Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Моуринью «Бенфика»нинг тўрт нафар футболчисидан норози [0]

Диего Симеоне Ямални тўхтатиш режасини ишлаб чиқди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф». Драматик баҳсда сўнгги дақиқадаги пенальти қўқонликларни қутқарди [0]

Суперлига. «Сурхон» сўнгги дақиқада киритилган супергол эвазига ОКМК билан дуранг ўйнади [0]

U-20 аёллар Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, тарихда илк бор чорак финалга йўл олди [0]

Суперлига. «Қўқон-1912» — «Насаф» - 1:1 (видеошарҳ) [0]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосаси: Ҳакам «Насаф» дарвозасига нотўғри пенальти белгилади (видео) [0]

Суперлига. «Динамо» камбэк эвазига Самарқандда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди [0]

Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдаров Блюбаумга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди [0]

Чемпионлар лигаси. «Барселона» — «Атлетико»: асосий таркиблар маълум [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Каблаш «Навбаҳор» сафига қўшилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Навбаҳор" кечадан бошлаб Тошкентдаги иккинчи йиғинини бошлади. Мазкур йиғин 4 августга қадар давом этади ва ушбу йиғин давомида 4 та назорат учрашуви ташкил этилади. Хусусан, бугун жамоамиз пойтахтнинг "Пахтакор" жамоасига қарши ўйин ўтказиши режалаштирилган. Учрашув "Пахтакор" марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Таркибга эса украиналик ҳужумчи Александр Каблаш қўшилди. 25 ёшни яқинда қарши оладиган ҳужумчи сўнгги бор Украина биринчи лигасининг "Гелиос" жамоасида тўп сурган. Дарвоқе, Каблаш айни пайтда жамоа йиғинида кўрикдан ўтаётган Руслан Качур билан айнан "Гелиос"да тўп сурган. Ажаб эмас, улар "Навбаҳор"да ҳам бирга тўп суришлари мумкин.

Аввал хабар берилганидек, жамоани Собир Ҳамидов тарк этди. Собир эндиликда ўзининг собиқ жамоаси саналган "Сўғдиёна"да фаолият олиб боради. Маълумот учун, Ҳамидов 2012 йили айнан Жиззах клубидан "Навбаҳор"га қўшилганди.

"Навбаҳор" бугун "Пахтакор" билан ўйнаса, эртага ЖАР стадионида Ўзбекистон U-22 терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Каблаш Александр Геннадиевич
Туғилган санаси: 4 сентябрь 1989 йил (24 ёш)
Бўйи: 184 см
Вазни: 74 кг
Фуқаролиги: Украина
Амплуа: Ҳужумчи
Сўнгги жамоаси: "Гелиос"

Александр Каблаш «Черноморец» клуби тарбияланувчиси саналади. 2006 йилда у одессаликлар таркибида Украина чемпионатида дебютини нишонлаган. Бунгача Александр фақатгина шахар хаваскор клублари «Сигнал» ва «Черноморец-2»да ўйнаган. "Денгизчилар" асосий таркибида Каблаш кам майдонга туширилган. У асосан ўринбосарлар сафида ҳаракат қилган (24 ўйинда 7 гол). 2007/08 мавсумда Александр Биринчи лига вакили Мариупольнинг «Ильчевец» жамоасига кўчиб ўтди. Мураббий Семен Альтман бошчилигида футболчи 7 ўйин ўтказди ва сўнгра «Черноморец» ёшлари таркибига қайтди.

2008-2010 йиллар давомида ўйинчи «Днестр» шарафини ҳимоя қилиб келди. Жами ушбу жамоада 43 ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 8 гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 2010- йил ёзда Литванинг «Экранас» клубига кўчиб ўтиб, мамлакат чемпионига айланган. У ерда футболчи 9 ўйинда қатнашган. 2011 йил март ойида Каблаш Украинага қайтиб, Симферопольнинг «Таврия» жамоаси билан битим имзолади ва 5 ўйинда битта гол уришга эришди. Август ойида Александр «Буковина» клубига ижарага берилди. 2012 йил сентябридан бошлаб у «Одесса» ўйинчиси саналган. 2013- йилда «Николаев»да фаолият олиб бориб, 2014 йил бошида Каблаш Харьковнинг «Гелиос» клуби билан ҳамкорликка эришди.

2005 йилда Александр Каблаш Украина ёшлар терма жамоаси (U-17)да 1 ўйин ўтказган. 2007-08 йиллар мобайнида 19 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоада 7 ўйин ўтказган.
Футболчи статистикаси:

Мамлакат Мусобақа Мавсум Жамоа Ўйин Гол Огоҳлантириш
Украина Биринчи лига 2009-10 "Одесса" 29 (1778 дақ) 7 5
Литва Олий лига 2010 "Экранас" 9 (185 дақ) 0 0
Украина Премьер-лига 2010-11 "Таврия" 5 (150 дақ) 1 0
Украина Биринчи лига 2011-12 "Буковина" 3 (90 дақ) 0 0
Украина Биринчи лига 2012-13 "Одесса" 5 (297 дақ) 1 0
Украина Биринчи лига 2012-13 "Николаев" 12 (989 дақ) 4 1
Украина Биринчи лига 2013-14 "Николаев" 16 (774 дақ) 3 4
Украина Биринчи лига 2013-14 "Гелиос" 4 (96 дақ) 0 1
Фаолиятидаги умумий кўрсаткичи: 83 ўйин (4359 дақ) 16 гол

Манба: www.lochinlar.asia
Киритилди: 08:51, 21.07.2014. Ўқилди: 4177 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик