Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналду: Ўлим ёқасидан қайтиш, муаллимага улоқтирилган стул ва бошқа фактлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёнинг энг машҳур инсонларидан бири — Португалиялик Криштиану Роналду ҳар доим миллионлаб мухлислар эътиборини тортиб келган. Буни қарангки, бу юлдузнинг ҳаёт дафтарида мухлисларга номаълум бўлган саҳифалар ҳам бор экан. Бугунги саҳифамизда ана шу саҳифаларга кўз югуртирамиз.

“ЮВЕНТУС”ДАН АЙИРГАН БИР ҚАДАМ...
2003 йил ёзида Криштиану Роналду “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтишидан олдин “Ювентус” билан шартнома имзолашига бир баҳя қолганди. У ўшанда Туманли Альбионга ўтмаган бўларди, агар “Юве” билан шартнома имзолаши охирига қадар якунланганида. “Спортинг” хўжайини трансфер борасида итальян клуби билан келишиб бўлган, ҳатто тўловнинг маълум бир қисми ҳам тўланганди. Фақат ҳужумчи Марсело Салас клубдан кетиши лозим эди. Ёш Криштиану тиббий кўрикдан ўтиб, юкларини йиғиштириб, йўлга отланганди ҳам. Аммо сўнгги дақиқаларда чилилик ҳужумчи ўз фикридан қайтади. Натижада шартнома бекор қилиниб, Криштиану “МЮ” билан шартнома имзолайди.

“РОНАЛЬДА” ТАХАЛЛУСЛИ КАТИЯ
Криштиану оилада кенжа фарзанд бўлган. Биринчи фарзанд Эльма 1974 йилда туғилган (у ҳозир “СR7” номидаги тармоқ магазинларини бошқаради), кейинги йилда Хьюго дунёга келади. У ёшлигиданоқ гиёҳванд моддаларга берилиб кетади. 1976 йилда эса Португалия қўшиқчилигида етарлича машҳур бўлган Катия туғилади. У ҳозирда “Рональда” тахаллуси билан ижод қилади.

САВОБ ИШЛАР ЭТАГИНИ ТУТИБ...
Роналду ташқи кўринишига катта аҳамият беради. Айниқса, футболчи сифатида танилганидан кейин бу унинг асосий юмушларидан бири бўлиб қолди. Ажабланарлиси шундаки, Роналдунинг телефони йўқ, баданида эса бирорта ҳам татуировка кўринмайди. Бунинг ўзига хос сабаби ҳам бор, яъни Роналду донорликда фаол. У 2008 йилда “Қизил хоч жамияти”нинг юзига айланиб улгурганди. Қолаверса, “Менда татуировка йўқ, чунки у донорлик қони учун зарар” шиорини илгари сурадиган рекламада ҳам қатнашган.

ЎЛИМ ЁҚАСИДАН ҚАЙТИШ
Ҳозирги машҳурлиги, ажойиб карьераси учун Роналду нафақат ўз меҳнатсеварлиги ва иқтидори, балки, “Спортинг” клуби шифокорларидан ҳам миннатдор бўлиши керак. Чунки 15 ёшлигида унинг юрак уриши тезлашади, яъни юрак хасталигига чалинади. Шифокорлар томонидан қўйилган ташхис эса футбол билан шуғулланиш у ёқда турсин, ҳатто яшаш имконияти пастлигини ҳам кўрсатиб турарди. Аммо профессионал шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига Роналду тузалиб кетади.

Шуниси қизиқки, операция жуда қисқа вақтни ўз ичига олади. Шифокорлар лазер ёрдамида жарроҳлик амали ўтказишади. Учинчи кун эса Роналду “Спортинг”нинг умумий машғулотларига қайтади.

РЕКОРД НАТИЖА — РОНАЛДУ
Португалияда мухлислар футбол клубларининг муваффақиятли ўйини учун асосий аҳамият касб этишади. Мухлислар ҳар қандай шароитда ҳам чипталар сотиб олиб, ўз жамоаларини қўллаб қувватлашади. Ўтган йилнинг апрелида “Спортинг” клуби рекорд даражадаги мухлисни йиға олди. Бу воқеа эса ўзига хос тарзда нишонланди, клуб охирги билетни Роналду номи билан чиқарди. Криштиану эса бу эътироф учун клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. “Бу — ҳаётимдаги энг қувончли воқеалардан бири” дея алоҳида эътироф этди.

СТУЛ ВА МУАЛЛИМА
1997 йилда Роналдунинг Мадейрадан Лиссабонга кўчиб ўтиши, бунга унинг “Спортинг” футбол академиясига ўқишга киргани сабаб бўлиши ҳаммамизга маълум. Эҳтимол, Роналду ўқув машғулотлари давомида болалар орасида мадейранча шевада гапиргани, бу эса болаларнинг кулгисига сабаб бўлганини ҳам биларсиз. Ўшанда муаллимаси кулибгина Роналдуга ўз шевасида гапириши мумкинлигини таъкидлагани ҳам аёндир. Аммо мана бу фактни билмасангиз керак, яъни ёшлигида жуда қизиққон бўлган Роналду болаларнинг кулганига чидаб туролмай, столни зарб билан улоқтириб юборган, бу билан эса ўқитувчисини жароҳатлашига бир баҳя қолган экан.

Интернет материаллари асосида НИЗОМ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:45, 19.07.2014. Ўқилди: 13097 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.