катта футбол мусобақасида иштирок этиш осон эмас. 2010 йилдаги Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар орасидан жой олганимни эшитгач, кўз ёшларимни тийиб тура олмаган эдим. Бу қувонч кўз ёшлари эди. 2014 йилда ҳудди шундай холатни яна бир бор бошдан кечирдим», - дейди Эрматов.

Очилиш учрашувини катта шараф билан бошқарган Эрматов, кейинчалик ҳакамлар рейтингида катта ўсишга эришганлигини эътироф этиш лозим. Эрматовнинг ФИФА реферилари сафига қўшилганига эса, ЖАРдаги Жаҳон чемпионати арафасида атиги 7 йил бўлган эди.

«Футбол билан жуда ёшлигимдан шуғуллана бошладим. «Ғазалкент» клуби сафида тўп сурган пайтларим оғир жароҳат олдим ва футболчилик фаолиятимни эрта якунлашга мажбур бўлдим. Ўша пайтларда отам ўсмирлар жамоасида мураббий эди ва мен отамга машғулотлар жараёнида ёрдам бера бошладим. Кунларнинг бирида отам менга ўсмир жамоалар иштирокидаги ўйинни бошқариб боришни таклиф қилди. Ўйиндан сўнг эса менга юзланиб, айнан ҳакамлик касбини танлашим кераклигини айтди. Отамнинг фикрича, менда ҳакамлик қилиш учун барча имкониятлар бор эди. Отам бунгача ҳам бир неча маротаба менга бу ҳақида айтган эди. Ҳудди шу кундан бошлаб қатъий равишда ҳакамликни танладим», - дейди Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками.

Эрматов шундан сўнг ўз фаолиятида жиддий суратда ўсишга эришди ва бу унга ўзбекистонлик ҳакамлар орасида рейтинги анча ўсишига сабаб бўлди. Ўзбекистон Чемпионатидаги илк ўйинини 2001 йили бошқариб борди. Қитъа миқёсидаги илк ўйинини эса 2002-2003 йилги ОЧЛ баҳсларида ўтказади.

«Аввалига ўзимни ёшлар жамоалари ўйинида синаб кўрдим. Бироз вақт ўтгач эса Ўзбекистон Футбол Федерациясига расмий хат ёздим. Имтиҳонларни муваффақиятли топширдим ва Ўзбекистон Чемпионати ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар сафидан жой олдим. Шундан сўнг Ўзбекистон Чемпионати ўйинларини бошқара бошладим. Халқаро миқёсдаги илк ўйинимни эса Хитойнинг Дальян шаҳрида ўтказдим. Ўшанда, Дальян ОЧЛ ўйинини ўтказган эди», - дея эслайди Эрматов.

2002 йили «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги учрашувни муваффақиятли бошқариб борган Эрматов мутахассисларда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг, уни ФИФА ҳакамлари рўйхатига қўшилиши учун тавсия беришади.

«Бу ҳар қандай ҳакам учун шараф», - дейди Эрматов. «Сен ўз мамлакатинг, ўз қитъанг шаънини ҳимоя қилган ҳолда халқаро учрашувларда иштирок этасан, бу эса - катта масъулият. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатга тайёр туришинг ва ҳар қандай ҳолатда консентрацияни йўқотмаслик зарур».

2004 йили Осиё Кубоги, U-17 ва U-20 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларидаги иштирок Эрматовга 2008 йили бўлиб ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари финалига йўл очиб берди. Эрматов финалда «Манчестер Юнайтед» ва «Депортиво Кито» клублари ўртасидаги учрашувни ажойиб тарзда бошқариб борди.

Айнан шу йили Эрматов фаолиятида илк бор қитъа миқёсида эътироф этилди ва Осиёнинг энг яхши ҳаками номига сазовор бўлди. Эътиборлиси, Кейинги уч йил давомида кетма-кет Эрматов Осиёнинг тенгсиз ҳаками деб топилди.

«Тўғрисини айтсам, Осиёда энг яхши ҳакам бўлиш ҳақида ўйламаганман. Шунчаки, ўз ишимни яхши ва сидқидилдан бажаришни ва юқори савияли ҳакам даражасига мос бўлишга ҳаракат қилдим. Бу - мен фаолиятимни бошлаган пайтда ўз олдимга қўйган энг юқори мақсадлардан бири эди», - дея эслайди Эрматов. «ОФК лауреатларини тақдирлаш маросими пайтида менинг исмимни эълон қилишганида қаттиқ хаяжонланган эдим. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи бор тақдирланаётганимда ҳам ҳудди шундай хаяжонни ҳис қилганман. Ҳар сафар, ҳудди биринчи марта менинг исмимни эълон қилишганидек туюларди», - дейди Эрматов.

Равшан Эрматов учун катта эътироф ва ютуқ унинг ўзбек ҳакамлари орасида илк марта Жаҳон чемпионатлари баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатига киритилгани бўлди. Қолаверса, Эрматовга Йоханнесбургда Жаҳон чемпионати очилиши ўйинини бошқариш ишониб топширилгани катта эътироф эди.

«Бу мен учун кутилмаган ва ёддан чиқмас воқеа бўлди. Сабаби, мен мазкур Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар орасида энг ёши эдим. Очилиш ўйинига тайинланганимни эшитганимда бунга ишонгим келмаганди. Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариб бориш - ҳар бир ҳакам учун орзу. Менга эса очилиш учрашуви ишониб топширилган эди», - дейди Эрматов.

«ФИФАнинг мазкур қарори Осиёлик ҳакамларга бўлган ишонч маҳсули эди. Агар ўз ишингни сидқилилдан бажарсанг ва қаттиқ мехнат қилсанг энг яхшилардан бири бўлиш учун имконият бўлади. Биз осиёлик ҳакамлар ҳам катта ва муҳим баҳсларни юқори савияда ўтказа олиши мумкинлигини исботладик. Осиё, Африка, Океания - қайси қитъадан бўлишинги аҳамияти йўқ. Асосийси қаттиқ меҳнат ва олдинга қўйилган мақсад сари одимлашинг керак. Мен ўша куни катта ишонч ва бахт ҳиссини бошдан кечирдим», - дейди Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:22, 16.07.2014. Ўқилди: 6207 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.